Get Mystery Box with random crypto!

Farxod ZAYNIYEV | RASMIY

Telegram kanalining logotibi farxod_zayniyev — Farxod ZAYNIYEV | RASMIY F
Telegram kanalining logotibi farxod_zayniyev — Farxod ZAYNIYEV | RASMIY
Kanal manzili: @farxod_zayniyev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.38K
Kanalning ta’rifi

OMQP deputati, Sanoat, qurilish va savdo masalalari qoʻmitasi raisi o’rinbosari
Facebook: https://www.facebook.com/farxod.nuritdinovich
Instagram: https://instagram.com/farxodzayniyev
Murojaat va takliflaringizni yuborish uchun:
@farxodzayniyev_bot

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-12-16 08:53:53
#Диққат
Эҳтиёт бўлинг, Click'да фирибгарлик!

Баъзи шахслар "мен Click операториман, картангизда хатоликлар аниқланди" тариқасидаги ёлғон мурожаатларга алданиб, маблағларидан айрилмоқда.

Қачондир картангиздан номаълум шахслар пул ечиб олганми? Шундай ҳолат кузатилса, нима қилиш кераклигини биласизми?

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w
173 views05:53
Ochish/sharhlash
2021-12-10 08:24:24 Жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини ижарага берилганда, ижара шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмаслиги мумкин. Бунинг учун электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилса, натижасига кўра берилган баённоманинг ўзи кифоя бўлади.

Бу ўзгаришлар "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 847-сонли қонун лойихаси билан таклиф этилмокда.

@farxod_zayniyev
1.1K viewsedited  05:24
Ochish/sharhlash
2021-12-09 20:42:30
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги харобага айланган бино бўйича маҳаллий ҳокимлик томонидан айтилишича, мазкур бино хозирда давлат уй-жой фонди ҳисобида турмайди. Бинонинг мулк ҳуқуқи тадбиркорга тегишлилиги сабабли хусусий мулк ҳисобланади. Айни вақтда у ерда яшаётган фуқаролар эса мулк эгасининг розилигисиз ўзбошимчалик билан хоналарни эгаллаб олишган.

Маълум бўлишича, ушбу бино ҳақиқатдан ҳам бир неча йил аввал корхона балансидаги идоравий ётокхона бўлиб, кейинчалик ҳусусийлаштирилиб, ҳусусий мулкка айлантирилган.

Умуман олганда, инсон яшаши учун яроқли бўлмаган турар-жойда яшаётган ушбу фуқароларни амалдаги Уй-жой кодексида белгиланган тартибга мувофик зудлик билан кўчириш чораларини кўриш зарур.

@farxod_zayniyev
2.8K views17:42
Ochish/sharhlash
2021-12-09 11:57:15 Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
339 views08:57
Ochish/sharhlash
2021-12-08 06:15:52
Улуғ бобомиз Амир Темур айтганларидек: "қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади".

Бизни бу борада ҳали амалга оширадиган ишларимиз кўп бўлсада, ишонаманки йил ўтгани сари қонун устуворлиги таъминланган ва кафолатган мамлакатлар қаторида албатта тараққиётга эришамиз.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

@farxod_zayniyev
896 views03:15
Ochish/sharhlash
2021-12-07 19:00:01 #ҳукумат_соати

“Ҳукумат соати”да Транспорт вазирининг йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва унинг натижалари юзасидан ахбороти эшитилди.

Эшитувда, мамлакатимизда транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини янада ривожлантириш борасида муҳим ҳуқуқий асослар мавжуд бўлишига қарамасдан, бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматининг сифати ва қулайлиги замон талаблари мос эмаслиги кўрсатилди.

Хусусан, 29-30 ноябрь кунлари жамоат транспорти тизими ўрганиш давомида аниқланган
муаммо ва камчиликлар нафақат Қарши шаҳрида, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мавжудлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига соҳага оид амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, шу билан бирга, мазкур йўналишдаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини таъминлаш белгилаб олинди.

@farxod_zayniyev
801 views16:00
Ochish/sharhlash
2021-12-07 11:25:06 Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Аҳолига жамоат транспортида кўрсатилаётган хизмат сифати ва қулайлигини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилмоқда. Сўров якунлари бўйича аниқланган муаммолар, таклиф ва тавсиялар бевосита ушбу соҳага масъул давлат органларига тақдим этилади.

