Get Mystery Box with random crypto!

Jinoyat kodeksi kanali

Telegram kanalining logotibi jinoyatkodeksi — Jinoyat kodeksi kanali J
Telegram kanalining logotibi jinoyatkodeksi — Jinoyat kodeksi kanali
Kanal manzili: @jinoyatkodeksi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 929
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda jinoyat kodeksi, ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeks, jinoyat protsessual kodeksi va boshqa kodekslar, qonunlar haqida ma'lumotlar berib boriladi.
Kanal shaxsiy bo'lib huquqiy ma'lumotlar berib boriladi. Fikrlar shaxsiydir.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-04 10:20:58
4-avgust - Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tashkil topgan kun
———
4 август - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун
———
4 августа – день образования Национальной гвардии Республики Узбекистан

Telegram | Instagram | Facebook
895 views07:20
Ochish/sharhlash
2022-08-03 10:47:34 Президентнинг 2021 йил декабрь ойидаги фармонига асосан Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:

1 сентябрь (пайшанба) — байрам куни;

2 сентябрь (жума) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь (шанба) — ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, бунда 5 кунлик ишловчилар учун одатдагидек дам олиш куни ҳисобланади;

4 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
963 views07:47
Ochish/sharhlash
2022-08-03 08:41:23 2021 йилда коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм моддий зарар етказилган.

Аксарият коррупциявий жиноятлар Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган.
924 views05:41
Ochish/sharhlash
2022-08-02 10:53:41 Жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда.
1.0K views07:53
Ochish/sharhlash
2022-07-02 22:50:04 Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун аниқ таҳдид, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиш, уларнинг қурол ва техникасини эгаллаб олиш ҳолатларини инобатга олиб ҳамда "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги конституциявий қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари қўшимча равишда жалб қилинади. Вазирлик кучларининг фавқулодда ҳолат режимидаги вазифалари аниқ белгилаб берилмоқда.
2.1K views19:50
Ochish/sharhlash
2022-07-02 22:49:54 Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.
2.0K views19:49
Ochish/sharhlash
2022-07-02 22:49:43 Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00дан 7:00гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.
1.9K views19:49
Ochish/sharhlash
2022-07-02 22:49:32 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди — Президент фармони
1.8K views19:49
Ochish/sharhlash
2022-07-02 22:49:21
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувдан
1.6K views19:49
Ochish/sharhlash
2022-07-02 09:55:38 Қорақалпоғистондаги воқеаларга доир

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
1.4K views06:55
Ochish/sharhlash