Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat ,
Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
242.78K
Kanalning ta’rifi
Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar
2023-12-07 18:05:52
#Адлия_табриги
Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 8 декабрь – Конституция куни билан табриклайди!Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
25.2K views15:05
2023-12-07 15:34:52
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси
Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджети республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари
очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади.
Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг
бюджет жараёнида иштирок этиши тартиби ва шакллари қонун билан белгиланади.
148-модда. Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
34.8K views12:34
2023-12-07 13:34:07
#Конституциявий_суд_ахбороти
Судларга муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Олий суд орқали Конституциявий
судга мурожаат қилиш ваколатининг берилишини амалга ошириш тартиб-таомилларини батафсил тартибга солувчи ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилади ва шу орқали одил судловни амалга оширишда
конституциявий қонунийлик таъминланиши таклиф этилди.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.4K viewsedited 10:34
2023-12-07 12:39:05
#Конституциявий_суд_ахбороти
Қонун ҳужжатларида
суд қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда судья ўз лавозимини сақлаб қолиши кафолатларини белгилаш ва ушбу
ҳуқуқни амалга ошириш тартиби аниқлаштирилиши таклиф этилди.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.6K viewsedited 09:39
2023-12-07 10:20:51
#Биласизми
Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг
(сменанинг) давомийлиги
барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (
масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки
ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.3K views07:20
2023-12-07 08:02:34
#Конституциявий_суд_ахбороти
Алоҳида жиноятлар, биринчи навбатда
фирибгарлик бўйича жазони енгилроғи билан алмаштиришда судланувчи томонидан жабрланувчига етказилган зарарнинг қопланилганлигини инобатга олиш талабини киритиш орқали
жабрланувчиларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратиш қайд этилди.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
38.4K viewsedited 05:02
2023-12-07 07:35:17
#Конституциявий_суд_ахбороти
Конституция, қонун ва қонуности ҳужжатлари нормаларига шарҳ бериш амалиёти мамлакатимизда кенг учрамаслигига эътибор қаратилиб, бу кўп жиҳатдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
шарҳ бериш услубиёти ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқ, деб ҳисобланади. Шу сабабдан Конституция, қонун ва қонуности ҳужжатлари нормаларига
шарҳ бериш услубиётини ишлаб чиқиш бўйича масъул ташкилотларга тавсиялар берилди.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37.2K viewsedited 04:35
2023-12-06 18:54:57
#Конституциявий_суд_ахбороти
Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда
мутаносиблик, етарлилик конституциявий принципларига риоя этишни таъминлаш мақсадида айрим жиноий ва
маъмурий жазо чораларини, молиявий санкциялар, неустойка (пеня, жарима) ҳамда бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.8K viewsedited 15:54
2023-12-06 18:40:33
#Конституциявий_суд_ахбороти
Бола ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кузатилаётганлиги инобатга олиниб, болалар турли кўринишдаги
зўравонликлардан ҳимоя қилинади, бу борада ота-оналар, таълим ташкилотлари, бошқа мутасадди идоралар
масъулияти оширилади, тегишли қонунчилик ҳужжатлари янада такомиллаштирилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.8K viewsedited 15:40
2023-12-06 16:16:47
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, босқичма-босқич ички ишлар органлари фаолиятига
“Е-патруль” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун
ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилиши белгиланган.
Барча маълумотлар жойида
планшет орқали текширилиб, патруль-пост хизмати фаолияти
“бодикамера” орқали амалга оширилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.0K views13:16