ZAPAS

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — ZAPAS
Kanaldagi mavzular:
Муносабат
Jaydarigaplar
Shayxov
Очиқмулоқот
Тавсия
Mirziyoyev
Taqdimot
Коммунал
Soqliqnisaqlash
Кулги
All tags
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — ZAPAS
Kanaldagi mavzular:
Муносабат
Jaydarigaplar
Shayxov
Очиқмулоқот
Тавсия
Mirziyoyev
Taqdimot
Коммунал
Soqliqnisaqlash
Кулги
All tags
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 39
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-16 08:13:14 "Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деган
Президент энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказаётган йиғилишда.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Манба
54.1K views05:13
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:02:23 Атишларича, президент ҳузурида ўтаётган йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдурахманов лавозимларидан озод этилган.
54.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-01-15 16:39:28 Ҳал қилувчи палла: қайси йўлни танлаймиз?

Куни кеча Gazeta.uz бир нечта манбаларга таяниб, Россия ўз газини Ўзбекистонга Қозоғистон орқали, “Марказий Осиё – Марказ” қувурлар тармоғида етказиб беришни таклиф қилганлигини ёзди.

Бунинг учун Россия Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини бозор нархида “Газпром” эгалигига ўтказишни талаб қилмоқда.

Худди шундай талаб “Қозоқгаз” компаниясига нисбатан ҳам қўйилган, лекин компания буни рад этган.

Шунингдек, Россиянинг яна бир шарти Хитойга газ экспорти ҳуқуқини топшириш бўлган. Яъни “Газпром” келишувда Ўзбекистоннинг “UzGasTrade” компанияси ўрнини эгаллашни таклиф қилмоқда.

Агар бу талабларга рози бўлинса том маънода Ўзбекистон энергия соҳасида Россияга қарам бўлади, дейиш мумкин.

Бу асло йўқ қўйиб бўлмайдиган ҳолат!

Камига Туркманистондан газ олиш бўйича келишувлар ҳам босим остида қолиб кетмоқда. Катта эҳтимол билан бунга ҳам Россия аралашган.

Афсуски бугунги совуқ кунлардаги энергия таъминотидаги муаммолар сабаб одамларда бўлаётган норозилик кайфияти Россия фойдасига ўйнамоқда.

Бу кетишда Ўзбекистон раҳбарияти одамлардаги эътирозлар сабаб Россиянинг шартларни қабул қилиш эвазига тезкор газ олишни ягона йўл сифатида кўраётган бўлиши мумкин.

Совуқдан қийналаётган одамларимиздаги кайфият айни ўринда Россиянинг ўз талабларини Ўзбекистонга ўтказиш учун қўл келади.

Бу вазиятда олдимизда иккита йўл қолмоқда: ё Россиянинг барча шартларига кўниб, энергия қарамлигига тушамиз ёки сабр матонат билан совуқни енгиб ўтиб, энергия мустақиллигига эришамиз.

Танловнинг қандай бўлиши одамларимизнинг вазият бўйича позицияларига боғлиқ бўлади.

Лекин шахсан мен бу масалада Россияга қарам бўлмаслик тарафдориман ва келажагимиз учун қанча синов, қийинчилик бўлса чидашга тайёрман.

Расул Кушербаев

@deputat_kusherbayev
115.2K viewsedited  13:39
Ochish/sharhlash
2023-01-15 15:55:47 Бўйинга бўйунтуруқ илиш йўли

21-асрда мамлакатни назоратга олиш учун қўр тўкиб қўшин ташлаш шарт эмас. Босқинчилар мафкураси билан парваришланган сотқин, очкўз ва қўрқоқлар билан ҳам мақсадга эришиш мумкин.

2013 йилгача Россия Украина газ-транспорт тармоғини қўлга киритишга кўп уринди, чунки бу мамлакатнинг бутун энергетика тизими, демакки, иқтисодиёти устидан назорат ўрнатишнинг калити эди. Бу стратегия иш бермагандан кейин очиқдан очиқ агрессияга ўтилди.

Лекин Украина билан юз бермаган стратегия 2014 йилда Қирғизистон мисолида амалга ошди. Молдова билан иш бермади. Лекин Арманистонда қўл келди.

Бу қандай стратегия?

Стратегиянинг биринчи босқичи энергетика тизимининг барча занжирларига Россия ва Газпромга лоял бўлган одамлар жойлаштирила бошланади. Улар бир неча йиллар давомида тизим тўғрисида ахборот тўплайди, унинг нозик ва мўрт жойларини аниқлаштиради. Коррупцион ва мансабга тайинлаш воситаларидан фойдаланиб ўзларига лояллик лагерини янада кенгайтиришади.

Иккинчи босқичда тармоқни модернизациялаш, янгилаш шиори остида кредитлар олиш каналлари ишга тушади. Бунда етказиб берувчилар ҳам, кредит берувчилар ҳам асосан Россиядан бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу вақтга келиб лоял ижрочи агентлар муҳим иқтисодий қарорлар қабул қиладиган лавозимларгача ўсиб боради.

