Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz2022 — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 117.32K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-03-28 16:29:05
CУРХАНДАРЁДА ЎҚИТУВЧИНИ УРИБ СУЯКЛАРИНИ СИНДИРГАН ДИРЕКТОРНИ СУД ҲИМОЯ ҚИЛМОҚДА

2023 йил 20 февралда Сурхандарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг директори Умида Турсунова маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Норой Гулмирзаевани аёвсиз калтаклади. Калтаклар натижасида Норой Гулмирзаеванинг учта қовурғаси синган, қўллари шилиниб, юзи жароҳатланган. Туман ИИБ ва прокуратуим ишни судга оширганига бир йил бўлди.

2024 йил 11 март куни Қумқўрғон туманида биринчи суд мажлиси бўлди. Судда иш қолдирилди. Шундан сўнг Қумқўрғон суди жабрланувчига кечаси 23:00 дан ўтганда қўнғироқ қилиб эртаси куни судга етиб келишни сўраган. Жабрланувчи адвокат билан учрашув белгилашга, Сариосиёдан Қумқўрғон туманидаги судга етиб келишга улгурмади. Суд мажлисида 10 дан зиёд соҳта гувоҳ зўравон директор Умида Турсуновани қўллаб кўрсатма берди. Бу гувоҳлар тергов жараёнида қатнашмасдан судда гувоҳ сифатида пайдо бўлган.

Элтузга етиб келган ҳужжатларга кўра жабрланувчи Норой Гулмирзаева 55 марта тиббий экспертизадан ўтган. Уни мактаб директори Умида Турсунова опа-сингиллари билан бирга урган. Қумқўрғон туман жиноий суди бу ишни кўриб чиқишни кечиктирмоқда.

Умида Турсунова Сурхандарё вилояти ҳокими билан мажлисда тортишган, бу тортишув видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган эди.
27.2K views13:29
Ochish/sharhlash
2024-03-28 15:59:05 НЕМИСГА ОШИҚ ЎЗБЕК АЁЛИ
28.3K views12:59
Ochish/sharhlash
2024-03-28 12:59:06 Бухорода қонунларга тупуриб турган тадбиркор орқасида ким турибди ёхуд Бухорога дарахтлар керак эмасми?

"2016 йилдан бошлаб Бухоро вилояти Бухоро тумани “Гулшанобод” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Фошун кўчасида аҳоли намунавий котежларда яшашни бошлади. Ўша йилларда бу ерда яшашни бошлаган аҳоли уй-жойлари атрофларидан сизот сувлар кўтарилиб, уй деворлари нураб, зах ҳиди кела бошлади. Шундан сўнг аҳоли “Қишлоққурилишинвест” корхонасига мурожаат қилди. Мурожаат инобатга олиниб, ажратилган кредит маблағи асосида давлат томонидан миллиардлаб сўм пул сарфланиб бизнинг ҳудудимизга ёпиқ дренаж ўрнатилди.

Шунинг натижасида сизот сувлари пастга қараб кета бошлади. Лекин 2020 йилдан буён “Жавохир Мирзо “ М Ч Ж томонидан сохта ҳужжатлар тайёрлаб (Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузиридаги Мелоратив экспедициясидан) дренаж устига ноқонуний равишда маиший хизмат кўрсатиш уйлари қураман, деб ҳаракат қилиб келмоқда. Ушбу тадбиркорлар ҳаракатининг ноқунунийлиги шундан иборатки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарорида “ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги низомига асосан ёпиқ зовурлар устига уй-жой, бино иншоотлари қуриш мутлоқо мумкин эмас. Аҳоли томонидан вилоят Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузиридаги Мелоратив экспедициясидан 26 январ 2024 йилдаги 37-сонли хат олинган.

Ёпиқ дренаж муҳофаза ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилса келгусида дренаж ишдан чиқиб қолган вақтда, уни таъмирлаш ишларини олиб бориш мутлоқ имконияти бўлмаслиги, натижада шу худудда яшовчи аҳоли хонадонларида яна зах сувларининг кўтарилишига олиб келишига аниқ. Бундан ташқари ушбу худудда 2000 (икки минг) тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган. Агарда ушбу кўчатлар олиб ташланса, экологик ҳолат бузилади. Давлат томонидан млрдлаб пул кўчат қуришга сарфланаятган пайтда тадбиркор дарахтларни кесиб ташламоқчи.

