Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.41K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-18 05:34:41 Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам бериш тўғрисидаги янги қонун лойиҳалари учун овоз бериш келаётган шанба куни ўтказилиши режалаштирилган — АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси спикери

Қонун лойиҳаларига кўра, Исроилга 26,4 миллиард доллар, Украинага 60,8 доллар ва Тинч океани минтақасида Хитойга қарши курашиш учун 8,1 доллар ажратилади, жумладан Тайванга бир неча миллиард доллар берилади.

Ўша куни, шунингдек, россиялик олигархларнинг музлатилган активларини сотишга рухсат берувчи, Тik-Tik'ни сотишга мажбурловчи ҳамда Россия, Хитой ва Эронга нисбатан кучлироқ санкциялар жорий этиш имконини берувчи қонун лойиҳалари бўйича ҳам овоз бериш ўтказилиши режалаштирилган.

Вакиллар палатаси раҳбари Майк Жонсон конгрессменларга ушбу қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш учун 72 соат вақт бераётганини маълум қилган.

Манбаларнинг хабар беришича, Украинага ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасида АҚШ президенти  Киев билан Украинага иқтисодий ёрдамни қоплаш бўйича келишиб олиши кераклиги ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Украинага кўрсатилган қарз кўринишидаги ёрдамнинг 50 фоизигача бўлган қисмини ҳисобдан чиқаришга ҳақли бўлади, лекин буни 2024 йил 15 ноябрдан олдин амалга ошириб бўлмайди.

@burchakostida
12.9K views02:34
Ochish/sharhlash
2024-04-18 01:01:41
Грузияда учинчи кундан бери “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар давом этмоқда

Намойишчилар Тбилисидаги Давлат девонхонаси биноси олдида йиғилишган ва бош вазир Ираклий Кобахидзе билан учрашишни талаб қилмоқда. Қайд этилишича, Кобахидзе ўтирган машина намойишчилар келаётгани маълум бўлиши биланоқ Давлат девонхонаси ҳудудини тарк этган.

Айни пайтда Давлат девонхонаси биноси олдидаги намойишчилар полиция қуршовини ёриб ўтишга ҳаракат қиляпти, тўқнашувлар содир бўлмоқда. Намойишчилар тарқалиш ниятида эмас.

Грузия Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, икки киши қўлга олинган. Шунингдек, мухолифат нинг икки депутати – “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси етакчиси Леван Хабеишвили ва Алеко Элисашвилининг ҳибсга олингани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

@burchakostida
15.9K views22:01
Ochish/sharhlash
2024-04-17 21:41:50
"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров америкалик журналист, "Fox News" телеканали собиқ бошловчиси Такер Карлсонга интервью берди

Павел Дуровнинг интервью давомида билдирган асосий фикрлари:

Мен ҳеч қандай разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилмайман. Бундай мазмундаги хабарлар Теlegram'ни обрўсизлантиришга уринишдир;

АҚШда Федерал қидирув бюроси томонидан таъқиб қилинганман. Улар, шунингдек, Теlegram ходимларидан бирини ўзлари билан ҳамкорликда ишлаш учун ёлламоқчи бўлишган;

Теlegram кўпинча норозилик намойишлари пайтида фойдаланилади, лекин сиёсий жиҳатдан у нейтралдир;

Теlegram - бу эркинлик рамзи, унда ҳеч қачон цензура бўлмайди;

Теlegram'нинг офиси Дубайда жойлашган, чунки БАА сиёсий жиҳатдан нейтрал давлат ҳисобланади. Бюрократия туфайли Лондон, Берлин ва Сингапурда офисларимизни очиб бўлмади;

Теlegram фойдаланувчилар сони ҳозирда 900 миллионни ташкил этади, йил охиригача бу рақамни миллиард нафарга етказишни мўлжаллаяпмиз;

Теlegram'ни реклама қилиш учун умуман пул сарфланмайди;

iPhone ва Аndroid платформалари ишончли эмас. Telegram'ни энг кўп айнан шулар чеклашга ҳаракат қиладилар, қайсидир мамлакатлар расмийлари эмас;

Ҳисоб рақамларимда юзлаб миллион доллар бор, лекин кўчмас мулк, самолётлар ва яхталарим йўқ.

@burchakostida
16.3K viewsedited  18:41
Ochish/sharhlash
2024-04-17 20:51:57
Исроил, Украина ва АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчиларига ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари матнлари чоршанба куни тақдим этилади — АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси спикери

Майк Жонсоннинг айтишича, Украинага ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасида ёрдамнинг кредит шаклида бўлиши назарда тутилган.

Спикер, шунингдек, Вакиллар палатасига Россия Федерациясининг активларини мусодара қилиш, Тik-Тоk'ни тақиқлаш, Россия, Хитой ва Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тақдим этишини маълум қилди.


@burchakostida
15.9K views17:51
Ochish/sharhlash
2024-04-17 18:44:02
НАТО 19 апрел куни Зеленский иштирокида Украина-НАТО кенгаши йиғилишини ўтказади — Алянс бош котиби

Учрашувда Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва снарядлар етказиб бериш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирмоқда.

"НАТО мамлакатларида Украинага берилиши мумкин бўлган етарли миқдордаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд. Алянс аъзолари Украинага ёрдам бериш ва ўзларининг қуролланишлари орасида Украинани танлашлари керак" — дея таъкидлади Йенс Столтенберг.

@burchakostida
16.1K views15:44
Ochish/sharhlash
2024-04-17 18:21:49
Европаликлар Украинани қанча талаб этилса, шунча қўллаб-қувватлашлари керак. Чунки хавфсизликнинг нархи, Россиянинг бу урушдаги ғалабасининг қиймати биз тежаб қолишимиз мумкин бўлган маблағдан анча юқоридир. Можарога унга тайёр бўлмаган ҳолда дуч келишнинг тўлови биз учун анча оғир бўлиши мумкин
— Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

@burchakostida
15.8K views15:21
Ochish/sharhlash
2024-04-17 17:58:48
Япония жанубида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди — Япония Метеорология агентлиги.

@burchakostida
15.5K viewsedited  14:58
Ochish/sharhlash
2024-04-11 08:50:36
АҚШ Эрон томонидан Исроилга ракета ҳужумини муқаррар деб ҳисоблайди — Bloomberg

Қўшма Штатлар маъмуриятига кўра, Эрон ва унинг иттифоқчилари Исроилнинг ҳукумат ва ҳарбий нишонларига ҳужум қилиши мумкин. Агар ҳужум амалга оширилса, бу Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайишига олиб келади.

"Эрон Ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиян Ироқ, Қатар, Саудия Арабистони ва БААдаги ҳамкасблари билан зудлик билан телефон орқали мулоқот қилди. Муҳокамалар мавзуси очиқланмаган", дея хабар бермоқда IRNA агентлиги.

Айни пайтда, мисрлик манбанинг даъво қилишича, АҚШнинг Форс кўрфазидаги бешинчи флоти сўнгги бир соат ичида 100 фоиз жанговар шай ҳолатга келтирилган. Унинг сўзларига кўра, америкаликлар содир бўлаётган воқеалар ҳақида Мисрни хабардор қилган.

Reuters агентлигининг Эроннинг Меhr News агентлигига таяниб хабар беришича, Эрон Mудофаа вазирлиги томонидан маҳаллий вақт билан ярим тундан бошлаб “ҳарбий машғулотлар” бошлангани туфайли мамлакатдаги барча ҳаво қатновлари тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 1 апрел куни Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳужум қилган, натижада бир неча юқори мартабали эронлик ҳарбийлар ва амалдорлар ҳалок бўлган. Эрон бунинг учун Исроилга “қаттиқ жавоб” беришга ваъда берган эди.

@burchakostida
12.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2024-04-11 08:26:32
ФСБ ходимлари Налчик шаҳри четидаги боғ ҳудудида жиноий тўдани қуршовга олишди

Бу ҳақда Миллий аксилтеррор қўмитаси хабар бермоқда.

"Кабардин-Балкар Республикаси хавфсизлик органлари тезкор қидирув тадбирларини ўтказган ва “террорчилик фаолиятида иштирок этган қуролли шахсларнинг жойлашуви” ҳақида маълумот олган. Қуролли гуруҳ аъзолари таслим бўлиш таклифига жавобан ўт очишган, ҳудудда “Терроризмга қарши операция” режими жорий этилди", дейилади хабарда.

@burchakostida
13.0K views05:26
Ochish/sharhlash
2024-04-11 08:14:24
Украина Ташқи ишлар вазири Ғарбдан мамлакатга Patriot ҳаво мудофаа тизимларини беришни қатъий талаб қилишини маълум қилди

Дмитрий Кулеба Тhe Washington Post газетасига берган интервьюсида ўзининг "яхши" дипломатияси иш бермаганини ва энди у Ғарбдан "Патриот" ҳаво мудофаа тизимларини тақдим этишни “қатъий сўрашни” режалаштираётганини айтди.

"Баъзи мамлакатлар ўзида мавжуд Patriot тизумларудан камида биттасини Украинагa бериш учун қаршилик кўрсатишини тушуниш қийин. Потенциал донор давлатларда 100 дан ортиқ Patriot тизимлари мавжудлиги аниқланган. Масалан, айрим қўшни мамлакатларда порт ёки аэродромни қўриқлаш учун бир нечта батареялар мавжуд", — дея тушунтиради Кулеба.

@burchakostida
13.3K viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash