Get Mystery Box with random crypto!

Farxod Zayniyev

Telegram kanalining logotibi deputat_f_zayniyev — Farxod Zayniyev F
Telegram kanalining logotibi deputat_f_zayniyev — Farxod Zayniyev
Kanal manzili: @deputat_f_zayniyev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.51K
Kanalning ta’rifi

Qashqadaryo viloyati, 125-Qarshi saylov okrugidan saylangan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati
Murojaat uchun: @farxodzayniyev_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 08:26:54
Азиз юртдошлар!

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан муборакбод этаман.

Юртимиз тинч, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
79 views05:26
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:31:02 Фуқаролар томонидан ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш ҳолатлари ортиб кетганлиги ва бу каби ҳолатлар атрофдаги бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдираётганлиги сабабли, ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан сақлашни тақиқлайдиган Қонун лойихаси ОМҚП муҳокамасига киритилди.

@deputat_f_zayniyev
533 views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:33:03
Навбатдаги учрашув Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалласида ташкил этилди.

“Маҳаллот” ва Амир Темур маҳалла фаоллари билан ўтказилган учрашувда нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Эътиборлиси, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, таъсирчан жамоатчилик назорати меҳанизмларидан кенгроқ фойдаланиш ҳамда таълим-тарбия жараёнида ота-оналарнинг маъсулиятини янада ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва уни рўёбга чиқаришда халқимизнинг хоҳиш-истаги, эзгу мақсадлари ифодаси сифатида демократик ислоҳотларни мантиқий давом эттириш бўйича уларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди.

Тадбир сўнггида, бугунги кунда ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича уларнинг мурожаатлари тингланди.

Кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

@deputat_f_zayniyev
405 views15:33
Ochish/sharhlash
2022-08-26 19:41:32
Қарши шаҳар “Боғишамол” маҳалласида яшовчи аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзидаги учрашувда, дастлаб, мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида фикр алмашилди.

Шундан сўнг, ҳозирда аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни ҳал етиш юзасидан уларнинг таклифлари эшитилди.

Жумладан, ҳудудда жамоат транспортини ривожлантириш, табиий газ билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва хонадонларни оқова сув билан таъминлаш каби мурожаатлар келиб тушди.

Шунингдек, оғир иқлим шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жавобгарлик ва назоратни янада кучайтириш, дарахтларни парваришлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш ҳақида маҳалла фаоллари томонидан кўплаб таклифлар билдирилди.

Кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Муддат талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли давлат органларига депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди.

@deputat_f_zayniyev
451 views16:41
Ochish/sharhlash
2022-08-25 09:48:41
Мустақилликнинг 31 йиллиги : саноат соҳасида эришилган ютуқлар

Мамлакатимизнинг миллий маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий тармоқларидан бири бу — саноатдир. У моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғи бўлиб унинг ривожланиши миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ривожланишига олиб келади.

БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
190 views06:48
Ochish/sharhlash
2022-08-22 14:46:44 Эндиликда корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Бунда:

- 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

- 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

- 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Шундан келиб чиқиб 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.

2023 йил 1 январдан:

- кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;

- мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;

- соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;

-қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилади.

Шунингдек, тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечилади.

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади ва биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан.

@deputat_f_zayniyev
802 viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash
2022-08-20 12:51:14 Сўнгги вақтда автотранспортларда ўрнатилган газ баллонларнинг техник носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш оқибатида фожиали воқеалар ҳақидаги хабарлар янада кўпайди.

Бу фожиаларга стандартлаштириш ва техник регламент талаблари бузилиши, техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда транспорт воситасини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмаслик олиб келади.

Шунингдек, газ баллон ускунасининг носозлиги ёки газ баллонларни меъёридан ортиқча тўлдириш омиллари оқибатида ҳам портлаш билан боғлиқ мудҳиш ҳодисалар содир бўлади.

Бу хавф-хатарларни камайтириш ёки олдини олиш мумкинми? Бунда фойдаланувчи энг аввало, газ баллондан хавфсиз фойдаланиш бўйича талаб ва тавсияларга қатъий риоя этиши керак.

Сифати тасдиқланган газ баллонларни харид килиш ва уларни ўрнатишда сертификатланган хизматлардан фойдаланиш ҳам хавф даражасини кескин пасайтиради.

Масаланинг яна бир жиҳати, иқтисодий тарафдан газ арзон ва муқобил ёқилғи. Табиийки бу газ баллон ўрнатилган транспортлар сонини кескин оширади.

Албатта, техник хавфсизликка риоя қилинса, у хавфли эмас. Агар хавфсизликка амал қилинмаса, бензин ҳам керагича хавф туғдира олади.

Бундан ташқари, автомобилга газ баллонни ўрнатиш лицензияси мавжуд шохобчалардан эмас, айрим устахоналарда қўлбола ва сифати тасдиқланмаган холда ўрнатиб берилмоқда.

Шу боис йўловчи ва транспорт ташкилотлари, газ қуйиш шохобчалари, газ баллонларини автомобилларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, қолаверса уларни назорат қилувчи органлар масъулиятини ошириш лозим.

Масалан, куни кеча Сирдарё вилоятида автобусда ўрнатилган газ балонларининг бирида ёрилиш сабабли портлаш содир бўлган. Оқибатда воқеа жойида 6 киши вафот этган, 15 киши тан жароҳати олган. Бу шунчаки дахшат, катта фожиа.

Хулоса шуки, носоз газ ускунасидан фойдаланиш ёки газ баллонни меъёридан ортиқча тўлдирилиши йўловчилар ҳаётига таҳдид ва бу жиноят. Жавобгарлик ҳам шунга яраша бўлиш керак. Бунинг масъулиятини нафақат ҳайдовчилар ёки газ кўйиш шахобчалари, балким тегишли ташкилотлар ҳам ҳис этишлари керак.

@deputat_f_zayniyev
1.7K viewsedited  09:51
Ochish/sharhlash
2022-08-17 06:13:59 Давлат раҳбарининг топшириғига асосан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг тўлов контрактларини қайтариш шартисиз қоплаб бериш тўғрисидаги низом Хукумат қарори билан тасдиқланди.

Мазкур қарорга кўра, магистратура босқичига қабул қилинган ва ўқиётган хотин-қизларни тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш учун ҳар йили Давлат бюджетидан 200 миллиард сўм маблағ ажратилади.

@deputat_f_zayniyev
731 views03:13
Ochish/sharhlash
2022-08-09 17:11:16
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.
1.0K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2022-08-05 10:16:26 Президент қарори билан 2022 йил 1 сентябргача муаммоли кредит қарзи бор уй-жой мулкдорлари ширкатининг (ЖЕК) бошқарув усулини ўзгартириш бўйича умумий йиғилиш қарори қабул қилинса, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Бунда, муаммоли банк кредитлари бор ширкатлар банкнинг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши мумкин;

тугатилган ёки бошқариш усули ўзгартирилган ширкатлар бошқарувидаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотлар жалб қилинади;

жалб қилинган бошқарувчи ташкилот фаолиятини, хизматлар сифатини 6 ой мониторинг қилинади ва кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилмаган бошқарувчи ташкилотларга чора кўрилади.

2022 йил 1 ноябрдан:

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади;

уйларни қуриш лойиҳа ҳужжатларида, кадастр паспортида умумий фойдаланишдаги мулк рўйхати аниқ кўрсатилади;

қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларга рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни камайтириш ва туташ ерда қўшимча объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.
943 viewsedited  07:16
Ochish/sharhlash