Get Mystery Box with random crypto!

Davlat siyosati

Telegram kanalining logotibi davlatsiyosati — Davlat siyosati D
Telegram kanalining logotibi davlatsiyosati — Davlat siyosati
Kanal manzili: @davlatsiyosati
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-12-31 19:38:59 2023 йил кириб келиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан табриклар келмоқда.

Жумладан:

Россия президенти Владимир Путин;
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин;
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев;
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон;
Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркманистон миллий кенгаши халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Беларусь президенти Александр Лукашенко;
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди;
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл;
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер;
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Риши Сунак;
Италия президенти Сержо Маттарелла;
Польша президенти Анжей Дуда;
Латвия президенти Эгилс Левитс;
Сингапур президенти Ҳалима Ёкуб;
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух;
Лаос президенти Тхонглун Сисулит;
Иордания подшоҳи Абдулла II;
Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Ироқ президенти Абдуллатиф Рашид;
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;
Янги Зеландия генерал-губернатори Синди Киро;
Сан-Марино капитан-регентлари Мария Луиза Берти ва Мануэль Чаватта;
Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин;
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;
Иқтисодий тараққиёт ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг;
Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

@davlatsiyosati
1.2K views16:38
Ochish/sharhlash
2022-12-31 06:03:53
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни янги йил байрами билан табриклади.

@davlatsiyosati
225 views03:03
Ochish/sharhlash
2022-12-30 19:36:10 Шавкат Мирзиёев раислигида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, лавозимларга янги тайинланган бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар эълон қилинди. Улар мутасадди бўлган соҳалардаги долзарб масалалар, халқимиз олдидаги масъулият ва жавобгарлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда транспорт соҳасида йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш, барча йўлларнинг рақамли харитасини ишлаб чиқиш, йўлларда сервисни кўпайтириш чоралари белгиланди.

Шунингдек, таълим сифатини ошириш, илм-фан, туризм, маданият ва спортни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада коррупцияни йўқ қилиш, давлат қарамоғига муҳтож беморлар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.

– Вазирлар изланиши, бутун тизими билан амалда ўзгариш қилиши керак. Ҳаммамиз оддий ва фидойи бўлиб, халқни севиб, қаттиқ меҳнат қилишимиз зарур. Пировард мақсадимиз – халқимизни рози қилиш, – деди Президент.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

@davlatsiyosati
1.2K views16:36
Ochish/sharhlash
2022-12-30 17:05:58 Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди

Айни дақиқаларда ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, “Док-1 Макс” препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.

“Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!”, - деди Президент.

@davlatsiyosati
1.5K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:46:49 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Улугбек Ахмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;

- Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati
1.6K views13:46
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:36:17 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;

- Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

- Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;

- Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati
1.5K views13:36
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:21:29 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati
1.3K views13:21
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:07:00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

@davlatsiyosati
2.6K views13:07
Ochish/sharhlash
2022-12-30 15:55:54 Тимур Аминджанович Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилди;

Абдукодир Хамидович Тошкулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati
1.4K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-12-30 15:35:58 Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий ислоҳотлар доирасида янги тайинланган ва амалдаги Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг устувор вазифаларини белгилаш, Ҳукуматнинг ишлаш тизими ва услубини ўзгартириш, масъулияти ва жавобгарлигини тубдан ошириш масалалари, шунингдек, тармоқ ва соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, халқни рози қилиш ва одамлар турмуш сифатини юксалтириш бўйича 2023 йилги энг муҳим йўналишлар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

@davlatsiyosati
1.5K views12:35
Ochish/sharhlash