Get Mystery Box with random crypto!

Bobur Bekmurodov

Telegram kanalining logotibi bbekmurodov — Bobur Bekmurodov B
Telegram kanalining logotibi bbekmurodov — Bobur Bekmurodov
Kanal manzili: @bbekmurodov
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 433
Kanalning ta’rifi

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси
Олий Мажлис депутати
Қайта алоқа: @BekmurodovBot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-01-21 09:32:23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги Фармонига кўра, Ҳукуматга 2019 йил 1 январга қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш вазифаси қўйилганди. Ижро муддати тугаганига икки йил бўлганига қарамай, айрим вилоятларда вазифа ижроси таъминланмай қолмоқда.

2021 йил январь ойи ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида "ННТ уйлари" учун бино ажратилган, айни вақтда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Андижон вилоятида эса жорий йилнинг биринчи чорагида фақатгина бино ажратиш режалаштирилган. Ажратилган маблағлар етарли бўлмагани ва бошқа сабаблар туфайли Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида “ННТ уйлари” ҳалигача ташкил этилмаган.

@bbekmurodov
244 viewsedited  06:32
Ochish/sharhlash
2021-01-20 11:01:20Ижро ва интизом

Давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш жараёнида ижро интизомига оид қатор камчиликлар мавжудлигига гувоҳ бўлмоқдамиз, жумладан:

кўплаб белгиланган вазифаларни кечикиб бажариш ҳолатлари;
Масалан, 2020 йил давлат дастурининг 70 дан зиёд бандлари
1 ойдан 10 ойгача ижро муддати кечикиб бажарилган,
39 та банд бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлса-да, ўз вақтида қабул қилинмаган.

вазирлик ва идоралар томонидан "бажарилган" деб ҳисобот берилган айрим вазифалар моҳиятан бажарилмаслиги;
Бунда тегишли чора-тадбирлар режалари ҳамда "Йўл харита"лари тасдиқланган бўлса-да, ушбу ҳужжатларнинг ижроси таъминланмаслиги ҳолатлари мавжуд.

Бундан ташқари, ижро муддати кечиктирилган ёки қўшимча ишланиши белгиланган ҳолда, вазирлик ва идоралар томонидан кечикиш сабаблари юзасидан жамоатчиликка тушунтириш берилмаётганлик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Шу сабабли, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати февраль ойидан бошлаб Давлат дастурлари ижросини барча учун онлайн кузатиб бориш имконини берувчи очиқ электрон платформани ишга туширишни режалаштирган.

Шу билан биргаликда, ҳар ойнинг биринчи жума кунида Давлат дастури ижросига масъул ижрочи вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида брифинг ва жамоатчилик эшитувлари ўтказилиб борилади.

Давлат дастури ижроси юзасидан ҳар чоракда муқобил ҳисоботлар кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш амалиёти ҳам жорий қилинишини маълум қиламиз.

18 январь куни Президент давлат идораларида ижро интизоми, фармон ва қарорларнинг ижро ҳолати танқид қилиб, ижро маданияти даражасининг пастлиги ҳамда топшириқларнинг туб моҳиятини тушунмаслик — белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишига салбий таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлади. Адлия вазирлиги томонидан қатор таклифлар, шу жумладан назоратни олиб боришда жамоат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш механизмлари тақдим қилинди. Биз мазкур ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қууватлаймиз ва жамоатчиликни ушбу жараёнларда фаолликка чақирамиз.

@bbekmurodov
1.4K viewsedited  08:01
Ochish/sharhlash
2021-01-16 13:51:16Олий таълим: номарказлаштириш, масофавий таълим, стандартлар ҳақида

Олий таълим тизими сўнгги йилларда қатор муҳим ижобий ўзгаришларга эриша олди. Жумладан, охирги тўрт йил мобайнида 49 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди, битирувчиларни олий таълимга қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди. Таълимнинг бакалавриат, магистратура ва сиртқи шакллари учун квоталар оширилиб, кечки таълим шакли жорий этилди.

Шу билан биргаликда, давлат ва жамият бошқарувида, айниқса жойларда профессионал кадрлар танқислиги, аҳоли сонининг ўсиш суръати, олий таълим тизими инфраструктураси ва потенциалининг жорий ҳолати навбатдаги ва фундаментал ўзгаришларни тақозо этмоқда, жумладан:

Биринчидан, олий таълим тизимини изчил номарказлаштириш, давлат назорати ва иштирокини кескин қисқартириш, маъмурий мустақиллик билан чекланмасдан, академик мустақиллик бериш учун жиддий қадамларни қўйиш керак. Вазирликнинг таълим сифатини ва давлат шартлари ижросини назорат қилиш функциясини сақлаб қолган ҳолда, маъмурий бошқарув функцияларидан воз кечиш каби иродали қарорлар қабул қилиниши керак. Вазирлик ихчам ва юқори профессионал таркибга эга бўлиши ва мувофиқлаштирувчи ролни бажаришга ўтиши лозим.

