Get Mystery Box with random crypto!

Бектемир Пирнафасов_Навоий

Telegram kanalining logotibi bektemirpirnafas — Бектемир Пирнафасов_Навоий Б
Telegram kanalining logotibi bektemirpirnafas — Бектемир Пирнафасов_Навоий
Kanal manzili: @bektemirpirnafas
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 73
Kanalning ta’rifi

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Бектемир Пирнафасовнинг телеграм канали
Вилоят ҳокимлиги телеграм канали:
t.me/navoiuz_official

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 07:47:14 #kun_tarixi

АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1907 йил — Англия, Россия ва Франция Антанта ҳарбий-сиёсий иттифоқини тузишган;

1926 йил — Афғонистон амири Омонуллохоннинг ёзги қароргоҳида СССР ва Афғонистон ўртасида «бетарафлик ва ўзаро тажовуз қилмаслик тўғрисида» шартнома имзоланган;

1939 йил — Халхин-Гол дарёси яқинидаги Совет-Япония қуролли можароси тугаган;

1957 йил— Малай Федерациясининг мустақиллиги эълон қилинган (1963 йилдан Малайзия);

1961 йил —СССР Совет -Америка ядровий синовлари бўйича келишувни бузган;

1962 йил —Тринидад ва Тобаго мустақиллиги эълон қилинган;

1969 йил—Бразилияда ҳарбий хунта ҳокимиятни эгаллаб олган;

1974 йил —Греция НАТОдан чиқишини эълон қилган;

1991 йил — Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган;

1991 йил —Қирғизистон ўз мустақиллигини эълон қилган;

1992 йил —Тожикистон мухолифати Душанбедаги президент саройини босиб олган;

1994 йил — Россия қўшинларини Германиядан олиб чиқиш якунланган;

1994 йил —Ирландия республика армияси қуролли кураш тугаганини эълон қилган;

1997 йил — Париждаги автоҳалокатда Уэлс маликаси Диана фожиали ўлим топган;

2016 йил —Президент Дилма Руссеф коррупция можаросига алоқадорлиги учун Бразилия Сенати томонидан лавозимидан четлатилган.

@unutilgan_tarix
18 views04:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:40:20 https://uza.uz/posts/mixail-gorbachyov-92-yoshida-vafot-etdi_403558
Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди
20 views04:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:04:06 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗ НАВОИЙЛИКЛАР ВА ВИЛОЯТИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ!

Бошланган янги кун барчамиз учун хайрли ва баракали бўлсин!

Бугун - 31 август, чоршанба.

Жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин, азизлар!

Навоий ҳудудида кутилаётган об-ҳаво:

️+34°...+23°, Ochiq havo.

Ҳозир: +34°
Тонг: 28°
Кун: 33°
Оқшом: 32°

--------------------

Намлик: 9%
Шамол: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 9.9 m/s
Босим: 761 mm sim. ust.
Ой: O'sayotgan oy
Қуёш чиқиши: 06:05
Қуёш ботиши: 19:13

https://t.me/navoiuz_official
25 views03:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:18:44 https://kun.uz/98219907 Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 102 ёшли Ҳамро момога “Шуҳрат” медалини топширди
28 views18:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:40:37
ФЕРУЗА РЎЗИЕВАГА ЙИЛ ОХИРИГАЧА ИЖТИМОИЙ УЙ АЖРАТИЛИШИ ВАЪДА ҚИЛИНДИ

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманидаги Мирсаид Баҳром маҳалласида яшовчи Феруза Рўзиева хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди.
Хонадон соҳибаси "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб, айни пайтда 2 нафар фарзанди билан ноқулай шароитда истиқомат қилади. Вилоят раҳбари ушбу оила аъзолари билан самимий суҳбатлашиб, мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан табриклади.
- Сизни шу йил охиригача барча қулай шарт-шароитларга эга бўлган ижтимоий уй билан таъминлаймиз, - деди Н.Турсунов. – Бу оилавий турмуш, фарзандлар келажаги учун муҳимлигини тушуниб, шу қарорга келдик.
Шунингдек, ушбу хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.
27 views17:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:00:50
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ ҚИЗИЛТЕПАЛИК ДУОГЎЙ ОНАХОНАР ХОНАДОНИДА БЎЛДИ

