ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz2022 — ELTUZ
Kanaldagi mavzular:
Ўқувчилардан
Улашинг
Элтузга
Реклама
Iba
Bizbilmagantarix
All tags
Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 32.18K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

4.50

0 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-02-02 20:02:04 КРЕДИТ БОЗОРИДА ҚОРОВУЛ ЙЎҚМИ?

Кредит маблағларини ўзлаштириш билан махсус шуғулланадиган шайка қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг аниқлашича, апрслар шайкаси аъзоси бўлган қоровулбозорлик А.Н. дўкони бўлса ҳам ғирт лўх Р.А.ни алдаб, унинг савдо дўконини гаров сифатида тижорат банки филиалига тақдим қилиб, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускунаси ва қурилиш материаллари сотиб олиш учун 280 миллион сўм кредит олиб, бу маблағни фирибгарлик йўли билан нақдлаштириб, киссасига урган.

Хонободда эса олдин апрслиги учун судланиб ëш итлар кафиллигида қамағда узоқ турмайдиган анжанлик апрс Ф.Қ. ушланган. У хотини номига “А.А.” МЧЖни ташкил қилиб, маиший техникалар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан 200 милион сўм кредитни олиб, хотин акасининг “С.С.” МЧЖсига ўтказиб, сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Апрслар қамағда.

Аммо улар тезда қамағдан чиғиб лўхларни соғишни давом эткизишади.

Ўнта анжанлик апрсни бир қозонда икки соат қайнатсанг бир хонқали чиқади. Аммо бу бошқа тема. @eltuz2022
6.9K views17:02
Ochish/sharhlash
2023-02-02 19:02:09 Рассом Туз: Ўзбек қани?
Замондошларимга берадиган саволим булдур.
Хўш, бугун нимани қойил қилдик? Эришганимиз Каримов даври ихтиро қилган супургини ушлаб, зарғалдоқ нимчани кийиб, ўриснинг кўчасини супурганимизми?
Ëки олий маълумотли филолог қизалоқларнинг дунë исловотини обод қилаëтганими?
Бугун ўзбек археологи Прага магазинида қоровул, ўзбек тоғ инженери эса Прагадаги уйларни қум сувоқдан чиқармоқда. Билганим - олий маълумотли ўзбек доктори Америкада чойчақа эвазига уйларга пицца элтади.
Бу менинг билганларим, сиз ҳам бунга билганингизни қўшишингиз мумкин.
Бугун Нобел мукофоти олган ўзбек олими бўлса, фахрланган бўлар эдик.
Афсуски йўқ. Берлинда ўзбек ресторани очиб палов ихтиро қилаëтганлар бор, лекин илм-фан технология соҳасида бирор арзирли иш қилган элдошлар борми, бор бўлса айтинглар, фахрланайлик.
Қўлимиздаги телефонни, тиззамиздаги лаптопни Стив Жобс ихтиро қилган, мунозара юритаëтганимиз Фейсбук саҳифаси эса Цукербергнинг ихтироси.
Эгнимизга кийган куйлак ҳам ғаюр дизайнерларнинг маҳсули.
Ўзбек қани, ўзбек? Бу саволга 1983 йилда шоир Муҳаммад Солиҳ "ўзбек пахтада" деб жавоб берган эди. Бугун ҳам ўзбек нарвоннинг энг паст тишида турибди.
Оти ўзган ери йўқ унинг.
У мансуб бўлган жамиятнинг битта улгиси бор, у ҳам бўлса - Шимолий Корея.
Ҳуллас, ўтмишдаги бобойларни тинч қўяйлик.
Бир жойда қотиб қолиб, ҳадеб орқага қарайвермайлик.
50 йил олдинги урушдаги қаҳрамонлигини ҳадеб такрорлайверадиган эзма чолга ўхшамайлик биродарлар.
Ғоз туриб олдинга юрайлик!
8.7K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-02-02 18:01:06 Браконьер қушни нега ва қандай отди?
Нима мақсадда ўлдирди? Бизга шуниси муҳим.
У шахсий ҳоҳиш эвазига насли тугаб бораётган қушга қирғин келтирди. Ким билади, у шу пайтгача қанча қуш ва ҳайвонни отиб ўлдирган?
Ҳеч тушунмайман. Кичкина қушчанинг гўштини ейиш билан нима ўзгариб қолади?
Бу ҳақдаги хабар остига кап - катта одамларнинг "нима қипти шунга, "егиси келгандир", "бундан ёмонлик изламанг" деган изоҳлари мени даҳшатга туширди.
Браконьерни балиқчилар билан тенглаштиряпти, ҳар - ҳил аргументларни келтириб, ҳазил мисоллар билан халқнинг ақлини чалғитяпти.
Шундоғам майналар камайиб, ҳашоратлар кўпайганидан қишлоқ хўжалиги катта таҳдид остида қолган. Табиатнинг ҳаққига киришлик, вақти келиб табиат инсоннинг ҳаққига киришини исботлаган.
Қурол ишлатишни хоббига айлантириб, ҳеч қандай экотизимда ўрни бўлмаган ишнинг номи овчиликмас - қотиллик.
Инсон ўз завқи учун ҳайвон ўлдириши нодонлик!
Овдан спорт тури ўрнида фойдаланиш жиноят!
Табиатни чангалда тутиб туриш учун унга тажовуз қилиш керакмас. Табиат ўзини инсонсиз бемалол идора қила олади.
Агар овга жуда ишқибоз бўлсангиз, боринг тўнғизларни овланг. Тўнғиз гўшти билан озиқланадиган ҳайвонлар оз.
Овлаб ейишга имконингиз кўп.
Қушлар ва ҳайвонларни завқ ва спорт ишқи учун овлаган инсонларни жуда ёмон қисмат кутишига ишонинг. Агар ишонмасангиз, ҳаёт сизга яна бир марта яшаш имкони берса, табиатда ўзингиз овлаган қуш, кийик бўлиб дунёга келинг. Шунда уларнинг ширин жонини тушуниб етасиз! (Журналист Муҳаббат Назар)
9.6K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-02-02 18:01:06
Муҳаббат Назар: Жиззахлик браконьер Қизил китобга киритилган Сақоқушни отиб ўлдирди
9.2K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-02-02 17:04:30 Рассом Туз: Орқага қараган одам олдинга юра олмайди
Юраëтган одам бошини сал кўтариб олдга қарайди ва шахдам қадамлайди.
Масалан, у юраëтиб ортга қараса, ëки қанақа юряпман деб оëғига қараса, қоқилиб йиқилиши тайин.
Илк марта велосипед ҳайдаган одам, оëғига қараса йиқилгани каби.
Бугунги замондошларимиз тасвири менинг кўз олдимда нуқул бўйнини қайириб ортга қараëтган бир одамдай гавдаланади.
"Беруний Американи очган, Ибн Сино кўричакни даволаган, Амир Темур Европани қутқарган, Навоий Гиннес китобига кирган" ва ҳоказо деб нуқул мақтанаëтган бу одамлар лоақал битта ихтирони патентламайди.
Патент олиш истагида юрганлар эса энг узун лағмон, энг катта палов, ëки энг кўп мошкичири учун Гиннеснинг эшигини қоқишади.
1928 йил 3 июл куни АҚШда яшайдиган рус аслли олим Зворыкин телевизор ихтиро қилган кун сифатида тарихга кирган.
Бу сана айни пайтда ўзбек ватанпарварларини ранжитибди.
Уларнинг иддаосига кўра, биринчи ҳаракатланадиган оқ-қора тасвирли ускуна Грабовский томонидан Тошкентда 1925 йилда яратилган. 1928 йилда эса телевизон тизим ишга туширилган ва кўчадаги ҳаракатланаётган одамлар университет ичида туриб кузатилган.
Балким шундайдир, лекин бунга патент ëки ишончли ҳужжат йўқ.
Бу жуда оддий - иккита рус олими параллел тадқиқот олиб борган. Биттаси Тошкентда, яна бири Питсбург (АҚШ) да. Тақдир тақозоси билан биринчи ТВ ëйин АҚШда бўлган. Биламиз, Грабовский Навоий кўчасидаги трамвайларни ТВда кўрсатган. Лекин бу ҳолат патентланмаган.
1923 йилда Зворыкин АҚШнинг Питтсбург шаҳрида ТВ намойиш қиладиган приëмник учун патент аризаси берган (US Patent 2141059 of 20.12.1938)
Бу баҳс ўзбекларнинг иззат нафсига тегади, чунки улар Тошкентни ТВ ватани деб ишонишган.
Худди шу маънода Тошкентни Россия инқилоби ватани деб ҳам айтиш мумкин, зотан Керенский Тошкентда туғилган. Ëки рус модерн поэзияси ватани дейлик, чунки Анна Ахматова ўзининг сара мисраларини Тошкентда ëзган.
Гап шундаки, Грабовский ТВ кинескопи устида ишлаëтган пайтда, Тошкент олимлари Або Муслимнинг гурзиси неча ботмон бўлгани ëки ҳазрати Алининг шамшири мубораклари неча газ бўлганини тортишиииб ўтирганлар.
Мадрасадаги бошқа олимлар эса Калвак махзумнинг оëғига занг тақиб, рақс тушиб, муқом қилганидан маст бўлиб, "дўўўст!" деб яқо йиртиб, кўкракларига муштлаганлар.
10.2K views14:04
Ochish/sharhlash
2023-02-02 15:52:55 Ҳар йили «Хотира ва қадрлаш куни»да кўпчилик асабига ўйнашга одатланиб олган «Ўлмас полкчилар» бу йил ҳам ҳаракатни бошлаб, ҳаттоки, уларга рухсат бермаётган ИИБни устидан судга шикоят киритишга ҳам улгуришибди. @eltuz2022
10.9K views12:52
Ochish/sharhlash
2023-02-02 13:30:40
EP: “Ko‘p qavatli uylar o‘rtasida o‘zboshimchalik bilan qurilish boshlandi”