Учинчи босқичда бошқариладиган кризис юзага келтирилади. Таъминотдаги узилишлар ва саботажлар воситасида аҳолида норозилик кайфияти шакллантириб борилади. Ижтимоий некбинлик нима бўлса ҳам узилиш бўлмасин, ҳар қандай қарорга розилик руҳида парваришланади. Ягона ечим сифатида тармоққа ўзларининг назорати остидаги "хориж инвестицияларини киритиш" таклиф этилади. Кредитлар юки янада оширилади. Ана яхши бўлади, мана яхши бўлади дейилган янги ва янги умидлар берилади. Тепага ҳам. Пастга ҳам.

Тўртинчи босқичда қулай геосиёсий ва ички вазият етилган бир пайтда техник, молиявий, технологик, таъминот занжирларида назоратдан ташқари кризис эълон қилинади. Ечим ўлароқ энергетика тармоғини, унинг генерациясидан тортиб молиялаштиришгача бўлган бутун тизимини Газпромга топшириш варианти тақдим этилади. Вазият бундан бошқа иложимиз қолмади дея тушунтирилади. Пропаганда машинаси барча оқловчи воситаларини ишга туширади.

bakiroo‌‌
49.8K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-01-15 13:15:32 Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга оширилади.

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.
36.1K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-01-15 09:53:02
"Болаларимизни ўйинчоқларини ҳам ёқаяпмиз"

Расм @trolluz дан.

P/S: Тошкент шаҳрининг маркази Шайхонтохур тумани, Бунёдкор кўчаси 8 а-уйда(9 қаватли) ҳам 14 соатдан буён электр йўқ, уйлар совуқ, ўтин ёқишга печка йўқ.

Ҳозирги аҳволимизга нима, деб тариф беришга тил ожиз
: масъул акалар "ўтириб" қўйдингизлар лекин.

Ҳурмат билан, ЎЗИМ!
21.8K views06:53
Ochish/sharhlash
2023-01-14 10:59:07 Қозоғистон парламенти палаталари ўз қўшма мажлисида "Биринчи Президент-Элбоши тўғрисида"ги қонунни бекор қилиб, собиқ президент Нурсултан Назабоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилди.

Бунга қадар Қозоғистон Конституциявий суди референдум натижаларидан келиб чиқиб, "Биринчи Президент-Элбоши тўғрисида"ги қонунни ўз кучини йўқотган, деб топиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Шунингдек, яқинда Нурсултан Назарбоевни фаҳрий сенатор мақомидан маҳрум этиш бўйича Қозоғистон Сенати регламентига ўзгартириш киритилган.

Расмий манбалар парламентнинг бу қарорлари халқнинг ҳохиш иродасидан келиб чиқиб қабул қилинганлиги маълум қилишмоқда.

Худди шу парламент Назарбоев президентлик вақтида унга юқори мақомларни бериш ҳақидаги қарорларни ҳам халқнинг ҳохиш иродасидан келиб чиқиб қабул қилган.

Ана холос!..

Расул Кушербаев
29.2K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-01-14 07:20:06 Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантиради

Дунёда рўй бераётган гибрид характердаги қуролли тўқнашувлар таҳлили Қуролли Кучларимизнинг жанговар қобилиятини оширишни тақозо этмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон миллий армияни замонавий техникалар билан таъминлаш, жумладан, ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Бу ҳақида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида таъкидлаб ўтилган.
3.3K views04:20
Ochish/sharhlash
2023-01-14 07:05:13
Шу совуқ кунларда Тошкент вилояти ёшлари ҳам бирлашиб ободонлаштириш ходимлари, ЙҲХ вакилларига иссиқ овқат, чой ва ширинликлар тарқатишмоқда экан.

Вилоятнинг барча ҳудудлари, хусусан, Ангрен шаҳрининг довонга туташ йўлларида қолиб кетган инсонларга ёрдам берилмоқда. Айниқса, Охангарон ва Янгийўл шаҳар ёшлар етакчилари бу жараёнда фаол.

Ёшларнинг шижоатига кўз тегмасин!
7.5K views04:05
Ochish/sharhlash
2023-01-13 15:48:00 Агар масалага соғлом ва холис назар билан қаралса Бухородаги ушбу спорт майдони сақлаб қолинади.

Агар халқни менсимаслик, кибр ва "соққа" назари билан қаралса мурожаат қилганлар ёлғон ахборот тарқатишда айбдор, деб топилади. Камига уларга ҳам "Президент сиёсатига қарши чиққанлик" тамғаси ёпиштирилиб, 15 сутка билан таҳдид қилиниши мумкин. Бунда биринчи қадам мурожаатчиларни ИИБга чақиришдан бошланади.

Кўрамиз.

Лекин ҳалиям бўлса умид қиламизки, масалага соғлом ақл ва халқ манфаатидан келиб чиқиб ёндошувчи масъуллар бор.

Расул Кушербаев
32.0K views12:48
Ochish/sharhlash