Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Йўл
Амал
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 221.10K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-15 14:02:35
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
15.5K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-04-15 12:03:56
#Амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
26.2K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:33:03
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Қонунчиликка кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш, ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача).

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
30.9K views06:33
Ochish/sharhlash
2024-04-15 07:36:16
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Бунда, кредит қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

Кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олиниши белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.5K views04:36
Ochish/sharhlash
2024-04-14 15:34:16
#Биласизми

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
51.2K views12:34
Ochish/sharhlash
2024-04-14 13:24:33
#Амал_қилинг

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш БҲМининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.4K views10:24
Ochish/sharhlash
2024-04-14 11:03:31
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

нотурар жойларни;

36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41.9K views08:03
Ochish/sharhlash
2024-04-14 09:02:50
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.8K views06:02
Ochish/sharhlash
2024-04-13 15:33:14
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилиши белгиланган.

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан эса юқоридаги талаб асосида сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган тадбиркорлар сув ва оқова сув учун тўловларни сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмаган истеъмолчилар сифатида тўлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
47.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-04-13 12:06:20
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМ нинг учдан бир қисми (113 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади:

иш жойларида;

соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида;

ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда;

автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида.

Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ёки хоналарда истеъмол қилиш лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.2K views09:06
Ochish/sharhlash