Get Mystery Box with random crypto!

JURNALIST | FAZLIDDIN RO‘ZIBOYEV kanali

Telegram kanalining logotibi ruziboyevf — JURNALIST | FAZLIDDIN RO‘ZIBOYEV kanali J
Telegram kanalining logotibi ruziboyevf — JURNALIST | FAZLIDDIN RO‘ZIBOYEV kanali
Kanal manzili: @ruziboyevf
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 203
Kanalning ta’rifi

Murojaat uchun: @ffazlidin
Kanalga ulaning: @RuziboyevF

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-31 22:38:12
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табриги йўллади.

"Янги йилда инсонни қадрлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишларимизни юқори босқичга кўтарамиз.

Фарзандларимиз сифатли таълим ва тарбия олиб, баркамол шахс бўлишлари учун бошлаган ишларимизни изчил давом эттирамиз.

Муҳтарам фахрийларимиз, азиз аёлларимиз, шунингдек, ёрдамга муҳтож инсонлар учун муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади.

Илм-фан, тиббиёт, маданият ва санъат соҳалари вакилларини, ўқитувчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратамиз.

Мухтасар айтганда, жонажон Ватанимизда ҳеч бир инсон жамиятимиз ва давлатимизнинг меҳри ва эътиборидан четда қолмайди. Бунинг учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз", дейилади табрикда.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
48 viewsedited  19:38
Ochish/sharhlash
2022-12-31 06:16:33
Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
110 views03:16
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:13:11 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
59 views13:13
Ochish/sharhlash
2022-12-30 15:15:09 #Диққат #Тарқатинг

Бугун, 30 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатъий тақиқланди.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
61 viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:29:22
Норов лавозимдан озод этилди, Саидов Ташқи ишлар вазири бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Владимир Имамович Норов
бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;

- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
56 views09:29
Ochish/sharhlash
2022-12-29 22:40:11
Уч карра жаҳон чемпиони Пеле вафот этибди

Жаҳон футболи афсонаси, қироли 82 ёшда эди.


Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
67 views19:40
Ochish/sharhlash
2022-12-29 16:03:01
Болалар ўлими ҳақида хабар берган Самарқанд вилояти болалар тиббиёт маркази бош шифокори ишдан бўшатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, «Док-1 Макс» сиропини қабул қилиб вафот этган болалар ҳақида биринчи бўлиб хабар берган профессор Маматқул Азизов ишдан бўшатилганини тасдиқлади.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
83 views13:03
Ochish/sharhlash
2022-12-29 13:40:02
Шавкат Мирзиёев: «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни истаяпман

Давлат раҳбари бу ҳақда ўқитувчилар билан учрашувда маълум қилди.

«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлиши керак.

Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.

Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Лекин замон ўзгармоқда», — деди Президент.

Каналимизга қўшилинг

Samarqand xabarlari
47 views10:40
Ochish/sharhlash
2022-12-29 13:12:01 Самарқанд шаҳрида “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.

Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
63 views10:12
Ochish/sharhlash
2022-12-29 05:35:05
Кимнинг қандайлиги қачон билинади?

Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF
93 views02:35
Ochish/sharhlash