Get Mystery Box with random crypto!

Andijon viloyati Prokuraturasi

Telegram kanalining logotibi andijonprokuraturasi — Andijon viloyati Prokuraturasi A
Telegram kanalining logotibi andijonprokuraturasi — Andijon viloyati Prokuraturasi
Kanal manzili: @andijonprokuraturasi
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.44K
Kanalning ta’rifi

Andijon viloyati Prokuraturasining rasmiy kanali
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100091888294643&mibextid=ZbWKwL
👉https://www.instagram.com/andijon_prokuraturasi/

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 16:31:35 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Андижон вилоят прокуратура органларида фаолият кўрсатиб ҳозирда нафақада бўлган фахрий ходимлар ҳамда прокуратура органларида хизмат қилиб вафот этган ходимларнинг оила аъзоларидан хабар олинди.

Ватан равнақи ва юрт тинчлиги йўлида самарали хизмат олиб бориб, ҳозирда қарилик гаштини суриб келаётган фахрий ходимлар ҳамда вафот этган ходимларнинг оила аъзолари кўрсатилаётган муносабатларни илиқ қабул қилиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Шунингдек, вилоят пркуратурасида фахрий ходимлар иштирокида байрам дастурхони ёзилиб, " Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" ғояси асосида ўтказилаётган ушбу байрам тадбири кенг нишонланди.

https://t.me/andijonprokuraturasi
422 viewsedited  13:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:31:30
415 views13:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:19:22
Избоскан туманида аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

@uzbprokuratura
373 views13:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:29:07 РАСМИЙ БАЁНОТ

"ZOR.TV" телеканалида 30.08.2022 йилда эфирга узатилган “Асакадаги туғруқхонадан соғлом боланинг жасади чиқди” сарлавҳали телекўрсатув юзасидан.

Жорий йилнинг 27 август куни Асака туман ТТБ қарашли 2-туғруқ комплекси шифокорлари томонидан ҳомиладор бемор З.Жнинг қорнида нобуд бўлган ўғил жинсли хомила жарроҳлик йўли билан олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Текширувлар натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

https://t.me/andijonprokuraturasi
607 views10:29
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:50:46
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида Андижон вилоят прокуратурасида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда прокуратура органлари олдида турган масъулиятли вазифаларга тўхталиб, уларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбир якунида жиноятчиликка қарши кураш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.

https://t.me/andijonprokuraturasi
661 views06:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:32:04
Аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

https://t.me/andijonprokuraturasi
530 views05:32
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:28:34
Андижон вилоят прокурори сайёр қабули.

https://t.me/andijonprokuraturasi
523 viewsedited  05:28
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:59:44 “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференция орқали ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилаётган масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, уларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда прокуратура органларининг фидойи ходимлари фаолияти ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 августдаги Фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди: 9 нафар ходим II даражали “Шон-шараф” ордени, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.

Тадбирда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров томонидан мукофотланганларга ушбу медаллар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокурор томонидан рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, 2021 йил якуни бўйича ўтказилган касбий танловлар бўйича "Энг яхши прокурор" (Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов), "Энг яхши терговчи" (Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Умаров) ва "Энг яхши давлат айбловчиси" (Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Зеба Кенжаева) номинациялари бўйича ғолиб деб топилган ходимлар тақдирланди.

@uzbprokuratura
316 views03:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:59:44
249 views03:59
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:47:20 Андижон вилояти прокуратураси органлари томонидан вилоятда “Инвестиция”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган вазифалар ижросини, айниқса ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда белгиланган муддатларда якунлаши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят прокурорининг ўринбосари Санжарбек Исмоилов томонидан Давлат дастурлари ижроси Булоқбоши ва Қўрғонтепа туманларида ўрганилди.

Жумладан, Булоқбоши туманидаги 1-мактаб ва 10-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, Қўрғонтепа туманидаги 46 ва 19-мактаб ва 18-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган.

Булоқбоши туманидаги “Тинчлик” ва “Учтепа” МФЙ, Қўрғонтепа туманидаги “Ёрти боши” ва “Навнихол”МФЙларда олиб борилаётган қурилиш реконструкция ишлари ҳамда ичимлик суви тармоғини тортиш, кўчаларни асфальт-бетонлаш ишлари билан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан буюртмачи, пудратчиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Вилоят прокуратураси томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

https://t.me/andijonprokuraturasi
528 views06:47
Ochish/sharhlash