Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat ,
Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
226.38K
Kanalning ta’rifi
Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar
2024-03-27 16:34:10
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
иш берувчи қуйидагиларни дастлабки
(меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий
(меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:
18 ёшга тўлмаган шахсларни;
умумий белгиланган
пенсия ёшига етган шахсларни;
ногиронлиги бўлган шахсларни;
меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда,
тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;
озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;
умумий ўрта таълим ташкилотларининг,
мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
26.5K views13:34
2024-03-27 12:03:18
#Амал_қилинг
Қонунчиликка кўра,
фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини
асраб-авайлаши шарт.
Агар давлат муҳофазасига олинган
моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги
жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда
жарима; 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
3 йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.5K views09:03
2024-03-27 07:32:33
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра, тегишли манзилларда
“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда:
тегишли кўчаларда
чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;
ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор
БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.4K views04:32
2024-03-26 14:12:48
#Амал_қилинг
Тақиқланган экинларни, яъни
кўкнор ёки мойли кўкнор,
каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган
экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги
жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда
жарима;
360 соатгача
мажбурий жамоат ишлари;
3 йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача
озодликни чеклаш;
3 йилгача
озодликдан маҳрум қилиш.
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
53.1K viewsedited 11:12
2024-03-26 07:32:26
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 апрелгача
меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг
камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун
дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар
бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга –
2 миллион сўм; юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга –
1 миллион сўм. Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
56.8K views04:32
2024-03-25 16:31:30
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
18 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси 16 ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи
ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
17.8K views13:31
2024-03-25 09:27:22
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра,
шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича
ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:
туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
ҳудудий инспекциялари инспекторлари. Бунда, мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси
Компетенцияни ривожлантириш институтига юкланади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.5K views06:27
2024-03-24 15:05:12
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги томонидан
аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича
махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.
Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!
Батафсил: youtube.com/adliya
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.7K views12:05
2024-03-24 10:50:00
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида
томорқа ер эгаларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилиши ҳамда ушбу микрокредитлар
ягона электрон платформа орқали ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
53.8K views07:50
2024-03-24 08:30:00
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган
номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.
Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар
ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;
Шунингдек, алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун
ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.3K views05:30