Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz2022 — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 118.30K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-03-26 12:31:04 “БЕШАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИ ЕР МАЙДОНЛАРИНИ СОТМОҚДА”

Ассалому алайкум!

Бешарик тумани ҳокими дастидан туманда сотилмаган ер майдони қолмади. Каерда бўш ер бўлса, тендерга қўйиб сотмоқда.

Бугун туман марказий ўйингоҳи сотувга қўйилди. Шу билан бирга Шабада МФЙдаги марказий стадион олдидан бошланган катта зовурни опен бюджет орқали кўмдириб юбориш ҳаракатида юрибди.


Бюджет ташкилотидаги раҳбарларга шу лойиҳада ютиб чиқиш учун топшириқ берган. Энг ёмони, бу зовур кўмилса ўзи шундоқ ҳам зах бўлган бешариқнинг Шабада ва Файзобод МФЙларидаги зах баттар кучаяди. Дарахтлар қуришни, уйлар захдан нурашни бошлайди.


Бечора халк ҳокимга карши чиқолмайди. Қарши чиққанини милиция билан қўрқитади. Туман катта масжиди олдидан Оқтовуқ қишлоғига кетадиган йўл бўйидаги зовурниям шунақа қилиб кўмдириб сотмоқчи эди, аҳолиси қарз ҳавола қилиб бўлсаям уйини олдини сотиб олди.

Бешариқда сотилмаган жой қолмаябди. Энг ачинарлиси, ҳоким ҳар куни туман кадастр ва архитектура ишчиларига ер топиши бўйича топшириқ бераркан.

Ҳурматли, Элтуз! Сиздан илтимос, Шабада МФЙдаги зовурни кўмилиши ва стадион сотилиши бекор қилинишида ёрдам беринг

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
19.4K views09:31
Ochish/sharhlash
2024-03-26 11:30:17
ҚАРШИДА ЧАҚАЛОҚ ТАШЛАБ КEТИЛДИ

ЭЛТУЗга Қарши шаҳридаги шифохоналардан бирининг ер тўласига чақалоқ ташлаб кетилгани бўйича видео юборилди. Ҳолатни видеога олган ИИБ ходими чақалоқни ким ташлаб кетганини кўрмай қолганини таъкидлаган.

Ҳолат бўйича расмий муносабат кутамиз

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
24.8K views08:30
Ochish/sharhlash
2024-03-26 10:00:26 ХУРОСОНДАН МОВАРРУНАҲРГА БАЛО КЕЛМАСИН

Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди. Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатади. Спецслужбада бу "Келаëтган меҳмонга ҳалақит бермаслик" деб аталади.

Тошкентдаги 1999 февралдаги пўртиллашлар шу трюкнинг классик намунаси.

Тоҳир Йўлдош буни қилмоқчи бўлгани ҳақида кейин қамоқда ўлган унинг воизи З. Асқаров айтгани каби " Тошкент в курсе" бўлган ва "йўл қўйиб берилган". Пўртиллашни Тоҳир қилди, лекин бенефициар Каримов режими бўлди.

ИШИД Хуросон группировкаси Толибон билан апоқ чапоқ бўлган Россия ва Кремль ташқи сиëсатининг кўзгудаги акси Ўзбекистонни ëқтирмайди. ИШИД Хуросон ўзини Толибонга мухолиф деб билади. ИШИД Хуросон мақсади мана 8 йилдан бери Ўзбекистондаги рижоллар бемалол айтиб юрган "Дунëвий давлат тизимини онтариб ўрнига шариат ўрнатиш".

Ҳозир ўзбек рижоллари Миср¸ Туркия ва Қатарда " ўзбек сегменти миясини ювиб шариатга мойил қилиш" билан шуғулланмоқда. Ўзбекистон давлат идоралари ўрта бўғин (айниқса ИИВ тизимида) шариат давлатига мойиллигини яшираëтган минглаб ходимлар мавжуд.

Гуманитар ОТМлар, айниқса, филология "шариат давлатига қандай ўтиш бўйича инструкция берадиган" мия ювиш марказларига айлантирган.

Ўзбекистон ҳукумати "отам дерман" деб, Путин оëғи тагига ўзини бир неча марта ташаб, йўқ обрўсини яна тўкиш ўрнига сабоқ чиқариши лозим. “Крокус” террор ҳужуми дарс бўлиб, манави шаиатга муккасидан кетган мулозимларнинг ëғ босган кўзини очиши керак.

Ўзбекистон Яқин шарқдаги ҳар куни террорист смертник ва шахидкалар ўзларини пўртиллатадиган too dangerous зонага айланмаслигини ҳаммамиз чин дилдан исташимиз керак.

Бундай too dangerous зонадан инвестиция ҳам¸ турист ҳам барака ҳам қочади. Оддий одамлар эса шундоғам қочмоқда. Ўзбекистон дунëвий демократик давлатдир. Дин давлатдан ва таълим тизимидан мутлақо ажратиб ташланиши керак. Токи дарс бераëтган зомби мударрис ўзининг кўр муридига Х минутда сенатни пўртиллат демасин.

