Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқликлар ҳасради. Доду фарёд қиламан энди, Гап сўзлардан | MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ

Қишлоқликлар ҳасради.

Доду фарёд қиламан энди,
Гап сўзлардан тамом толганман.
Обод қишлоқ булмади қишлоқ,
Ҳаммасига кўниб қолганман.

Бир қишлоқмиз газсиз ва сувсиз,
Сивет ёнса бахтга тўлганман.
Қиш ва совуқ деган вақтларга,
Таппиларни йиғиб қўйганман.

Совуқ уйда музлаб ёздим шер,
Баданимдан чиқмас зарра тер,
Муздай ҳатто тагимдаги ер,
Ҳаммасига кўниб қолганман.

Шерни ёздим қаламим билан,
Ичимдаги аламим билан,
Қалтираган баданим билан,
Ҳаммасига кўниб қолганман.

Лой кучалар чангли ҳаволар,
Ҳокимиятга қилдим наволар,
Бекор қанча арзу даволар,
Ҳаммасига кўниб қолганман.

Қишлоқ дардин кутардим мана,
Ҳали шерлар ёзаман яна,
Свет ўчди айни дам ана,
Ҳаммасига кўниб қолганман.

" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!