Бугун Қизилтепа туманига ташрифи чоғида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов бир гуруҳ нуроний онахонларнинг ҳолидан хабар олди.
Ташриф жараёнида илк манзил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 96 ёшли Рашида ая Ишкулова хонадони бўлди. Нуроний онахон билан учрашувда вилоят раҳбари Рашида аяни байрам билан табриклаб, ҳол-аҳвол сўради. Самимий суҳбат жараёнида онахон уруш йилларидаги воқеаларни эслади, Мустақиллик давридаги ислоҳотларни эътироф этиб, юртимизга тинчлик, хонадонларга хотиржамлик сўраб дуо қилди.
Навбатдаги манзил “Ванғози” маҳалласидаги Азизовлар хонадони бўлди. Ташриф жараёнида ўз фарзандлари билан бирга яна 4 нафар қизларни тарбиялаётган оиланинг бу хайрли иши юқори баҳоланиб, вилоят ҳокими хонадон эгаларига миннатдорчилик билдирди.
Шу билан бирга, ушбу хонадонда истиқомат қилаётган 88 ёшли Холой ая Норқулова билан самимий суҳбатлашилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.
24 views17:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:51:21
НОРМАТ ТУРСУНОВ 102 ЁШЛИ ҲАМРО МОМОГА «ШУҲРАТ» МЕДАЛИНИ ТОПШИРДИ

Президент фармонига мувофиқ 100 ёшдан ошган бир гуруҳ ўзбекистонликлар «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Улар орасида Қизилтепа туманида яшовчи 102 ёшли Ҳамро момо Муслимова ҳам бор.
Ҳамро момо 40 йилдан ортиқ вақт давомида ўрта мактабда болаларга бошланғич таълимдан сабоқ берган.
Онахон турмуш ўртоғи раҳматли Адиз бобо Шарипов билан 5 фарзандни вояга етказган. Ҳозирги кунда 35 невара, 61 чевара ва 22 нафар эваранинг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.
У кишини айём арафасида қутлаш учун вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари “Оқмачит” маҳалласидаги хонадонга келди. Навоий вилояти раҳбари Нормат Турсунов Президент номидан момони табриклаб, «Шуҳрат» медалини тақди ва байрам совғаларини топширди.
Ҳамро момо ушбу доруломон кунларга етказгани учун Яратганга шукур айтиб, одамларнинг фаровон яшаши йўлида хизмат қилаётган давлатимиз раҳбариятига соғлик-омонлик сўраб дуо қилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.
19 views16:51
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:32:20
ФИДОКОРОНА МЕҲНАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАН ҲАМЮРТЛАРИМИЗ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигининг тантаналар уйида Президент фармонига асосан Мустақиллигимизнинг қутлуғ 31 йиллиги муносабати билан тақдирланган бир гуруҳ ҳамюртларимизга давлатимизнинг юксак мукофотлари тантанали топширилди.
Тантанали тадбирда давлатимиз мадҳиясига ҳурмат бажо келтирилганидан сўнг вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов нутқ сўзлаб, бу йил ҳам бир гуруҳ юртдошларимизнинг ҳалол ва виждонан қилган меҳнатлари эътироф этилганини таъкидлади.
Шундан сўнг навоийлик 13 нафар турли соҳа вакилларига «Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденлари, «Содиқ хизматлари учун», «Жасорат», «Шуҳрат» ҳамда «Келажак бунёдкори» медаллари тақдим этилди. Шунингдек, маҳаллаларнинг жамиятдаги ролини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 16 нафар фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмаларининг вакилларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.
22 views16:32
Ochish/sharhlash
2022-08-13 16:48:09
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда янгидан жорий қилинган касб байрамларидан бири - август ойининг иккинчи якшанбасида нишонланаётган Қурилиш соҳаси ходимлари куни.

Бугун шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда давлатимиз раҳбарининг мазкур соҳа ходимлари - моҳир қурувчи ва меъморлар, механик ва мураккаб техникаларни бошқараётган инсонлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш саноати вакиллари ва пудратчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирдим.

Олижаноб меҳнатингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз, азиз бунёдкорлар!

Одним из вновь учрежденных по инициативе Президента Шавката Мирзиёева профессиональных праздников является День работников сферы строительства, отмечаемый во второе воскресенье августа.

Сегодня, на организованном в связи с этим торжественном мероприятии я зачитал поздравление главы нашего государства работникам сферы - умелым строителям и архитекторам, механикам и машинистам, управляющим сложной современной техникой, проектировщикам и дизайнерам, производителям строительных материалов и подрядчикам.

Желаем вам, дорогие строители, всяческих успехов в вашей благородной деятельности!

Facebook|Instagram|Twitter
16 views13:48
Ochish/sharhlash
2022-08-13 16:47:59
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қурилиш соҳаси ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам сферы строительства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
18 views13:47
Ochish/sharhlash