Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Telegram kanalining logotibi mintrans_uz — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ў
Telegram kanalining logotibi mintrans_uz — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Kanal manzili: @mintrans_uz
Toifalar: Siyosat , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 6.80K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi
Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 07:22:47
Азиз ватандошлар!

Транспорт вазирлиги жамоаси Сизни энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат, улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Шундай шукуҳли дамда юртимизга тинчлик, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга қут-барака тилаб қоламиз!

Юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган фидокорона ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
2.2K viewsNavro'z Ashurmatov, 04:22
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:50:20
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 31-й годовщине государственной независимости Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
751 viewsNavro'z Ashurmatov, 03:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 22:26:47
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступил с поздравлением к народу.

#Mirziyoyev #bayram #Mustaqillikkuni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
265 viewsNavro'z Ashurmatov, 19:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:37:08
Истиқлолинг абадий бўлсин - она Ватаним!

Мустақиллик – ҳар бир юртдошимиз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат, улуғ байрам. Бу йил юртдошларимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" эзгу ғояси остида катта шодиёна билан кутиб олмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Транспорт вазирлигида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вазирлик ходимлари билан бирга узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилган фахрийлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб Транспорт вазири И.Маҳкамов сўзга чиқиб, барчани ушбу шодиёна байрам билан самимий табриклади.

Тадбир давомида намунали хизмати ҳамда касбга бўлган фидоийлиги билан эътирофга сазовор бўлган 31 нафар ҳудудий бошқарма ходимларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
1.3K viewsNavro'z Ashurmatov, edited  15:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:47:28 #2022_йил_1_сентябрдан

Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш махсус электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чеки матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:

авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
маданият ташкилотларига ташриф буюриш.

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристлар банк карталарига қайтарилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
811 viewsNavro'z Ashurmatov, 13:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:09:24
“FlyNas” авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

“Ўзавиация” агентлиги томонидан 2022 йил 26 августда “FlyNas” (Саудия Арабистони) авиакомпаниясининг 2021 йил 25 июндаги 12-К-сонли Эксплуатацион рухсатномасига Ўзбекистон Республикасига мунтазам рейсларни амалга ошириш учун янги Жидда – Тошкент – Жидда йўналиши киритилди.

Авиакомпания Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида ҳафтасига уч маротабадан парвозларни амалга оширишни режалаштирган.

“FlyNas” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
1.2K viewsNavro'z Ashurmatov, 12:09
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:15:03
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Сегодня ранним утром Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии почтения памяти жертв репрессий в аллее "Шахидлар хотираси" и возложил цветы к монументу Независимости в парке "Янги Узбекистон".

Вечером глава государства примет участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступит с поздравлением к народу.

Facebook|Instagram|Twitter
1.0K viewsNavro'z Ashurmatov, 06:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:13:55
Мустақиллик байрами муносабати билан Uzbekistan Airways 2022 йил 1, 2 ва 4 сентябрь кунлари Нукус, Термиз ва Урганчга қўшимча авиақатновларни бажаради.

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY – 017/018 Тошкент – Нукус – Тошкент қатнови 2022 йил 1 сентябрь куни

Тошкент – Нукус 20:00 / 21:40
Нукус – Тошкент 22:30 / 23:50

HY – 065/066 Тошкент – Термиз – Тошкент қатнови 2022 йил 2 сентябрь куни

Тошкент – Термиз 07:40 / 09:00
Термиз – Тошкент 09:50 / 11:00

HY – 053/054 Тошкент – Урганч – Тошкент қатнови 2022 йил 4 сентябрь куни

Тошкент – Урганч 19:30 / 21:00
Урганч – Тошкент 21:50 / 23:10

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
2.0K viewsNavro'z Ashurmatov, 06:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:44:22
#Ҳамкорлик_меморандуми

Ҳар бир давлат ташкилотида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш кун тартибидаги энг долзарб масалалар қаторига чиқиб улгурди.

Айниқса, ташкилот раҳбарларининг оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиши, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериши, жамоатчилик билан доимий алоқа қилиши талаб этилмоқда.

Бу ўз навбатида, ахборот хизматларининг нафақат ташкилотдаги ўрни ва роли, балки, жамият ҳаётидаги иштироки қанчалик муҳим эканини кўрсатмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг таркибидаги корхона-ташкилотлар, транспортдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг Ахборот хизматлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида” меморандум имзоланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
796 viewsNavro'z Ashurmatov, 16:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:20:41
Транспорт вазирлиги Рақамлаштириш бошқармаси бош мутахассис вакант лавозимига очиқ мустақил танлов давом этмоқда.

МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР

Минимал таълим даражаси: олий, Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари

Ушбу соҳада камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши

Давлат тилини мукаммал билиши

Камида 1 та хорижий тилни билиши

Компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича минимал билим ва кўникмаларга эга бўлиши, MS Office иловаларининг офис тўплами ҳамда Интернет тармоғидан фойдалана олиши

Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда стандартларни ишлаб чиқиш тажрибаси, доимий равишда малакасини оширганлиги


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
823 viewsNavro'z Ashurmatov, edited  16:20
Ochish/sharhlash