Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb

Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb K
Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb
Kanal manzili: @kompromatuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 60.68K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-26 19:37:36
Қашқадарёда “Темир одам” пайдо бўлди

Тўғрироғи, Қашқадарёда зўровонлик эстафетаси махсус прокуратурадан Қарши шаҳар депутатлар кенгашига ўтди, демоқда воҳадаги инсайдерларимиз.

Шу йилнинг 14 январида Ватан ҳимоячилари байрамида ширакайф бўлиб олган халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Наврўз Фармонов “Иккиламчиқораметалл” корхонаси муҳандиси Фахриддин Мирзаевни дўппослади. Бояқиш муҳандис орадан 10 кун ўтибди ҳамки шифохонадан бери келолмаяпти.

Депутатлик Наврўз акамимизнинг шунчаки ниқоби холос, дейди унинг ихлосмандларидан бири. У киши “Ўзметкомбинат” АЖнинг “Иккиламчиқораметалл” ширкати раҳбари, воҳанинг энг бой одамларидан. Аввал ҳам бир-иккитасини темир муштлари билан тинчитган, аммо воҳада бирор киши унинг мушугини пишт деёлмаган.

Шифохонадаги муҳандисга ҳам: “Истаган жойингга шикоят қил, ҳаммасини сотиб олганман!” демоқда. Ҳозирча унинг гаплари тўғри чиқяпти: мелиса ҳам, прокуратура ҳам жабрланувчининг аризасини тингламаяпти.

Доим қонун устиворлигидан лоф урадиган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши бу машмашаларга нима деркин? Қашқадарё прокуратураси-чи?

@kompromatuzb
168.1K views16:37
Ochish/sharhlash
2023-01-26 16:38:23
Ўзбекистон Президенти Бишкекка келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.

@kompromatuzb
165.4K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-01-26 13:31:12
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26 январь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Олий даражадаги музокараларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.

@kompromatuzb
165.9K views10:31
Ochish/sharhlash
2023-01-26 12:16:45
Адлия вазирлигига салом! Ҳа айтмоқчи алангали салом!

@kompromatuzb
179.2K views09:16
Ochish/sharhlash
2023-01-26 12:09:49 Korzinka.uz хизмат кўрсатаяпман ниқоби остида халққа нималарни ўтказиб келаётгани, асли бу бизнес Зафар Ҳошимовга қаердан келиб қолгани!

Кимларни оғзини мойлаб (шахслар, журналистлар, блогерлар, реклама агентлиги ва ҳакозо) одамлар наздида энг яхши бўлиб тургани бўйича батафсилроқ ёзишимиз учун илҳом беришди!

Биз энди бу бизнес бўйича компрлматларни тўплаб секингина эълон қилиб бораверамиз.

@kompromatuzb
151.0K viewsedited  09:09
Ochish/sharhlash
2023-01-26 09:37:51 Infin bank ни котталари ўғри зампреднинг кирдикорларини ўрганиб бўлдингларми? Мижоз омонати қайтариладими?

Расмий саҳифангизда камчиликарни тан олиб чора кўришни эълон қилсангиз биз сизга банкингизни талон тарож қилаётган рахбарчаларингиз хақида компраматларни етказамиз.

Комплайнс хизматингизни тушига ҳам кирмаган инфолар бор. Акс ҳолда мавзуимиз давом этаверади. Чунки биз одамларни алданиб азият чекишини ҳохламаймиз.

@kompromatuzb
143.0K viewsedited  06:37
Ochish/sharhlash
2023-01-26 09:37:00 “Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган “YOSHLAR-KELАJAGIMIZ” жамғармаси вилоят филиалининг 1 млрд. 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@kompromatuzb
134.7K views06:37
Ochish/sharhlash
2023-01-26 09:06:21
Опани шоира десам опа депутат ҳам эканлар-ку! Депутат бўлгандан кейин кибр ва манманлик ғойибдан келармикин ёки атайлаб ўргатилармикин-а?!

Фарида Афрўз сизни давлатга нима нафингиз тегди, биз ҳам бир билайлик! Ўша сайловчилар илло сизга бошқа овоз бермаса керак?!

Шамолда шам кўтаргунча муомалани тўғирлаб олинг, опа!

@kompromatuzb
130.2K views06:06
Ochish/sharhlash
2023-01-26 08:34:09 Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бухородаги қайсидир телеграм канал эгасига Жиноят Кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид…
126.1K viewsedited  05:34
Ochish/sharhlash
2023-01-26 08:00:40 Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бухородаги қайсидир телеграм канал эгасига Жиноят Кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Дори ичиб ўнлаб болалар ўлиб кетганда аслида прокуратурадан мана шундай фаоллик кутгандим. Дори бизнесининг қудратли вакиллари ҳақида ана энди ёзишга қарор қилдим.

@kompromatuzb
127.9K views05:00
Ochish/sharhlash