Мандан ойтш. Ўйлаш сиздан

(Расмда 1990 йили Наманганда мини ИШИД колония ташкил қилган Тоҳир Йўлдош. У Афғонистонда ўлдирилди)

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
28.7K views07:00
Ochish/sharhlash
2024-03-26 09:01:58 Мисрдаги ҳужраларда мияси атала қилинаëган ўзбек болалари ИШИДнинг потенциал армиясидир. Бу тайм бомбани зарарсизлантириш лозим.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
31.8K views06:01
Ochish/sharhlash
2024-03-26 07:00:54
КРОКУС ТЕРАКТИ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ИШИД ГУРУҲИ ЗИММАСИГА ОЛДИ

Москва яқинидаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси — ИШИД-Хуросон (ИШИД-К) ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ амалдорлари ҳам тасдиқлади.

ИШИД (Ироқ Шом Исломий Давлати) сафларида яқин беш йил ичида камида мингга яқин ўзбек жангариси бўлгани айтилади . Уларнинг кўпчилиги ўлдирилган. Ўзбек ишидчиларнинг бола бақрасини Мехр деб аталган шубҳали тадбир доирасида давлат ҳисобидан олиб келинган эди.

Баъзи маълумотларга кўрга "ишидчи хотин"ларнинг бир қисми айланма йўллар орқали Миср ва Туркияга қайтиб кетган. Улар ўзлрининг террорчи фитратини ўзгартирмоқчи эмас.
Айни пайтда собиқ Азон Уз каби диний контент яратадиган пропаганда марказлари ўзбекларни ИШИДга мойил қилиш учун тизимли иш олиб боргани ортидан жангарилар сафига қўшилишни истаган "рижол"лар сафи сийраклашмаган.

Батафсил Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг
.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
34.1K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-03-26 04:30:44
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ХУДКУШ ҲУЖУМЧИ ЎЗИНИ ҚАНДАҲОРДАГИ БАНК ЯҚИНИДА ПОРТЛАТИБ ЮБОРДИ

Асли ўзбекистонлик худкуш-террорчи Асадбек Мадияров 21-март куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида жойлашган New Kabul Bank филиали ўнгида ўзини портлатиб юборди. Портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 43 киши яраланди. Қурбонларнинг аксари банк қўриқчилари ва давлат хизматчилари эди.

Расмийларнинг айтишича, портлаш Исломий Давлат террорчи ташкилоти томонидан режалаштирилган.
Теракт ижрочиси, асли ўзбекистонлик Асадбек Мадияров бир неча йил Россияда яшаган ва Санкт-Петербургдаги таълим муассасасини тамомлаган.
Атиги уч йил аввал Ўзбекистонга қайтган. У Россияда радикаллашган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
40.9K views01:30
Ochish/sharhlash
2024-03-26 01:38:40
#ТЕЗКОР

ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ САЙТИ ИШИД ТОМОНИДАН БУЗИБ КИРИЛДИ

Қурилиш вазирлигининг "Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш" миллий ахборот тизими ИШИД жангарилари томонидан бузиб кирилди.

"Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз .........." дея ёзиб қолдириб кетган.

Ушбу сайт ҳозиргача хакерлар томонидан бир неча бор бузилган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
42.2K viewsedited  22:38
Ochish/sharhlash
2024-03-25 20:29:12 Умра бизнеси лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Ажойиб қарор. Аслида умрага ҳожакалар ва ҳожоналар йилига тўрт фасл борадиган бўлишувди. Ҳукумат бир мартадан ортиқ боришни тақиқлаб қўйиш керак. Савоб олиш ва гуноҳларни тўкишни истаганларга эса хайр ишларни кўпроқ қилишни тавсия қиламиз. Беморнинг табобат пулини тўласин, уйсизга уй олиб берсин, етим бошини силасин, бева бечораларни моддий қўллаб қувватласин, кўчасини асфальт қилсин, кўприк қурсин... Хайр кўчалари кўп жуда.
39.7K views17:29
Ochish/sharhlash
2024-03-25 19:18:47
Новосибирск туманидаги мактаблардан бирида ёш болани туалетда рус болалари қийнашётган видео тарқалди!

Айтишларича ёшбола Тожикистонлик бўлган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
40.9K viewsedited  16:18
Ochish/sharhlash
2024-03-25 17:59:12
РАССОМ ТУЗГА МАКТУБ: НЕГА МУЛЛА ХАЛҚИ БЕМАЛОЛ?


Салом Туз дойи.

Қаранг, ўқитувчилар доим тест қилинади, врачлар доим текширилади. Нега бу мулла халқи бемалол?

Нега четда ўқиганни Ўзбекистонга имом қилиб қўйишади?

Ислом университетида гуллаган ИШИД. Хотин кўпайтириб, жиҳодни орзу қилиб юради битирган талабалар.

Шуларга аслида диннинг авра-астарини чиқариб, таҳлил қилиб, кўрсатиб бериш керакку...

Муллабаччаларга хушомад қилиб экмагига ёғ суришади - бу бир масала.

Иккинчи масала - эҳсон йиғувчилар.

Картага пул йиғиб, 30% мухтожга, 70% ўзига олиб қолади.

Бир икки миллионлик маблағ эмас бу. Жуда яхши суммалар йиғишади.

Солиқ тўлашмайди, назорат йўқ.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
38.5K views14:59
Ochish/sharhlash