Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.21M
Kanalning ta’rifi
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar
2024-03-28 17:33:44
Исроил урушни давом эттираверса, Яқин Шарқда бошқача вазият юзага келади — Фарҳод Каримов
“Яқин Шарқда гўёки фаластинликларни ҳимоя қилиш ниқоби остидаги кучлар фаоллашяпти. Араб давлатларининг амалий ҳаракатларга ўтмаётгани араб жамиятларида радикаллашувга туртки бериши мумкин”, – дейди Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Фарҳод Каримов.
Тўлиқ интервюни томоша қилинг
98.9K views14:33
2024-03-28 17:07:40
29 март куни Тошкентнинг марказий ҳудудларида иссиқ сув бўлмайдиИссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш учун синовлар ўтказилиши муносабати билан шаҳарнинг марказий ҳудудларида эртага (бир кун) иссиқ сув бўлмайди. Veolia Energy Tashkent синовлар давомида қувурлар шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга оқиб чиқиши эҳтимолидан огоҳлантириб, ҳайдовчилар, пиёдалар ва бинолардаги фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
https://kun.uz/kr/29079574
Kun.uz расмий канали
140.2K views14:07
2024-03-28 16:44:01
Зеленский Суми областидаги мудофаа чизиғини келиб кўрди. Харкивга «такомиллаштирилган бомба» ташланганУрушнинг 763-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
https://kun.uz/kr/04422231
Kun.uz расмий канали
161.4K views13:44
2024-03-28 16:23:49
Чироқчи тумани судяси пора билан ушланди
Унга қарши жиноят иши очилди ва судялик ваколати тўхтатилди.
https://kun.uz/kr/06663278
Kun.uz расмий канали
184.6K views13:23
2024-03-28 16:01:06
Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш рейтинги эълон қилиндиТоғ-кон вазирлиги, Марказий банк, Техник тартибга солиш агентлиги, “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” коррупцияга қарши курашиш бўйича 100 балдан 90 ва ундан юқори балл тўплади. Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликлари кетма-кет иккинчи йил “қониқарсиз” баҳо олди. Ўзэнергоинспекция, Кинематография агентлиги ва Сув хўжалиги инспекцияси 10 балл ҳам тўплай олмади.
https://kun.uz/kr/64143740
Kun.uz расмий канали
203.7K views13:01
2024-03-28 14:15:01
Бепули абгор, пуллиси эса фақат қоғозларда – сифатли йўлларга қачон етамиз?
Ҳар баҳор келаркан, ҳали таъмирланганига йил тўлмаган автомобил йўлларини кўриб ҳайратда қоласан киши. Гап энг асосий юклама тушадиган трассалар ҳақида бўлса, асосий умид пулли йўллардан. Лекин бу борадаги лойиҳалар бошланганига ҳам 7 йил бўлиб қолди. Амалий ишлардан дарак йўқ.
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
269.3K views11:15
2024-03-28 13:44:01
Статагентлик расмийлари – ташқи савдо ва ойлик маош ҳисоботлари ҳамда расмий инфляцияга ишонч ҳақида
Ташқи савдо ҳақида очиқланаётган умумий характерга эга статистик маълумотларни аниқ деталлар билан бойитиш режаси борми? Ойлик маошлар ҳисоботида кичик бизнес ва қишлоқ хўжалиги субъектларини мунтазам инобатга олиш мумкинми? Статистика агентлиги масъуллари Kun.uz'нинг шу каби саволларига жавоб берди.
https://kun.uz/kr/42650682
Kun.uz расмий канали
270.3K views10:44
2024-03-28 13:13:01
«Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» — УХХ раҳбари россиялик пропагандачиларга суиқасдлар ҳақида
Украина хавфсизлик хизмати раҳбари катта интервю берди. У Қримдаги ва Россия ҳудудларидаги портлашлар, Владлен Татарский ўлдирилиши ҳамда Захар Прилепинга суиқасд уюштирилиши ҳақидаги саволларга жавоб қайтарган.
https://kun.uz/kr/05812610
Kun.uz расмий канали
278.4K views10:13
2024-03-28 13:01:25
Яқинларингиз сизга Европадан пул жўнатишадими? Уларга Profee
иловасини тавсия этинг!Рамазон ойи давомида Profee’да ўзбекистонликлар учун барча пул ўтказмаларига акция мавжуд:
0% комиссия;
сўмга махсус айирбошлаш курси.
Бундай фойдани ўтказиб юбормаслик керак!
Пулни қандай олиш мумкин?
ушбу ҳаволани Европадаги яқинингизга юборинг.
уларга UzCard ёки HUMO карта рақамингизни беришни унутманг.
пулни олинг
Profee - меҳр ва ғамхўрлик билан пул юборинг!
Реклама
276.4K viewsedited 10:01
2024-03-28 12:40:58
Фуқароларнинг тижорат мақсадида автомобил олиб кириши 1 апрелдан тақиқланиши мумкинРасман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кейинги ҳафтадан бошлаб, автотранспорт воситаси учун мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, автомобилни божхонада фақат ўша шахснинг номига расмийлаштириш мумкин бўлади.
https://kun.uz/kr/95478224
Kun.uz расмий канали
284.5K views09:40