Get Mystery Box with random crypto!

КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар

Telegram kanalining logotibi adolatkozgusi — КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар К
Telegram kanalining logotibi adolatkozgusi — КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар
Kanal manzili: @adolatkozgusi
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.27K
Kanalning ta’rifi

«Адолат кўзгуси» газетасининг телеграм каналига хуш келибсиз!
Талаб қилинмаган ҳуқуқларингиз, албатта, сиздан ўч олади!
Мурожаат учун: @adolatkozgusibot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-30 19:22:34
Отам бизни олдимизда онамни урушади...
_____
Тошкент шаҳар
бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@adolatkozgusi
21 views16:22
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:01:35
Тест синовларида иштирок этган 1 074 181 абитуриентдан 190 375 нафари талабаликка тавсия этилди

Шундан 39 962 нафари давлат гранти, 150 413 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. Бунда:

давлат гранти асосида ўртача балл – 121,2 баллни;
тўлов-контракт асосида ўртача балл – 95,9 баллни ташкил этди.

Батафсил...

@adolatkozgusi
107 views12:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:03:07
5 сентябрдан барча босқич талабалари тўлов-шартномани онлайн юклаб олишлари мумкин

Эндиликда биринчи босқичга тавсия этилган талабалар янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча овворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.

@adolatkozgusi
90 views11:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:01:05 #Биласизми

Кўп квартирали уйдаги айрим умумий мол-мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади

Жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга.

Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари, жойларнинг мулкдорларига ёки бошқа шахсларга жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.

Аммо қуйидаги умумий мол-мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади:

таянч ва тўсиқ конструкциялар;
квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар;
зинапоялар;
лифтлар;
лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар;
уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари;
жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни.

@adolatkozgusi
79 views10:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:18:16
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

@adolatkozgusi
353 viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:02:36 #Биласизми?

Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;
тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

@adolatkozgusi
610 views08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:22:11
#2022_йил_1_сентябрдан

Фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;

лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

@adolatkozgusi
305 viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:00:08
#САВОЛ: ҚАНДАЙ ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ БИРИНЧИ НАВБАТДА БОҒЧАГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК?

#ЖАВОБ: Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.

Улар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.

@adolatkozgusi
347 viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:01:57
#Биласизми?

Қонунчиликка кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик:

БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (300 минг сўмдан 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга;

ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@adolatkozgusi
309 views05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:01:21
#Биласизми?

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш.

@adolatkozgusi
355 views04:01
Ochish/sharhlash