Get Mystery Box with random crypto!

influenceruz

Telegram kanalining logotibi influenceruz — influenceruz I
Telegram kanalining logotibi influenceruz — influenceruz
Kanal manzili: @influenceruz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Мазкур каналда берилган фикрларнинг барчаси ИМҲО
Алоқа учун: @influenceruzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-12-07 09:56:04
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг Facebook’даги постига изоҳ ёзиш учун унинг саҳифасини камида 24 соат кузатган бўлиш керак экан. Акс ҳолда изоҳ ёза олмайдиган қилиб қўйишибди.

Одамлар электр-энергияси ва газ масаласида қийин ҳолатда турибди. Бу эса сенат раисининг парвосига ҳам келгани йўқ. Афтидан, фойдаланувчилар бу масалада изоҳ қолдира олмаслиги учун шунақа чеклов ўйлаб топишган, шекилли.

@influenceruz
1.3K views06:56
Ochish/sharhlash
2022-12-06 20:06:15
Акмал Саидов ҳам роса газета ўқиркан. 4 ноябрь куни у раҳбарлик қиладиган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ нақд 57 та газетага обуна бўлибди.

Акмал Ҳолматович, фақат газета ёки журнал ўқийвермасдан, замон билан ҳамнафас бўлиб, мундоқ ижтимоий тармоқларни ҳам ўқиб туринг.

@influenceruz
1.1K views17:06
Ochish/sharhlash
2022-12-06 15:03:29
85 минг сўмдан сомсалар бор!

Транспорт вазирлиги Туркий Давлатлар ташкилоти транспорт вазирларини 26 октябрь куни овқатлантиришга “Sky Events” МЧЖ билан 186 300 000 сўмлик (169 млн еди-ичдига, 17,3 млн сўм таг жойга) шартнома имзолаган.

1 дона сомсани 85 минг сўмдан, шўрвани эса 130 минг сўмдан харид қилинган.

“Sky events” МЧЖ сенат саммитининг меҳмонларини 1 млрд 56 млн сўмга овқатлантирганди. Дарвоқе, ушбу МЧЖ гўштли ассортини сенатга 550 минг сўмдан сотганди, Транспорт вазирлигига 425 минг сўмдан сотибди.

@influenceruz
1.8K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-12-06 10:03:31 ​​E-qaror тизимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг олдинроқ яшириб қўйилган қарорлари ҳам пайдо бўла бошлади. Жумладан, ҳоким қарори билан пойтахтда май-август ойларида ўтказилган 6 та фестивалга 18,2 млрд сўм маблағ ажратилгани, аммо мазкур қарор тизимда яшириб қўйилгани ҳақида ёзгандик. Айни пайтда ушбу қарор ҳам пайдо бўлган.

Шунга қарамай, бир нарса одамнинг эътиборини тортди: Жаҳонгир Ортиқхўжаев 5 декабрь куни 12 та қарор қабул қилган, аммо шундан 10 тасини “Ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширинган”, деб яшириб қўйилган.

Энди савол туғилмоқда: яшириб қўйилаётган қарорларнинг мазмуни яширилиш сабаби сифатида келтирилган сабабга мос келадими? Ўйлаймизки, Адлия вазирлиги буни доимий мониторинг қилиб боради. Акс ҳолда истаган қарорни “шахсга доир маълумот бор ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли”, деб яшириб қўйиш мумкин.

@influenceruz
1.0K views07:03
Ochish/sharhlash
2022-12-05 11:57:19 Олий Мажлис Сенати “Sky Events” МЧЖ билан 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммитига келган меҳмонларни овқатлантиришга 1 млрд 56 млн сўмлик, тадбирларни ташкил этишга эса 1,2 млрд ва 957 млн сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузган. Албатта, солиқ тўловчилар ҳисобидан.

Дарвоқе, “Sky Events” МЧЖ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотларнинг тадбир ўтказиш бўйича асосий ҳамкори ҳисобланади. Булар билан шартномалар тендер-пендер қилиб ўтирилмайди. Тўғридан тўғри тузилади. Масалан, пойтахт ҳокимлиги жорий йил 30 март куни 1 млрд сўмлик шартнома тузган. Аммо негадир еди-ичдининг сметаси шартномада кўрсатилмаган. Бунга ҳам навбати билан келамиз, албатта. Юқоридаги файллар орқали эса сенат саммитининг дабдабали харажатлари ҳақида батафсил билиб оласиз.

@influenceruz
1.2K views08:57
Ochish/sharhlash
2022-12-05 08:10:44
“Эълон қилинмайди”

Яқинда қурилиш соҳасига оид, ҳукуматнинг “Эълон қилинмайди” тамғали қарори ҳақида ёзгандик. Бу сафаргиси “Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ҳамда истеъмолчиларга реализация қилишда ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” экан.

