Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Амал
Биласизми
Йўл
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.56K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-19 16:35:32
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Инвестор давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
22.9K views13:35
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:11:53
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидаги ҳолларда одамларни ташиш тақиқланади:

болаларни юк автомобилларининг юкхонасида;

транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);

тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;

мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;

12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида;

одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.

Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36.2K views09:11
Ochish/sharhlash
2024-04-19 07:32:44
#Биласизми

Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (13 млн 600 минг сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41.1K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-04-18 16:13:45
#Биласизми

Автобусда ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар пайдо бўлганда, шунингдек ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис этганда автобус ҳаракати дарҳол тўхтатилиши керак.

Ҳайдовчининг автобусни бошқариш вақти 9 соатдан ортиқ бўлганда ёки йўналиш узоқлиги 400 км ва ундан ортиқни ташкил этганда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши ва қатновга икки ҳайдовчи юборилиши керак.

Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан ташкил этиш тақиқланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.2K views13:13
Ochish/sharhlash
2024-04-18 12:08:35
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
44.8K views09:08
Ochish/sharhlash
2024-04-18 07:32:01
#Биласизми

Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.2K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-04-17 16:24:17
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қуйидагилар тақиқланади:

энергетик ичимликлар намуналарини вояга етмаганлар ўртасида реклама қилиш мақсадида бепул тарқатиш;

вояга етмаганларга энергетик ичимликларни реклама қилиш;

асосан вояга етмаганлар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;

вояга етмаганлар орасида энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқаларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
23.0K viewsedited  13:24
Ochish/sharhlash
2024-04-17 13:05:53
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилган.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловлар бекор қилинган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
32.6K views10:05
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:42:17
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
38.5K views04:42
Ochish/sharhlash
2024-04-16 16:30:49
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41.4K views13:30
Ochish/sharhlash