Get Mystery Box with random crypto!

Геосиёсат | News

Telegram kanalining logotibi geosiyosatuz — Геосиёсат | News Г
Telegram kanalining logotibi geosiyosatuz — Геосиёсат | News
Kanal manzili: @geosiyosatuz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.98K
Kanalning ta’rifi

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Mурожаат учун: @Siyosatchialoqabot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-07-24 22:24:54
Баъзи Исроил оммавий ахборот воситалари Нетаняху соғлиғи ҳақида ёлғон гапираяпти, деб ҳисоблашмоқда

Масалан, Исроил телеканалининг 13-каналида Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху касалхонага ётқизилишидан олдин унинг юрак уриши 12 сония давомида тартибсиз бўлгани, тери остига ўрнатилган қурилмада эса ҳеч қандай кўрсатма бўлмагани ҳақида хабар берди.

Телеканал хабарига кўра, Нетаняхунинг соғлиғини кузатаётган тиббий гуруҳ хавф сезилгани сабабли дарҳол уни касалхонага олиб боришга қарор қилган ва шундан сўнг унга юрак стимулятори операциясини ўтказиш кераклиги ташхиси қўйилган.

@Geosiyosatuz
3.3K views19:24
Ochish/sharhlash
2023-07-24 21:53:40
Twitter расман ўз логотипини қора-оқ рангдаги Х белгисига ўзгартирди.

@Geosiyosatuz
4.0K views18:53
Ochish/sharhlash
2023-07-24 19:41:54
Қирғизистон президенти мамлакатда рус тили дискриминация қилинмаслигини айтди

«МДҲ давлатлари билан рус тилисиз ҳамкорлик қилиб бўлмайди. Хитой, араб давлатлари ва Европага борганимизда ҳам рус тилида гапирамиз. Бу ҳолатда биз ўз тилимизни тўлиқ ўзлаштирмоқчимиз. Давлат амалдорлари, депутатлар ярми русча, ярми қирғизча гапиришади. Ҳеч биримиз на русча, на қирғизчани тўлиқ билмаймиз», - деди Садир Жапаров.

@Geosiyosatuz
6.7K views16:41
Ochish/sharhlash
2023-07-24 14:04:54
Дональд Трамп устидан суд жараёни қачон бошланиши маълум бўлди

Давлат аҳамиятига молик ҳужжатларни ноқонуний сақлашда айбланаётган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп иши бўйича биринчи суд мажлиси санаси маълум қилинди, дея хабар беради Euronews.

Федерал судя Эйлин Кэннон АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг махфий ҳужжатларни сақлаши бўйича суд жараёнини 2024 йил 20 майга белгилади.

Суд мажлиси унинг амалдаги президент Жо Байденга қарши кампанияси қизиб турган бир пайтда бўлиб ўтади.

Прокурор суд жараёнини 2023 йил декабрда бошлашни таклиф қилди, Трампнинг адвокати эса уни 2024 йил ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари тугагунча қолдиришни сўради.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари жами 38 та жиноий иш бўйича, жумладан, киноактриса Сторми Дэниэлсга ҳеч нарса айтмаслиги учун ва кредит олиш учун мулк нархини ошириб кўрсатиш билан боғлиқ фирибгарлик бўйича айбланган.

@Geosiyosatuz
8.6K views11:04
Ochish/sharhlash
2023-07-24 10:28:53
Шиддат билан ривожланаётган Хитой мегаполисларидан тасвирлар.

@Geosiyosatuz
10.1K views07:28
Ochish/sharhlash
2023-07-24 09:16:25
Путин: Россия Украина ғалласини алмаштира олади

Путин Украина портларидан озиқ-овқат экспорт қилиш бўйича «ғалла битими»ни «инсонпарварлик мақсадини оқлай олмади» деб атади ва унинг давом этиши «ўз маъносини йўқотди» деб таъкидлади.

@Geosiyosatuz
9.3K viewsedited  06:16
Ochish/sharhlash
2023-07-24 08:27:59
Хитой йўлларида ҳар 200 метрда юзни таниш камералари ўрнатилди. Агар сиз қизил чироқда ёки тезликда ўтсангиз, SkyNet автоматик равишда сизни жаримага тортади, банк ҳисобингиздан тўлов олади ва ижтимоий кредит балингизни пасайтиради. Шундай қилиб, Хитойда шамол тезлигидаги бир саёҳат узоқ йиллар давомида ҳаётни бузиши мумкин.

@Geosiyosatuz
10.2K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-07-24 07:26:01
Морзе алифбоси қандай ишлайди?

@Geosiyosatuz
10.1K views04:26
Ochish/sharhlash
2023-07-24 06:48:06
Бу ҳафта охирги 100 йилдаги энг иссиқ 20 кунлик давр

Сайёрамиз 2022 йил 24 июлда ўрнатилган 16,924°C (62,46°F) юқори ҳароратли замонавий рекордни кетма-кет 20 кун давомида янгилади.

@Geosiyosatuz
11.1K views03:48
Ochish/sharhlash
2023-07-23 20:24:28
751 йилнинг ёзида бўлиб ўтган машхур "Талас жанги" да Аббосийлар бошчилигидаги араблар,  туркий қарлуқлар ва Ўрта Осиёнинг бошқа халқлари иттифоқи даги улкан армия Хитойнинг Тан империяси қўшинларига қарши буюк жангга кирадилар ва буюк ғалабага эришадилар.
Энг қизиғи араб ва туркийларга хатто Рим (Византия) қўшинлари хам ёрдамга етиб келган экан. Ушбу жанг Хитойнинг Ўрта Осиёга бостириб киришини тўхтатган эди.

@Tarixiyfayllar
10.1K views17:24
Ochish/sharhlash