Иккинчидан,
масофавий таълимни тўлиқ жорий қилиш вақти ҳам келди. Бунинг учун етарли инфраструктураларни яратиш, қонунчилик ва процедураларда масофавий таълимга кенг йўл очиш, ўқув юртлари ундан кенг фойдаланишлари учун шарт-шароитларни яратиш зарур. Бу битирувчиларни олий таълим билан тўлиқ қамровига эришиш масаласини кейинги 10-15 йилда эмас, 3-5 йил ичида ҳал этиш, қолаверса, олий ўқув юртларининг тўлов-шартнома миқдорини оптималлаштириш имконини ҳам беради.

Учинчидан,
олий таълим хизматлари бозорини яратиш мақсадида барча иштирокчилар учун тушунарли, тенг ва адолатли шартларни жорий қилиш зарур. Давлат томонидан қўйиладиган шартларини бажара оладиган, қонунчиликка амал қилишга тайёр барча иштирокчиларга соҳага инвестиция қилиш имконияти яратилиши керак.

Тўртинчидан, таълим стандартларини қайтадан кўриб чиқиш, таълим сифатини назорат қилишнинг замонавий бошқарув ёндашувларини жорий қилиш лозим. Керак бўлса, бунинг учун дунёнинг нуфузли университетларидан бошқарувни ривожлантириш бўйича маслаҳатчилар, менеджерларни ёллаш, энг асосийси ҳукумат томонидан зарур маблағлар ажратилиши зарур.

Қолаверса, вазирлик олдида олий таълимни меҳнат бозори билан бевосита боғлаш, дипломлар бериладиган йўналишларни қайта кўриб чиқиш, илмий салоҳиятни оширишни рағбатлантириш билан боғлиқ қатор машаққатли вазифалар ҳам турибди.

Тизимнинг янги раҳбариятидан жамоатчилик мазкур йўналишларда ҳаракатларни кутмоқда ва фаол қўллаб-қувватламоқда. Бу борада, жамоатчилик фикрини чуқур ўрганиш, тизимни ривожлантириш бўйича стратегияларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз.

@bbekmurodov
491 views10:51
Ochish/sharhlash
2020-12-31 23:03:05
Кириб келган 2021 йил билан табриклаймиз!

Янги йил — янги кашфиётлар вақти. Сиз ҳар доим биринчи бўлинг! Энг дадил ғоялар ва ташаббуслар рўёбга чиқсин!

Мақсад қўйинг, интилинг, ижод қилинг: агар ўзингизга ишонсангиз ва бошқаларни ишонтира олсангиз, энг юқори чўққиларни ҳам забт этишингиз мумкин. Янги йилингиз муборак бўлсин!
387 views20:03
Ochish/sharhlash
2020-12-29 20:46:22
Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида билдирилган асосий ташаббуслар 8 дақиқада
697 views17:46
Ochish/sharhlash
2020-12-29 05:32:27
Президент 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиёт, таълим, бизнес, туризм, тиббиёт, маданият, суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга ошириш зарур бўлган дастурий ва мақсадли вазифаларга тўхталиб ўтган эди.

@bbekmurodov
324 viewsedited  02:32
Ochish/sharhlash
2020-12-28 15:14:50
Тадбирда 2021 йилга ном берилади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

Yuksalish_live
283 views12:14
Ochish/sharhlash
2020-12-13 21:23:16 «Республика ҳудудида «Помидор жигарранг бужмайиш вируси» касаллигининг симптоматик аломатлари аниқланмаган. Республиканинг вирусдан холи эканлигини тасдиқлаш мақсадида ҳар бир ҳудуд кесимида рўйхат шакллантирилиб, Россия томонга тақдим этилмоқда» Ўздавкарантин
507 views18:23
Ochish/sharhlash
2020-12-10 15:56:35
«Россельхознадзор» томонидан вирус аниқланганлиги важи билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт тақиқининг қўйилиши республика экспорт ҳажмларига жиддий таъсир ўтказмайди.

Аммо, бугун дунёдаги геосиёсий ва геоиқтисодий жараёнлар ўзгарувчан характерга эга. Бундай ҳаракатлар ташқи бозорларимизни диверсификациялашга жиддий эътибор қаратиш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни тезлаштириш лозимлигини яна бир бор эслатмоқда.

@bbekmurodov
1.2K views12:56
Ochish/sharhlash
2020-12-09 08:12:36 Қор ёғиб турибди. Ишдан қайтишда, йўл четида совуқдан музлаб қолай деган йўловчини манзилга олиб боришни ният қилинг.

Яхшилигингиз бир одамнинг жамиятга бўлган қарашини ўзгартиради.
641 views05:12
Ochish/sharhlash