Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 219.92K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-24 14:32:47
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка мувофиқ:

суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;

фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;

ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
21.1K views11:32
Ochish/sharhlash
2024-04-24 11:10:27
#Адлия_хабари

Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган.

Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган.

Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин.

Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
34.9K views08:10
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:47:19
Газ ва “свет”: янги қарор ҳақида тўғри талқин

Ижтимоий норма, исроф ва тежамкорлик, янги нархлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларга компенсациялар каби энергоресурслар бўйича қабул қилинган янги қарорнинг муҳим ва эътиборга молик томонлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео




Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
33.4K views05:47
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:03:06
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
31.0K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-04-24 05:30:56
#Адлия_хабари

Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.5K views02:30
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:18:09
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Шунингдек, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
56.1K views13:18
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:09:30
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
51.3K views11:09
Ochish/sharhlash
2024-04-23 12:13:27
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йил якунига қадар халқаро тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларини экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида "eco-indicator.uz" рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилиниши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.0K views09:13
Ochish/sharhlash
2024-04-23 09:32:42
#2024_йил_1_майдан

Қонунчиликка кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.0K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-04-23 07:32:04
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:

тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;

фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.1K views04:32
Ochish/sharhlash