Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2023-08-24 17:39:55
Бензема Олмалиққа, Неймар Наманганга, Роналду Душанбега боради.

ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш натижалари маълум бўлди.

Маълумот учун, гуруҳ босқичи 6та турдан иборат бўлади ва 18 сентябрда бошланиб, 5 декабрда тугайди.

@fayzboguz
13.8K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-08-24 07:04:25
«Росавиация» федерал ҳаво транспорти агентлиги Твер вилоятида ҳалокатга учраган хусусий самолёт йўловчилари ва экипаж аъзолари рўйхатини эълон қилди.

Бизнес-жетда қуйидаги йўловчилар учган: Сергей Пропустин, Евгений Макарян, Александр Тотмин, Валерий Чекалов, «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси командири Дмитрий Уткин, Николай Матусеев, хусусий ҳарбий компания асосчиси Евгений Пригожин.

Шунингдек, самолётда борт командири Алексей Левшин, иккинчи учувчи Рустам Каримов ва стюардесса Кристина Распопова ҳам бўлган.

@fayzboguz
13.9K views04:04
Ochish/sharhlash
2023-08-23 21:31:53 Ҳалокатга учраган самолёт бортида Евгений Пригожин бўлган — "Фонтанка"

Вагнер хусусий ҳарбий ширкати командирлари ҳам у билан бирга эди, деб ёзади нашр.

Шунингдек, Запорожье вилоятининг Россия назорати остидаги маъмурияти вакили Владимир Рогов ҳам Евгений Пригожин ва Дмитрий Уткин вафот этганини айтмоқда.

“Ҳозиргина "вагнерчи" йигитлар билан гаплашдим. Улар Пригожиннинг ҳалок бўлганини тасдиқлашди. Жойи жаннатда бўлсин”, деб ёзади у.

@fayzboguz
13.2K views18:31
Ochish/sharhlash
2023-08-23 20:56:10
Твер вилоятидаги самолёт қулаган жойда 8 кишининг жасади топилди, дея хабар бермоқда Россия фавқулодда вазиятлар хизмати. Аввалроқ самолёт бортида 10 киши рўйхатдан ўтганлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, айни вақтда Пригожиннинг иккинчи самолёти Москва аэропортига қўнган.

@fayzboguz
13.0K viewsedited  17:56
Ochish/sharhlash
2023-08-23 20:45:38
Баъзи манбаларнинг ёзишича, Евгений Пригожиннинг ўлими тасдиқланмаган — унинг тақдири номаълум

ОАВ хабарларига кўра, Пригожин ва Вагнер гуруҳи қўмондони Дмитрий Уткиннинг ўлими ҳақидаги маълумотларни ҳозирча тасдиқлаб бўлмайди.

Евгений Пригожин бошқа самолётда бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

“Махфийликни сақлаш мақсадида тадбиркор мунтазам равишда ҳаммани шу тарзда чалғитган: у бир самолётда рўйхатдан ўтиб, бошқа самолётга ўтириб учарди”, деб ёзади рус ОАВ.

Ҳозирда Евгений Пригожинга тегишли бўлган иккинчи самолёт Москва устидан айланиб, аэропорт томон йўл олди. У билан алоқа ўрнатиб бўлмаётганининг сабаби ҳам шунда бўлиши мумкин.

@fayzboguz
12.7K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash
2023-08-23 20:23:40
"Вагнер" ширкатига яқин Telegram каналлари Евгений Пригожиннинг самолёти Твер вилоятида Россия ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилгани ҳақида хабар қилмоқда.

Росавиация ушбу самолоёт йўловчилари орасида Пригожин бўлганлигини маълум қилди. Қўшимча қилинишича, самолёт ичида жами 10 нафар йўловчи бўлган.

Бир қатор рус Telegram каналларига кўра, Евгений Пригожин вафот этган. Бунга сабаб сифатида, Твер вилоятидаги авиаҳалокатдан кейин у билан боғланиб бўлмаётганлиги кўрсатилмоқда.

Айтишларича, қулаган самолёт ичида Пригожиннинг ўринбосари, таниқли "каллакесар" Дмитрий Уткин ҳам бўлган.

