Get Mystery Box with random crypto!

Рассом Туз: Ўзбек қани? Замондошларимга берадиган саволим булд | ELTUZ

Рассом Туз: Ўзбек қани?
Замондошларимга берадиган саволим булдур.
Хўш, бугун нимани қойил қилдик? Эришганимиз Каримов даври ихтиро қилган супургини ушлаб, зарғалдоқ нимчани кийиб, ўриснинг кўчасини супурганимизми?
Ëки олий маълумотли филолог қизалоқларнинг дунë исловотини обод қилаëтганими?
Бугун ўзбек археологи Прага магазинида қоровул, ўзбек тоғ инженери эса Прагадаги уйларни қум сувоқдан чиқармоқда. Билганим - олий маълумотли ўзбек доктори Америкада чойчақа эвазига уйларга пицца элтади.
Бу менинг билганларим, сиз ҳам бунга билганингизни қўшишингиз мумкин.
Бугун Нобел мукофоти олган ўзбек олими бўлса, фахрланган бўлар эдик.
Афсуски йўқ. Берлинда ўзбек ресторани очиб палов ихтиро қилаëтганлар бор, лекин илм-фан технология соҳасида бирор арзирли иш қилган элдошлар борми, бор бўлса айтинглар, фахрланайлик.
Қўлимиздаги телефонни, тиззамиздаги лаптопни Стив Жобс ихтиро қилган, мунозара юритаëтганимиз Фейсбук саҳифаси эса Цукербергнинг ихтироси.
Эгнимизга кийган куйлак ҳам ғаюр дизайнерларнинг маҳсули.
Ўзбек қани, ўзбек? Бу саволга 1983 йилда шоир Муҳаммад Солиҳ "ўзбек пахтада" деб жавоб берган эди. Бугун ҳам ўзбек нарвоннинг энг паст тишида турибди.
Оти ўзган ери йўқ унинг.
У мансуб бўлган жамиятнинг битта улгиси бор, у ҳам бўлса - Шимолий Корея.
Ҳуллас, ўтмишдаги бобойларни тинч қўяйлик.
Бир жойда қотиб қолиб, ҳадеб орқага қарайвермайлик.
50 йил олдинги урушдаги қаҳрамонлигини ҳадеб такрорлайверадиган эзма чолга ўхшамайлик биродарлар.
Ғоз туриб олдинга юрайлик!