Get Mystery Box with random crypto!

Odiljon Tojiyev

Telegram kanalining logotibi odiljon_tojiyev — Odiljon Tojiyev O
Telegram kanalining logotibi odiljon_tojiyev — Odiljon Tojiyev
Kanal manzili: @odiljon_tojiyev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.67K
Kanalning ta’rifi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг расмий канали
https://taplink.cc/odiljon.tojiyev

Ratings & Reviews

5.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

3

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 13:37:14
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!!!

@odiljon_tojiyev
17.0K viewsedited  10:37
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:51:10
#Ҳамкорлик #ОАВ #Қўшма_Штатлар

Бугун Америка қўшма штатларидан ташриф буюрган бир гуруҳ журналистлар билан учрашдик.

Меҳмонлар - Мелик Кайлан, Ари Каган, Энди Исааксон ва Рафаэль Нектал
га, самимий суҳбат асносида, Қонунчилик палатаси, шунингдек, вакиллик ва ижро органи фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Мулоқотимизда айни пайтда жадал давом этаётган Конституциявий ислоҳот жараёни, махсус комиссия фаолияти хусусида фикр алмашдик.

Меҳмонлар, айниқса, улар журналист бўлса, таассуротлари, самимий эътирофларини эшитиш икки ҳисса ёқимли.

#Тез_Кунда

@odiljon_tojiyev
11.5K viewsedited  14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:04:24
Бугун Халқ уйида хориждаги ватандошларимизнинг онлайн иштирокида конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича мулоқот, муҳокама ўтказилди.

Мулоқотда 60 нафардан ортиқ ватандош масофадан туриб, муҳокамада қатнашди, ўз фикрини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳаси маромига етказилмоқда. Лойиҳа матни тайёр бўлиши билан халқ вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда референдумга қўйилади.

@odiljon_tojiyev
12.4K viewsedited  18:04
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:52:35 #Ёшлар #Қонун_ишласин Ижтимоий тармоқларда Краснодарда бўлиб турган бир неча ўзбекистонлик ёшларнинг Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти вакиллари томонидан алданиб, ҳозир кўчада қолиб кетганлиги ҳақидаги видеомурожаатни мен ҳам юрагим эзилиб, дилхун…
11.6K views17:52
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:54:06 #Ёшлар #Қонун_ишласин

Ижтимоий тармоқларда Краснодарда бўлиб турган бир неча ўзбекистонлик ёшларнинг Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти вакиллари томонидан алданиб, ҳозир кўчада қолиб кетганлиги ҳақидаги видеомурожаатни мен ҳам юрагим эзилиб, дилхун бўлиб кўрдим.

Хулоса битта: Қонун ишласин. Ректорми, вазирми, фарқи йўқ, қонун бузилдими, марҳамат қилиб ўзи жавобини берсин.
Бу масала бўйича тулиқ масъулият Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўйнида бўлсада, нима учун тезкор чора кўрмаяпти
?

Айни бир пайтда қонунчиликда шундай муттаҳамлик учун тирқиш қолдирганимиздан биз депутатлар ҳам жим ўтиришга ҳақимиз йўқ. Ваколатли органларга Депутатлик сўрови юборамиз. Парламент бу масалани алоҳида назоратга олади.

P.S. 1) Болаларни келажаги; 2) Сўнгра бу чалкаш ишларга бош қўшганларнинг масаласи кўрилиши керак.

P.P.S. Ушбу муаммога учраган талабалар менга алоқага чиқинг?!!!
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиевга мурожаат учун бот: @OdiljonTojievbot


@odiljon_tojiyev
39.3K viewsedited  16:54
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:39:24 #ШахсийФикр #ТалабаликкаЙўл

Кеча оқшомда мандат эълон қилинди, кейин кўнглимда бир мавзу айланаверди. Кейин юрагимдаги гапларни шу бугун, ҳозир айтишга жазм қилдим.

Аввало, олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинган юртдошларимизни чин қалбимдан табриклайман. Сизлар ўз ҳаётингизда энг муҳим, ҳал қилувчи довонни ошиб ўтдингиз. Буёғига ёшлик, талабаликнинг ойдин йўли бошланди. Омад ва зафарлар ёр бўлсин, табриклайман!

Бу йил ўқишга қабул қилинмаганидан ўксиб, ранжиб турган абитуриент дўстим, сизга икки оғиз гап бор.

Ўқишга қабул қилинмадим, деб тушкунликка тушманг. Ҳамма ишни диплом ҳал қиладиган замон эмас ҳозир. Орзуларни амалга оширишга киришиш учун ҳеч қачон кеч эмас. Сизда келажагингизни ёрқин этмоқ учун минглаб имкониятлар мавжуд. Шу ҳақда ўйлаб кўринг.

Ҳамма менга ёмон қараяпти, ота-онамга нима дейман сингари ўйлар билан ич-этингизни еб, ўзингизни қийнаманг. Зўрлари ҳам ўқишга биттада киролмаган. Аммо, тўхтаб қолмаган, интилган ва келаси йили кирган ўша олий ўқув юртига. Фарқ шунда.

Инсон ҳаёти ва фаолиятининг безаги, мазмуни изланиш ва ҳаракатдир. Сиз ҳаракат қилдингиз, изландингиз, бу йилча кутилган самара бўлмади, демак, сизнинг курашингиз давом этади. Сиз ҳали майдон марказидасиз. Илтимос, бу майдонни асло тарк этманг!

Чунки, бу кураш Ўзбекистонимиз учун керак, Ватан равнақи учун сизнинг истиқболингиз жуда муҳим. Ўз келажаги учун илм-фан, таълим соҳасида курашларга, ғалабаларга ташна ўғил-қизлар керак Ватанга. Асло тушкунликка тушманг, ўзингизга енгилманг, саодат учун курашни давом эттиринг.

@odiljon_tojiyev
12.4K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-26 18:18:06 #Муносабат #Шахсий_фикр

ЎЗБЕК АЁЛИ ДОИМ МЕҲРГА ТИМСОЛДИР

Бизда аёллар қадимдан миллат тарбиячиси сифатида алоҳида иззат қилинган, мўътабар саналган. Халқимизда “Она чорлаганда нега деб сўралмайди”, деган машҳур ибора ҳам бор.

«Podrobno.uz» ахборот нашрида эълон қилинган “Ўзбекистонлик муҳожирлар Москвадаги кўчаларнинг бирида болалар майдончасидан беш ёшли қизни ўғирлаб кетишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи бўлди” сарлавҳаси остида хабарни, шу аснодаги муҳокамаларда билдирилган фикрларларни ўқиб, эзилдим, ичим ачишди.

Кейин ўйлаб кўргач, мазкур нашрга муносабат ёзишга қарор қилдим. Чунки битта ҳолат ва вазият билан чэт элларда юрган юртдошларим, айниқса, опа-сингилларимизни ёмонга чиқариш оғир айблов.

Хўш, нима бўлганди ўзи? Қайд этилишича, Москва шаҳрининг Гольяново туманида номаълум аёл болага яқинлашиб, унинг қўлидан ушлаб, олиб кетишга уринган. Бироқ қизнинг онаси Инна Багренина воқеадан хабар топиб, қизини бегона шахсдан олиб қўйишга улгурган. Шунингдек, хабарларда маълум қилинишича, болани ўғирлаб кетишга уринган шахс 21 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сожидахон Рўзибоева эканлиги айтилмоқда.

Аввало, бу вазиятни ҳуқуқ-тартибот идоралари яхшилаб ўрганишлари керак. Бу ерда қандайдир ички низолар ёки бошқа гаплар ҳам бўлиши мумкин. Бошқа томондан олганда, майли, шундай бўлди ҳам дейлик. Бунда нима учун нияти пок, қалби очиқ, юзлари меҳрга тўла ўзбек аёллари ёппасига айбдор бўлиши керак? Бу – масаланинг бир томони.

Бошқа томондан олганда, бизнинг аёллар эмасмиди 1941 йилда минглаб ёш гўдакларни бағрига олган? Айнан ўзбек аёли эмасмиди чоққина, камхаржгина оиласига 14 нафар турли миллат вакилларини сиғдирган?

Умуман, миллатнинг яхши ёмони бўлмайди. Ҳар бир миллат – турли дунёқараш ва истаклардан иборат улкан социум. Айрим шахслар туфайли халқни айблайдиган бўлсак, инсониятнинг боши урушдан чиқмаган бўлар эди. Буни тушуниш учун Ломоносов бўлиш шартмас. Асл ҳақиқат шуки, ўзбек онаси, ўзбек аёли меҳрга тимсолдир. Оналаримиз, бувиларимиз, опа-сингилларимиз доим болам-чақам деб, уйим-рўзғорим, деб яшашган.

Бу воқеалар фонида, мигрантлар билан боғлиқ мураккаб вазият, муаммолар яна юзага қалқиб чиқди. Аввало, мамлакат ичида вужудга келаётган янги иш ўринларини потенциал мигрантларга кўпроқ тарғиб қилиш, шунинг баробарида, чет элга кетиш ниятидаги мигрантларни пухтароқ тайёрлаш, керак бўлса, индивидуал ёндашиш масаласи янада актуаллашди.

Мен миллатимизни яхши кўраман. Халқимиз турли сабабларга кўра, ризқ-насиба ахтариб, саёҳат қилиб, бизнес ёки таълим мақсадида, дунё кезаркан, ҳамиша гўзал ўзбекона ахлоқ ва маданиятни ғурур билан тарғиб қилиб юришларини астойдил истайман...

@odiljon_tojiyev
11.8K views15:18
Ochish/sharhlash
2022-08-16 11:43:24 Маълумки, жиноят қонунчилигида ярашув институти самарали қўлланилиб келинади.

Лекин давлат ташкилоти ва идораларининг мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган аризани кўриб чиқувчи Маъмурий судлов ишида ярашув институтининг жорий этилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётига қанчалик тўғри келади?

Ўзи мансабдор шахснинг ҳаракати ёки қарори устидан ариза қилган фуқаро ким билан қандай ярашади? Судга ариза беришгача бўлган даражада фуқаронинг кўнглига йўл тополмаган мансабдор шахс айнан суд иши кўрилиши даврида айбини тан олиб, “ярашиб олиши”ни қандай тушунса бўлади?

Баъзан қонун лойиҳасидаги биргина сўз ҳам депутатларнинг эътирози, саволи ва мунозараларига сабаб бўлади. Яъни, ноўрин қўлланилган сўз депутатлар томонидан қонун лойиҳасини қабул қилмасликка олиб келиши мумкин.

Бугун Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги ялпи мажлисда иккинчи ўқишда, моддама-модда кўриб чиқилган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам айни шундай важ билан қабул қилинмади.

Маъмурий суд ишларида “ярашув эмас”, “келишув” битими асосида зиддиятли масалани ҳал қилиш имкони бўлиши мумкин, деган хулосалар ҳам янгради.

Шу боис мажлисда депутатлар томонидан лойиҳадаги айрим моддаларни маромига етказиш зарурати борлиги айтилиб, билдирилган фикрлар инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.

@odiljon_tojiyev
10.7K viewsedited  08:43
Ochish/sharhlash
2022-08-12 12:59:42 #Ахборот #МенингКонституциям

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Жараённи ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши, медиа билан мулоқот юзасидан ҳам ахборот берилди. Мазкур мажлис, қисқача айтганда, шу чоққача қилинган ишларнинг сарҳисоби бўлди, дейиш мумкин.

Мажлис онлайн равишда интернетда эфирга узатилгани учун тафсилотларга тўлиқ тўхталмайман. Фақат бир нуқтага алоҳида эътибор қаратишни жоиз кўраман. Яъни, умумхалқ муҳокамаси якунланган бўлса-да, таклифлар юборилиши давом этаяпти. Бу вазиятда келиб тушган таклифлар кўриб чиқиладими? Кўпчиликда шу савол бор эди.

Мажлисда бундан буён келиб тушадиган таклиф ва мулоҳазаларни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ кўриб чиқилиши таъкидланди.



Кампания бошланганидан буён (20 май-11 август) олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича қисқача статистика:

Интернетда – 50 минг 464 та;
Телевидениеда – 12 507 та;
Радиода – 3 309 та;
Босма нашрларда 1 240 та материал чоп этилди.

@odiljon_tojiyev
17.5K viewsedited  09:59
Ochish/sharhlash
2022-08-09 16:51:52 #Интервью

BBC ўзбек хизмати журналисти билан мамлакатимиз кун тартибидаги энг муҳим масала юзасидан суҳбатлашдик. Кутилган ва кутилмаган саволлар бўлди. Ҳар доимгидек.

Лекин бундай форматдаги суҳбат ва очиқчасига мулоқот, тан олиш ҳам мардлик бўлади, янгилик. Илгари бундай суҳбатлар ҳақида ўйлаб кўришнинг ўзи хиёнатдек қабул қилинар эди. Кимлардир шундай хулоса чиқарар эди. Ҳар доимгидек.

Бу очиқлик ва сўз эркинлигининг шабадаларидан бири. Бундай йирик кампания мобайнида жараённинг қоқ марказида турар экансан, тилни тийиш эмас, янаям баралла сўзлаш чекингга тушаркан, нотўғри сўзлашдан хавотирмией, нимадир қалбингни кемиради. Ҳар доимгидек.

Хавотир нимадан? Бугун янгиланаётган Конституция лойиҳаси устида тун-у кун иш олиб бораётган катта жамоанинг меҳнатини тўғри тушунтира олмасликдан чўчиш. Сиз эса бошқа нарсани ўйладингиз-а? Ҳар доимгидек.

Ўзбекистонда орқага қайтмас жараёнлар бошланган. Бу энди ҳар доимгидек эмас. Янги жараён ва воқелик.

@odiljon_tojiyev

Тўлиқ суҳбат бу ерда:


22.2K views13:51
Ochish/sharhlash