@fayzboguz
12.9K views17:23
Ochish/sharhlash
2023-08-23 18:36:10
Денгиз портлари ташқи савдода, дунё бозорига чиқишда жуда муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон бу борада жуда катта географик чекловларга эга экани сир эмас. Айнан шу сабаб туфайли раҳбарлар хорижга чиқиб, турли даражадаги келишувлар имзолашга мажбур.

Шу мақсадда Ўзбекистон айни пайтда Бокудаги Алят портида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ўз терминалини очиш устида ишламоқда. Мазкур портда Ўзбекистондан товарларни омборларда тўплаш ва сақлаш учун инфратузилмани яратиш масаласи ўрганиш босқичида бўлиб турибди.

Дунё бозорига чиқишни истасак, денгизда портда терминалимиз бўлиши шарт.

@fayzboguz
12.8K views15:36
Ochish/sharhlash
2023-08-23 17:19:07
Кинематография агентлиги республика бўйлаб Кинокарвон сафарига старт берибди. «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» шиори остида бўлиб ўтаётган учрашувлар ҳамда кино намойишлари юртдошларимизни хурсанд қилмоқда.

Агентлик киноижодкорлар билан халқ учрашувини анъанага айлантирган. Доимий равишда актёр ва актрисалар билан кўришиб туриш, янги фильмларни катта экранларда томоша қилишнинг завқи бор. Бу бир томондан томошабинларнинг кайфиятига кайфият улашса, иккинчи томондан кинотеатрда фильм кўриш ҳиссини беради.

Кинокарвоннинг республика бўйлаб ижодий сафари 15 сентябргача давом этар экан.
13.4K views14:19
Ochish/sharhlash
2023-08-23 05:49:27
Бугун тунда Москва Сити бинолари яна Украина дронлари ҳужумига учради. Бу бизнес марказнинг шу йили учинчи маротаба нишонга олиниши.

Москва борган сари яшаш учун хатарли шаҳарга айланиб бормоқда. Токи Украинада уруш давом этар экан, шубҳасизки, руслар ҳам ўзининг ерида хавфдан холи бўлолмайди. Бу ҳақда Руссиядаги ватандошларимиз ҳам билишлари ва эҳтиёт чораларини қилишлари керак.

@fayzboguz
19.2K views02:49
Ochish/sharhlash
2023-07-24 20:45:10
Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Видеога тушган ушбу лавҳалар "EffectUz" сайти телеграм саҳифасида эълон қилинган.

Видеода айрим кластерларнинг доимий етакчилари ва амалдорлар, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари формасидагилар ҳам акс этган. Ҳоким кимнидир нотўғри суғориш, далаларни бегона ўтлар босиб кетган, гўнг етишмаслиги учун танбеҳ қилади.

«Қаерга қараяпсан, катта холангни пулини тарқатяпсанми, нима учун ўғит бермаяпсан? Кластер бўлсанг, нега “чеканка” қилдирмаяпсан? Қани одам, эй ноинсоф ҳамманг, ўйинчингни топиб олдинг, артистлар. Далада гўнг йўқ, ҳамма далада ўргимчак кана», — дейди ҳоким.

Видеонинг кейинги қисмида ҳоким кимнидир қамоққа олишни буюради. Оммавий ахборот воситалари бу фермер эканлигини тахмин қилди.

«Деновни ўлдириб, тамом қилдинг, ҳамма тумандан орқада. Шарманда қилиб, ер остига кўмиб юбординг. Ёз Илҳом оғайни, бугун қамоққа оласан. Ишингни тайини йўқ, юрибсан тентираб, ҳамма ўйинчилик қилиб, ўйинга ўтиб олгансанлар, ноинсофлар. Бир кун юриб ёқамни ушладим, ҳамма нарса «саматок», — дейди ҳоким.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати видео 4 июль куни Улуғбек Қосимов мутасадди ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказаётган вақтда суратга олинганини маълум қилди.

«Йиғилишдан сўнг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш айтилган фермер хўжаликлари раҳбарларига камчиликларини тўғирлаш учун имкон берилган ва мавжуд муаммолар қисқа муддатда бартараф этилган. Ҳеч қайси фермер хўжалиги раҳбари қамоққа олинмаган», — дейилади хабарда.

@fayzboguz
11.9K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash