Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Telegram kanalining logotibi davletovuz — davletovuz
Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.55K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-24 15:29:55
Бизнесни ривожлантириш банки билан тадбиркорликни бошланг ва ривожлантиринг!

Биз янги видео лойиҳамизни эълон қилишдан мамнунмиз, унда етакчи экспертлар ва муваффақиятли тадбиркорлар турли бизнесларни юритиш бўйича ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Сиз нимага эга бўласиз

Турли соҳаларда муваффақиятли бизнесни қандай бошлаш ва ривожлантиришни кўриш;
Стратегия, маркетинг, молия ва менежмент бўйича профессионал маслаҳатлар;
Хатоларни олдини олишга ёрдам берадиган муваффақиятли тадбиркорларнинг фикрлари.

Бугундан биринчи видеони кўришни бошлаш учун ҳаволага ўтинг ва You tube каналимизга аъзо бўлинг!

Реклама
13.8K views12:29
Ochish/sharhlash
2024-04-24 15:13:58 Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари ҳайдовчиларига очилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади

Маълумки, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизматлари транспорт воситаларининг ҳайдовчилари катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишларига тўғри келади. Бундай ҳолатлар автоматлаштирилган фото- ва видео техник воситалар орқали қайд этилади.

Амалдаги тартибга кўра, махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина, маъмурий иш тугатилаётган эди.

Кеча депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳаси билан бундай ҳужжатлар тақдим этиши тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади.
17.1K viewsedited  12:13
Ochish/sharhlash
2024-04-24 12:59:55 Массачусетс технология институти томонидан Ўзбекистондаги oлий таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилади.
22.1K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-04-24 09:35:38 Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

New Industrial Technologies МЧЖ 2019 йил апрель ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 273,56 млрд сўм устав капиталига эга. Компаниянинг 60 фоиз улуши чет эл фуқароси ҳисобланган Алекс Лига тегишли (июнь ойида у ягона таъсисчи бўлган). 40 фоиз улуш Мустафа Абдураҳмоновга тегишли бўлиб, у айни вақтда Asia Alliance Bank`нинг мажоритар акциядори саналган Asia Alliance Group`нинг ҳам 77,6 фоиз улушига эгалик қилади.
26.9K views06:35
Ochish/sharhlash
2024-04-24 09:05:33
Тошкент шаҳридаги Амити университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

Грант асосида хорижий университет талабаси бўлинг

Имтиҳон санаси: 16 май
Шошилинг, жойлар чекланган

IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг

RO'YXATDAN O'TING

+998712079006
@amity_manager

Telegram Facebook Instagram Youtube | Реклама
26.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:09:09
Россиянинг Иваново шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйи очилди. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ивановода ҳам сотишлари мумкин бўлади. Савдо уйи икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.
27.5K views05:09
Ochish/sharhlash
2024-04-23 20:57:30
Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган тўртбурчак нимани англатади?

Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида янги йўл тартиби амалиётда қўллана бошланди.
38.1K views17:57
Ochish/sharhlash
2024-04-23 19:44:00
Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши Ёшлар форуми ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси ҳам иштирок этиб, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттаханова нутқ сўзлабди.
33.6K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:22:35
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.
45.8K views13:22
Ochish/sharhlash
2024-04-23 15:10:51
Ошпаз Кэмерон

Gazeta.uz
39.8K views12:10
Ochish/sharhlash