Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-07-24 18:30:00
25 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: Ислом цвилизацияси маркази олдига қўйилган муҳим вазифалар ва уларнинг ижроси
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Шоазим Минаваров, Марказ директори


Матбуот анжумани

Мавзу: 2023 йил 1- ярмида оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги режалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари


Брифинг

Мавзу: Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар ҳисоботи
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Аҳрор Бурҳонов, вазирлик ахборот хизмати раҳбари


Брифинг

Мавзу: "Ўзагроинспекция" фаолияти таҳлили, долзарб вазифалар ижроси
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Холида Шодиева, Инспекция ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views15:30
Ochish/sharhlash
2023-07-23 19:26:48
24 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: Эндокрионологик касалликларни олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

Мавзу: Ихтисослаштирилган мактабларга жорий ўқув йилида қабул ва имтиҳон жараёнлари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ва мутасаддилари


Брифинг

Мавзу: Божхона қўмитаси фаолиятининг 2023 йил биринчи ярим йиллик натижалари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Нурбек Саломов, Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-07-20 17:52:39
21 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг 2023 йил биринчи яримидаги фаолияти
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Ҳасан Саломов, фонд ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

Мавзу: Кадастр агентлиги тизимида ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар сарҳисоби
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси раҳбарияти


Брифинг

Мавзу: “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси юзасидан
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.3K views14:52
Ochish/sharhlash
2023-07-19 20:54:52
20 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

Мавзу: “Ўзагролизинг” АЖ томонидан қишлоқ хўжалигини модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутасаддилари


Брифинг

Мавзу: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятининг 2023 йил биринчи ярим йиллик натижалари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Жуманиязов Дадахон, Стратегик ривожланиш ва таҳлил департаменти бўлим бошлиғи


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.0K viewsedited  17:54
Ochish/sharhlash
2023-07-19 15:46:56
Медиа макон: дунё янгиликлари

Threads иловасига фойдаланувчилар жалб қилинишининг пасайиши унинг реклама салоҳияти борасида муаммоларни юзага келтириши мумкин;

Норвегия Facebook ва Instagramда мақсадли рекламаларни вақтинча тақиқлади;

Threads спам-ботлар ҳужуми сабаб фойдаланувчилар учун чекловлар киритмоқчи;

Илон Маск ўзининг сунъий интеллект компанияси илм-фан билан машғул бўлиш истаги борлигини маълум қилди;

Instagram раҳбарига кўра Европа Иттифоқининг Threadsдан фойдаланишни бошлаши бир неча ойларга чўзилиши мумкин;

БМТ хавфсизлик Кенгаши сунъий интеллектнинг хавфи тўғрисидаги биринчи музокараларини ўтказмоқда;

Тадқиқотларга кўра ChatGPT таҳлиллари инсонлар хулқ-атвори ва уларнинг мақсадларига янгича қарашлар билан таъсир кўрсатмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views12:46
Ochish/sharhlash
2023-07-18 19:33:25
19 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти томонидан 2023 йил 1-ярим йиллигида электр энергияси ишлаб чиқариш ва бошқа асосий кўрсаткичлар хусусида
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, Жамият ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: “Вақф” хайрия жамоат фондининг жорий йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган хайрия ишлари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.1K views16:33
Ochish/sharhlash
2023-07-18 15:33:30
Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли фармойиши билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Масс-медиа билан ишлаш ва уни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Хатамова Гулрухсор Кудратовна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимига;

АОКА Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Жаббарова Лолахон Алишеровна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси бош консультанти лавозимига тайинланди.

Агентлик жамоаси ҳамкасбларни тайинланган масъулиятли лавозимлари билан чин юракдан муборакбод этади ҳамда кейинги фаолиятларига улкан зафарлар, кучли ирода ва муваффақият ёр бўлишини тилайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.7K views12:33
Ochish/sharhlash
2023-07-18 10:32:40
АОКА ва тизим ташкилотлар ҳамкорлигида ўтган олти ойда 300 га яқин адабий, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва ҳудудий ахборот кутубхона марказлари кўмагида адабиёт йўналишида 175 та, маданият ва санъат йўналишида 36 та, илм-фан йўналишида 87 та, жами – 298 та адабий ва маданий-маърифий тадбир ўтказилди ҳамда ижтимоий тармоқлардаги ресурсларда кенг ёритилди.

Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.3K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-07-17 22:10:51
АОКАда ЮНЕСКО вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Courtyard by Marriott меҳмонхонасида қатор мутасаддилар иштирокида ЮНЕСКО мутахассислари томонидан Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича тайёрланган таклиф ва мулоҳазалари тақдимоти бўлиб ўтганлиги маълум қилинган эди.

Тақдимот муҳокамасидан сўнг АОКАда Агентлик раҳбарияти ва мутасадди ходимлари, шунингдек, ЮНЕСКО вакиллари Тоби Мендел, Санжарбек Аллаяров, Мариос Лукашюнос билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ахборот кодекси лойиҳаси, унда назарда тутилган бандлар батафсил муҳокама қилинди.

Шунингдек, АОКА ва ЮНЕСКО ҳамкорлигининг истиқболи, ахборот соҳаси ривожи юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режа ва лойиҳалар бўйича биргаликда фаолият олиб бориш борасида ҳам келишилди.

Учрашув конструктив ва самарали бўлиб ўтди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.1K views19:10
Ochish/sharhlash
2023-07-05 18:35:39
6 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг магистратурасига қабул жараёнлари билан боғлиқ масалалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Санобар Мансурова, Академия ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Мамлакатимизда цемент, темир-бетон ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Жамшид Шерметов, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views15:35
Ochish/sharhlash