Get Mystery Box with random crypto!

Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта м | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ
ташкил этиш дастури бошланган.

Давлатимиз раҳбари 1 апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, 2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар ва соҳа учун масъул мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter