Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-02-28 14:13:19
Ёшлар парламентига O'zLiDePдан сараланган 53 нафар муносиб номзодларни Ёшлар масалалари бўйича комиссиясига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тавсия этилди.

#uzlidep #YoshlarParlamenti

O'zLiDeP расмий канали
122 views11:13
Ochish/sharhlash
2023-02-28 12:41:09 АИ-80 автобензин нархи йил якунига қадар ўзгармайди.

Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

@a_xaitov
415 views09:41
Ochish/sharhlash
2023-02-28 12:40:43
Мамлакат ҳаётига доир муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

https://uzlidep.uz/news-of-party/14020

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида кун тартибига киритилган масалалар қизғин муҳокама қилинди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
150 views09:40
Ochish/sharhlash
2023-02-28 12:40:22
Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Завтра, 1 марта 2023 года должен был истечь срок действия введенной постановлением Президента с 10 декабря 2022 года нулевой ставки акцизного налога к автобензину марки АИ-80.

В соответствии с постановлением, подписанным главой государства сегодня, в целях удовлетворения потребности на нефтепродукты и обеспечения стабильности цен, применение нулевой ставки акцизного налога к автобензину марки АИ-80, импортируемому, производимому отечественными предприятиями и реализуемому субъектами предпринимательства конечным потребителям, продлено до 31 декабря 2023 года.

Facebook|Instagram|Twitter
100 views09:40
Ochish/sharhlash
2023-02-28 12:39:36
O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил қилинди

https://uzlidep.uz/news-of-party/14019

“Уч авлод учрашуви” мавзусида шу кунга қадар 54 марта, “Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий” мавзусида 38 маротаба, “Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий” мавзусида давра суҳбати 34 марта ташкил этилди ва маҳаллай ОАВда ва партия нашрларида ёритилди.

Фахрийлар кенгашининг тўлиқ таркибдаги йиғилиш учрашувлари Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган вилоятларида ташкил этилди. Бунда ташқари, “Тажрибалар...Ҳаёт манзаралари..Умр мазмуни...” номли телелойиҳа йўлга қўйилди.

#uzlidep #FaxriylarKengashi

O'zLiDeP расмий канали
107 views09:39
Ochish/sharhlash
2023-02-28 06:20:41
Билимли инсонлар ўзгариш қила олади.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 феврал куни  Қашқадаре вилоятига ташрифи давомида Қарши туманидаги мактабда муаллимлар билан учрашганда: " Дала қачон ўзгаради? Ақлли фермер, билимли ветеринар, боғбон, деҳқон бўлса" деган гаплари айни ҳақиқат!

Нафақат қишлоқ хўжалиги, балки барча соҳанинг ривожи илмда, илғор технологияни жорий этишда, яхши мактаб кўрган инсон ўзгариш қилади!

@a_xaitov
602 viewsedited  03:20
Ochish/sharhlash
2023-02-28 06:14:16 Ўн бир миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Шу йилнинг 27 февраль куни давлатимиз раҳбари инвестицияларни жалб қилиш ва саноатни ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда инвестиция саноат соҳаларидаги устувор йўналишлар, жаҳон молия бозорларидаги вазиятдан келиб чиқиб, соҳа олдидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жорий йилда 11 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, йирик инвесторлар билан манзилли ишлаш зарурлиги уқтирилди.

Инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштирокини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Йил якунигача 304 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг натижасида қўшимча 10 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

@a_xaitov
267 viewsedited  03:14
Ochish/sharhlash
2023-02-28 06:09:01
#Республика ишчи гуруҳи Миришкор туманида

Миришкор туманидаги “Ҳасанов Бахтиёр” фермер хўжалигида ташкил этилган кўргазмали семинарда - дала четларидан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.

Унда Қашқадарё вилоятидаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, туман ҳокимликлари вакиллари ва фермерлар иштирок этди.

Кўргазмали семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов, Қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов, Қашқадарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Узоқов сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Атҳам Ҳасанов раҳбарлик қилаётган “Ҳасанов Бахтиёр” фермер хўжалигида
68 гектар ер майдони бўлиб, 20 гектар ерда ғалла майсалари парвариш қилинмоқда.
48 гектар чигит экиш учун сифатли шудгор қилинган. Хўжалик дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз тажрибасига эга. Хусусан, зовур ёнлари текисланиб, четига жийда кўчатлари ва тол қаламчалари экилган. 2,7 минг узунликдаги дала четларига 2 минг дона анор қаламчаси, 2,5 минг туп тут кўчати, 980 та шпаллер ўрнатилиб, 2 минг дона ток кўчати ўтқазилди. Бундан ташқари дала четидаги коллектор устидан қўшимча 4,7 гектар ер очилиб, унга 1 гектар картошка, 2 гектар броколли карамлари экилди ва қолган 1,7 гектар пахта экиш учун тайёрланмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
154 views03:09
Ochish/sharhlash
2023-02-28 06:08:16
Давлат мудофасини билимли, ақлли, иродали ҳарбийлар, муҳандис ва учувчилар таъминлайди

Шу йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишди.

Билим юртида Парвозга тайёргарлик маркази ва ахборот-ресурс маркази, 4 та мутахассислик ўқув лабораториялари  учувчиларнинг профессионаллик даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Президентимиз муассасадаги шароитларни кўздан кечирди. Ёшлар билан суҳбатда қўшимча хорижий тиллар ва замонавий технологияларни пухта ўрганишнинг аҳамияти таъкидланди.

Олий Бош Қўмондон билим юрти ошхонасида курсантлар билан бирга тушлик қилди. Спорт ва ўқув машғулотларини кўрди. Ўқув юрти узра  ҳарбий авиация парвозлари намойиш этилди.

Мутасаддиларга дунёдаги хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш, тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

@a_xaitov
182 views03:08
Ochish/sharhlash
2023-02-28 06:03:55
2023 yil 27-fevral kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Kengashining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Unda Kengash a’zolari tomonidan parlament quyi palatasi faoliyatiga oid bir qator masalalar ko‘rib chiqildi.

Xususan, Qonunchilik palatasining joriy yil 28-fevral kuni bo‘lib o‘tadigan majlisi kun tartibidan o‘rin olgan masalalar atroflicha ko‘rib chiqilib, majlisning kun tartibi loyihasi tasdiqlandi.

Yig‘ilishda kun tartibidagi masalalar ko‘rib chiqilib, tegishli qarorlar qabul qilindi.

2023 yil 28-fevral kuni soat 11:00da Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tadi. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti orqali to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirga uzatiladi.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
160 views03:03
Ochish/sharhlash