Ишонамизки кундалик ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллаган жамоат транспорти тўғрисида ўтказилаётган ушбу сўровда фаол иштирок этасиз!

Сўровда иштирок этиш:
https://www.survio.com/survey/d/D2M5N4T4V4D9F2O2S
1.6K views08:25
Ochish/sharhlash
2021-12-05 09:14:21 Йўловчи хавфсизлиги барчасидан устун бўлиши керак!

Афсуски, кундалик ҳаётимизда шаҳар жамоат транспортида учраётган ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарлик оқибатида содир бўлаётган салбий воқеалар ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез хабар топмоқдамиз. Боз устига бевосита ушбу воқеаларни кузатиб турган ҳайдовчи ва бошқа йўловчиларнинг эътиборсизлиги ёки ҳаракатсизлиги эса ачинарли ҳолат.

Айтиш керакки, амалдаги қонунларимизга асосан ташиш жараёнида йўловчи хавфсизлигинини таъминлаш, бу ташувчининг мажбурияти ҳисобланади. Бундан ташқари, транспортда хафсизликни таъминлаш борасида ҳам қонун ости ҳужжатларда аниқ талаблар белгиланган. Бироқ, ушбу талабларни амалга ошириш технологиялар ривожланишига қараб такомиллаштириб борилмаяпти.

Масалан, ҳар бир жамоат транспорт турида видеокузатув мосламаларини мажбурий ўрнатиш орқали ҳуқуқбузарликни тезкор аниқлаш ва уларнинг сонини кескин камайтиришга ҳам эришиш мумкин бўларди. Қаловерса видеокузатув камералари орқали хизмат сифатини ошириш, мисол учун автотранспорт воситасига меъёрдан ортиқча йўловчи олиш, белгиланмаган жойларда тушириш, ҳайдовчиларнинг автобус эшикларини очиқ ҳолда бошқаришлари ва бошқа қоида бузарликларни аниқлаш хамда тегишли чора кўриш имконияти яратилади. Табир жоиз бўлса, йўловчининг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлигини таъминлаш масаласида видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ортиқча ҳаражат деб қаралмаслиги керак.

Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сонли қарорига кўра, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар жамоат транспорти ва йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб ўрнатилган. Бироқ, бугунги кунда бу талаб ташувчилар томонидан деярли бажарилмасдан келинмоқда.

Сабаби, транспорт соҳасида ваколатли орган ташувчиларнинг тегишли талабларга риоя қилмаганлиги учун уларнинг лицензиясини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. Холбуки агар бу ваколатдан фойдаланадиган бўлса, шаҳар жамоат транспортида, айниқса автобус ташишларида узилишлар кузатилиши мумкин. Чунки, аксарият шаҳарларда жамоат транспортида ташиш хизматлари саноқли ташувчилар томонидан амалга оширилади.

Шу сабабли, шаҳар жамоат транспорти сифатини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида, аниқланган қоида бузилиш ҳолатларига нисбатан қонунчиликда маъмурий жарималар белгилаш орқали таъсирчан жазо чораларини жорий этиш керак деб ҳисоблайман.

@farxod_zayniyev
7.3K viewsedited  06:14
Ochish/sharhlash
2021-12-04 16:23:55 Насаф Ўзбекистон кубоги Чемпиони!

Насаф ва Пахтакор жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида Насаф 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу билан Насаф, иккинчи марта Ўзбекистон кубоги Чемпионига айланди.

Ҳа, Насаф учун бу йилги мавсум жуда оғир кечган бўлсада, яна бир бор тенгсиз эканлиги исботлади. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз!

Барчамизга ғалаба муборак бўлсин!

@farxod_zayniyev
1.5K viewsedited  13:23
Ochish/sharhlash
2021-12-03 19:31:50
Шаҳар йуловчи транспортидан фойдаланиш даражаси пастлигига сабаб нима? Қанчалик қонунчилик мукаммал бўлишидан қатъий назар унинг ижроси таъминламаса транспорт соҳасида ўзгаришлар бўлмайди. Сайлов округдаги навбатдаги ўрганишда, 30-ноябрь куни Қарши шаҳрида…
613 views16:31
Ochish/sharhlash