@influenceruz
994 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-12-04 12:51:37 ​​Расмий ойликларга қарайдиган бўлсак, Олий Мажлис Сенати харид қилган 550 минг сўмлик гўштли ассортинининг пулини топиш учун Учтепа туманидаги поликлиникага 1 ставка ишга кирган ҳамшира 10 кун, кардиолог шифокор ва болалар офтальмолог шифокори 6 кун ишлаши керак. Бу Тошкент шаҳридаги янги ишга кирган тиббиёт ходимининг ойликлари. Ҳали ҳудудлар ҳақида гапирмадик.

@influenceruz
3.2K views09:51
Ochish/sharhlash
2022-12-04 11:49:22
Дабдаба

Олий Мажлис Сенати 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммитига келган меҳмонларни овқатлантиришнинг ўзига 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Масалан, биргина гўштли ассортини 1 киши учун 550 минг сўмдан харид қилишган (рўйхат).

@influenceruz
2.4K viewsedited  08:49
Ochish/sharhlash
2022-12-03 10:59:01 ​​Бир вақтнинг ўзида кенгаш раиси, сенатор, чорвадор, тадбиркор ва туман ҳокими сифатида фаолият юритаётган Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев таъсисчилигидаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖга тумандаги бир қанча таъмирлаш ва қуриш ишлари берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 435-сонли (хдфу) қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши 2022 йилнинг 13 октябрь куни VI-39-139-5-0-К/22 сонли қарор чиқаради.

Қарорга илова қилинган рўйхатдан кўринадики, депутатлар Қизилтепа туманидаги “Алишер Навоий” МФЙ, “Бунёдкор” МФЙ ва “Оқсоч” МФЙ ҳудудларида реконструкция қилиш, янги сув тармоғини тортиш ҳамда таъмирлаш ишлари учун Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев таъсисчилигидаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖни танлаб олган. Бу қарор эса e-qaror тизимида яшириб қўйилган.

Бу бир туман ҳокими атрофидаги гаплар, очиқ маълумотларда келтирилган маълумотлар ва далили мавжуд ишлар ҳақида, холос. Очиғи шунча бўлса, ёпиғининг даражаси қанчалигини тасаввур қилиш ҳам қийин. Ҳоким очиқдан очиқ тадбиркорлик қилмоқда, гарчи бу қонунларимизда мумкин эмаслиги ёзилган бўлса ҳам.

Орзудаги Ўзбекистонда ҳокимлар кенгаш раиси бўлмайди, уларни халқ сайлайди ва қонунлар ишлайди.

@influenceruz
2.1K views07:59
Ochish/sharhlash
2022-12-03 07:02:49 ​​Ҳоким тадбиркорлик қилмоқда: Улуғбек Файзиев — ҳоким, кенгаш раиси, сенатор, чорвадор ва тадбиркор

2021 йилнинг 13 ноябрь куни “Zarafshan Golden Group” МЧЖ компанияси раҳбари, сенатор Файзиев Улуғбек Ганиевич Навоий вилояти Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланади.

Давлат реестрига кўра, Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев бугунги кунда бир қатор МЧЖларнинг таъсисчиси ҳисобланади. Жумладан, “Zarafshan Golden Group” МЧЖнинг 91,5% улушига, “Finuzsolutions” МЧЖ ҚКнинг 65% улушига, “G‘ani bobo chorvasi” фермер хўжалигининг 100% улушига, “Zarafshon Grand Invest” МЧЖнинг 75,8% улушига ва “Biznes Finance ZGG mikrokredit tashkiloti” МЧЖнинг 4,3% улушига (қолган улушларига ҳокимга алоқадор бошқа МЧЖлар) эгалик қилмоқда.

Бундан ташқари, давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган. Аммо Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев бир қатор МЧЖларнинг таъсисчилигидан ташқари, МЧЖларнинг раҳбари сифатида ҳам фаолият юритмоқда ва тадбиркорлик қилмоқда. Хусусан, “G‘ani bobo chorvasiфермер хўжалигининг раҳбари (фаолият тури — қоракўл зотли қўйларни кўпайтириш) ва “Finuzsolutions” МЧЖ ҚКнинг директори (фаолият тури — спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш, бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш) сифатида ҳам ишламоқда.

Файзиев Улугбек Ганиевич Олий Мажлис сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Қолаверса, халқ депутатлари Қизилтепа тумани кенгаши раиси вазифасини ҳам бажаради.

2021 йилда Улуғбек Файзиев таъсисчиси бўлган “Zarafshan Golden Group” МЧЖ Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида, “Zarafshan Golden Group” МЧЖ таъсисчилигидаги “Zarafshon Buildings” МЧЖ эса Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширгани аниқланган.

Дарвоқе, булар ҳаммаси эмас. Жорий йил октябрь ойида халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши қарори билан Улуғбек Файзиев таъсисчиси бўлган “Zarafshan Golden Group” МЧЖга бир қанча қурилиш ишлари топширилган.

@influenceruz
2.0K viewsedited  04:02
Ochish/sharhlash