“Toshkent shahri Yangihayot tumani 5A hududda joylashgan 47- va 46-uylar oldida joylashgan yer maydonida noqonuniy qurilish boshlandi. Qurilishning na pasporti bor, na tayinli odam bu haqida xabar bera oladi. 29 yanvar kuni yer maydoni o‘zboshimchalik bilan o‘rab olindi va ertasiga ekskavator bilan kovlash ishlari boshlandi. Aholi bundan norozi. Chunki 4 ta uy o‘rtasidagi bo‘sh yer bolalar dam olish joy qilish uchun tashlab ketilgan edi. Bu yerda qurilish qilish mumkinmi? Tuman hokimiyati va mutasaddilardan izoh kutib qolamiz”.

@eltuzportali - muammolar yechimi!
11.8K views10:30
Ochish/sharhlash
2023-02-02 13:03:16 ELTUZ pinned a photo
10:03
Ochish/sharhlash
2023-02-02 12:41:32 — Украинадаги вазият тугашини ҳамма истайди, лекин бу борада муҳими вақт эмас, балки рус халқи учун натижанинг сифати;

— АҚШнинг ўз устунлигига ишончи Россия ва Ғарб ўртасидаги бугунги қарама-қаршиликнинг асосий сабабидир;

— Киевнинг Минск билан ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома тузиш ҳақидаги таклифлари кулгили ва Украина расмийларининг фантазиясини кўрсатади;

— Лукашенко Киевнинг тажовуз қилмаслик тўғрисида пакт тузиш ҳақидаги таклифларини мутлақо бемаънилик ва провокация деб ҳисоблайди;

— Украинага қирувчи самолётлар етказиб бермасликка ваъда берган Шольцнинг ўз позициясини тезда ўзгартириш қобилияти бор;

— "Россия масаласи"ни ҳал этиш учун Россияни мағлубиятга учратишга уриниш нацизмдир;

— Ғарб ривожланаётган давлатларнинг Украинадаги вазият бўйича бетарафлигини ҳурмат қилиши керак;

— Россия Федерацияси махсус операциянинг бир йиллиги муносабати билан ўз ҳисоботини, жумладан, Украинадаги АҚШ лабораториялари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тайёрламоқда;

— Молдова "янги Украина" ролига кўз тикмоқда. Санду Молдова ва Руминияни бирлаштиришга тайёр, шунингдек у ҳам НАТОга аъзо бўлишни истайди;

— Ғарб Грузияни Россия учун яна бир ғазаблантирувчига айлантирмоқчи, Саакашвили даврига қайтармоқчи;

— Грузия ҳукумати Россия Федерациясига қарши "иккинчи фронт" очиш чақириқларига қарамай, миллий манфаатларни ҳисобга олмоқда. @eltuz2022
12.3K viewsedited  09:41
Ochish/sharhlash
2023-02-02 12:41:31
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг бугунги баёнотларидан:
11.6K views09:41
Ochish/sharhlash