Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-07-24 12:29:30
Корпоратив низолар бўйича суд ҳужжатлари билан электрон танишишингиз мумкин

Корпоратив низоларни кўриш натижалари бўйича суд қарорлари намуналари билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси орқали танишиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/lexuzofficial
4.4K views09:29
Ochish/sharhlash
2023-07-24 10:32:26
#Ҳукумат_қарори

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

Ҳукумат қарори (305-сон, 21.07.2023 й.) билан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра, 2026 йил 1 январгача ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6540954
5.2K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-07-24 09:39:02
#Президент_фармони

Экспортчилар маркази ташкил этилади

Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–111-сон, 21.07.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ҳар бир инвесторга лойиҳа ишга туширилгунгача барча босқичда ҳамроҳлик қиладиган, хусусан ер олиш, инфратузилмага уланиш, рухсатномаларни расмийлаштириш каби масалаларни ҳал қилиб борадиган “инвестиция менежерлари” бириктирилади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси;

Вазирлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат ва ташқи бозорларни таҳлил қилиш маркази;

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тизимида Инвесторлар маркази;

Экспортни рағбатлантириш агентлиги тизимида Экспортчилар маркази.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6540957
5.5K views06:39
Ochish/sharhlash
2023-07-22 09:18:16
#Президент_қарори

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари “E-auksion” орқали сотилади

“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-232-сон, 20.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.

Шунга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.

Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январгача Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари божхона божи тўлашдан озод қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6539890
6.9K views06:18
Ochish/sharhlash
2023-07-21 09:02:38
#Президент_қарори

Қарорга кўра, 2023 йил 24 февраль куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6538543
7.4K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-07-21 07:57:20
#Қонун

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди

Шунга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6535757
7.5K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-07-18 15:41:47
#Қонун

Ҳисоб палатаси ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериб боради

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:

молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6534755
9.3K views12:41
Ochish/sharhlash
2023-07-18 15:14:01
#Қонун

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат қилганда бож тўламайди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–855, 13.07.2023 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилиш чоғида давлат божини тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6534447
7.9K views12:14
Ochish/sharhlash
2023-07-17 07:53:31
#Ҳукумат_қарори

18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас

Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:

Ер ости кон ишчиси;
Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
Тиббий препаратларни дозаловчи;
Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
Асфальтбетончи;
Новвой;
Хамир қорувчи;
Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
Музқаймоқ тайёрловчи;

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6533020
11.7K views04:53
Ochish/sharhlash
2023-07-14 10:31:47
#Президент_қарори

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади

“Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 12.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил Хивада:

мартда “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбири;
май ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади.

2023 йил октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туристик ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерларни жалб қилган ҳолда Хоразм вилояти бўйлаб инфотур ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6531531
10.3K views07:31
Ochish/sharhlash