Аҳоли бир неча бор туман ҳокимлигига, вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишига қарамасдан муаммо ҳал бўлмаяпти. Вилоят ҳокимлиги томонидан юборилган мутахасислар томонидан ушбу ҳудудда дренаж борлигани ва қурилиш қилиш мумкин эмаслиги айтилган бўлсада тадбиркор ҳеч нарсадан қўрқмасдан яна махсус техникалар олиб келиб қурилишни бошлаяпти. Унинг ортида ким турибди ?

Буни қандай изоҳлаш мумкин? тегишли ташкилотлардан аниқ жавоб кутамиз. Ушбу мурожаат Гушанобод маҳалласи аҳолиси номидан ёзилди"

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
29.8K viewsedited  09:59
Ochish/sharhlash
2024-03-28 11:59:06
МАКТАБ ДИРЕКТОРИ БИТМАГАН СТАДИОН УЧУН ИМЗО ЧЕКДИ

“Андижон вилояти Асака туманидан мурожаат қиляпмиз. 25-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун стадион қуриб берилиши керак эди. Аммо иш чала ташлаб кетилди. Арена 2019 йилдан буён битказилмайди. Мактаб директори эса таъмирловчига ҳаммаёқ битди деб имзо қўйиб берган. Ҳолатга мутасаддилар эътибор қаратишини сўраймиз”.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
30.8K views08:59
Ochish/sharhlash
2024-03-28 09:29:06
18+ Танишинг, Қашқадарё вилояти Муборак тумани имом хатиби Фарҳод Аминов. Муқаддас Рамазон ойида тунлари ибодат қилиб, кундузлари риёзат қилмоқдалар. Рамазон ойида шайтон кишанланган бўлади.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
46.2K viewsedited  06:29
Ochish/sharhlash
2024-03-28 09:00:26
МИЛЛИЙ БАНК ФУҚАРОЛАРНИ САРСОН ҚИЛМОҚДА

"Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг амалиёт бўлимига бир неча ҳафтадан буён кредит олиш мақсадида мурожаат қиляпмиз. Лекин Тошкент шаҳрида жойлашган Миллий банкнинг амалиёт бўлими бошлиғи Акрамов Сардор Соҳибович ва унинг кўл остидагилар бизни сарсон қилмоқда.

Ўзини ўзи банд қилишдан рўйхатдан ўтиб, 340.000 сўм тўладим. Банк ходимлари айтгандай қилиб, суғурта кафиллиги учун 102.000 сўм ҳам тўладим. Банк мижоз учун дейди, лекин мижоз банк учун бўлиб қолмоқда. Муҳтарам Марказий банк раиси, ушбу масъулиятсиз ходимларни ишдан олиб, ўрнига масъулият билан ишлайдиган раҳбарларни қўйсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
37.1K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-03-28 08:01:43
Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Урганч туманида фаолият юритувчи “М.” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалиги биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
35.9K views05:01
Ochish/sharhlash
2024-03-28 07:01:01
Рассомлар келажакни била олади

103 ёшли комикс "чўнтак телефонлари" ихтиро қилинганида нима бўлишини тасвирлайди. 103 йилдан кўпроқ вақт олдин инглиз карикатурачиси В. K. Ҳазелден "чўнтак телефонлари"ҳақидаги комиксни нашр этди.

Бу 1919 йилнинг 5 март куни Daily Mirrorда чоп этилган суврат. Ҳазелден ўз вақтидан олдинда эканлиги билан танилган.

Википедияга кўра, " Хазелден кўпинча ўша даврнинг ижтимоий ва технологик тенденцияларини масхара қилиб, келажак қандай бўлиши ҳақида дадил башорат қилган, жумладан мода, камерали телефонлар ва феминизм."

Жуда аниқ, тўғрими?

Аммо у билмаган ягона нарса телефонни жим режимга ўтказиш функцияси эди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
36.1K views04:01
Ochish/sharhlash
2024-03-28 06:01:15
ХУРОСОНДАН МОВАРРУНАҲРГА БАЛО КЕЛМАСИН

Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
36.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2024-03-27 16:59:10
“БОТАНИКА”НИНГ ТАЪМИРТАЛАБ ЙЎЛЛАРИ

"Ботаника" маҳалласи Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган бўлиб, йўллари неча йилдан бери таъмирлатаб – ҳар ерда чуқурликлар, асфальт чўкиб кетган, жар тепасидан ўтаётган авто-кўприк авария ҳолатига келиб, хавф туғдирмокда.


Маҳалла фаоллари туман хокимлигига бир неча марта мурожаат қилган, лекин туман раҳбарияти ушбу холатни билса-да, ҳеч қандай чора кўрмаяпти.

Умид қиламизки, шу муаммо Элтуз каналида ёритилса, ижобий ечим топилади.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
40.8K viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash