Get Mystery Box with random crypto!

Олимжон Ўсаров

Telegram kanalining logotibi olimjon_usarov — Олимжон Ўсаров О
Telegram kanalining logotibi olimjon_usarov — Олимжон Ўсаров
Kanal manzili: @olimjon_usarov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.92K
Kanalning ta’rifi

Журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаровнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 17:53:09
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик йўлламоқда.

Давлатимиз раҳбари даставвал бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Тадбирни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
YouTube  |  Telegram   |  Instagram  | Facebook
1.1K viewsedited  14:53
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:36:37
Азиз юртдошим!

Энг улуғ, энг азиз байрам — Ватанимиз истиқлолининг шонли 31 йиллиги муборак бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
1.8K viewsedited  11:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:40:31
#Live

Айни дамда мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг ҳакамлар ҳайъати томонидан ижодий ишлар кўриб чиқилмоқда.

Жараённи Facebook ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
1.5K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:28:01
24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
552 views06:28
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:14:33 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

"Дўстлик" ордени билан:

Шукуров Эшқабил Жураевич
- "Маънавий ҳаёт" журнали бош муҳаррири

"Шуҳрат" медали билан:

Жонибеков Зиёдулло Тоштемирович
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ахборот узатиш хизмати бошлиғи;

Хидирова Баҳор Ҳазратқуловна - "Янги Ўзбекистон" газетаси мухбири.

Мукофотланган барча ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этамиз. Келгуси ишларида улкан ижодий зафарлар тилаб қоламиз.
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
11.6K views18:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:50:27 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан:

давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
730 viewsedited  17:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:16:38 Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзолари Жўқорғи Кенгес билан биргаликда Бош прокуратурадан баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришни сўради.

Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилган.

Яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолишганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдиришди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Комиссия ва Жўқорғи Кенгес томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқароларга инсонпарварлик тамойили асосида қамоқ эҳтиёт чорасини жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилишини сўраб Бош прокуратурага таклиф киритилди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
828 views15:16
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:34:40
Бешикдан қабргача илм олиш шунчаки айтилган эмас!

Араббой Хосиятов 65 ёшда ва у талаба бўлди.

Яъни Араббой ака Чирчиқ давлат педагогика институтининг ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналишига талабаликка тавсия этилди.

Маълумот учун: Араббой Хосиятов айни пайтда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
839 views13:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:41:55
Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
972 views06:41
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:31:15
Бугун Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Мазкур монумент Россиянинг Подмосковье ҳудудидаги ҳайкалтарошлар томонидан яратилган. Бронзадан ясалган ушбу ёдгорлик жуда баҳайбат бўлиб, унинг баландлиги 25 метр, узунлиги 30 метрни ташкил этади. У бронзадан ишланган энг катта от сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ижой олиши кутилмоқда.

Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати шаҳарда транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилаган майдон остидан ёпиқ қисми 260 метр, очиқ қисми 240 метр бўлган ер ости йўли барпо этилди. Эндиликда кенглиги 17 метр, баландлиги 5 метр бўлган ушбу туннель соатига 3,5 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга бўлади.

Таъкидлаш жоиз, ер ости автомобиль йўли қурилиши республикамиз вилоятлари орасида илк бор Хоразмда амалга оширилмоқда. Жалолиддин Мангуберди ва ал-Хоразмий ҳайкали ўрнатиладиган мазкур ҳудуд 10 гектарни ташкил қилиб, кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди. Бир сўз билан айтганда, ушбу мажмуа хорижлик сайёҳлар, кексаю ёш – барча ташриф буюрадиган, умумхалқ байрамлари, халқ сайллари ўтказиладиган севимли масканга айланади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
1.5K views05:31
Ochish/sharhlash