Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.46K
Kanalning ta’rifi
Ўзбекистон ва жаҳоннинг энг муҳим ва қизиқарли янгиликлари - бизнинг каналда!
http://sputniknews-uz.com
Фикр-мулоҳаза – @SputnikUzbBot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar
2022-12-28 18:04:45
Спорт сарҳисоби-2022: ўзбекистонлик спортчиларнинг ёрқин ғалабалари
Мамлакатнинг номдор спортчилари ғалабаси шарафига 2022 йилда Ўзбекистон мадҳияси турли халқаро мусобақаларда бот-бот янгради, байроғи эса ҳилпиради.
Sputnik ўзбекистонлик спортчиларнинг бу йил эришган ғалабалари ҳақида ҳикоя қилади.
Батафсил қуйида
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
248 viewsedited 15:04
2022-12-28 17:44:04
2008 йилда муҳокама қилинган Украина ва Грузиянинг НАТОга эҳтимолий қўшилиш хато бўларди – Меркель
Бу ҳақда сиёсатчи Италиянинг Sette нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, кўпинча бундай қарорнинг мумкин бўлган оқибатлари ҳисобга олинмаган.
Германиянинг собиқ канцлери Минск келишувлари бўйича ҳам ўз позициясини тасдиқлади:
“2014 йилги Минск келишувлари Украинага вақт беришга уриниш эди. Украина бу даврни кучайиш учун ишлатди... НАТО ўша пайтда Украинага бугунгидек кўп ёрдам бера олишига шубҳа қиламан”.
Меркель Украина можаросининг якунини музокараларда кўраётганини қўшимча қилди, бироқ бунда ўз иштирокини инкор этди.
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
237 viewsedited 14:44
2022-12-28 17:15:33
Пушилин Украина режими ўз фуқароларини қандай аямаётгани ҳақида:
“Украинада сафарбарликнинг янги тўлқини эълон қилинди. Биргина Харьков вилоятидан 20 минг киши тўплашни режалаштирмоқда. Улар тайёрланмаган ва барча керакли нарсалар билан таъминланмаган, бу жуда катта қурбонликларга олиб келади”.
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
231 viewsedited 14:15
2022-12-28 16:51:53
Россия ва Беларусь минтақавий қўшинларининг ҳарбий машғулотлари
Беларусдаги ўқув полигонларида ҳарбий бўлинмалар транспорт воситаларини бошқариш ҳамда тактик, ёнғин, тиббий ва муҳандислик машғулотлари элементларини бажарди.
Видео: РФ Мудофаа вазирлиги
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
228 viewsedited 13:51
2022-12-28 16:51:52
Ҳар ерда вазиятни издан чиқаришади: Ғарб постсовет давлатларига нима ҳозирламоқда?
Қанчалик ғалати кўринмасин, бироқ постсовет ҳудуди учун 2022 йилнинг асосий воқеаси Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бўлмади.
Батафсил қуйида
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
225 viewsedited 13:51
2022-12-28 16:04:55
Афғонистонда ретро автомобиль йиғилди
Жамил бу ишга 2 йил ва тахминан 4 минг $ сарфлади.
Автомобиль XX аср бошига тегишли ҳашаматли Buick’нинг копияси бўлиб, Афғонистонда ягонадир.
Жамил двигатель ва узатмалар қутисидан ташқари барча элементларни ўзи йиғди.
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
228 viewsedited 13:04
2022-12-28 16:04:55
Салкам 100 км – Фарғона водийсида газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал газ қувури қурилмоқда
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, янги “Янгиер-Оҳангарон” магистрал газ қувури 95 кмни ташкил қилади.
“Бугунги кунда объект қурилиши учун 47 кмдан ортиқ қувур олиб келинди ва 6 км қисми монтаж қилинди. Янги магистрал газ қувури 2023 йилнинг III чорагида ишга туширилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Sputnik Uz | Расмий канали
https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
225 views13:04
2022-12-28 15:35:23
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 21 та шартнома имзоланди
Барча келишувлар туризм соҳасидаги ҳамкорликка тегишли, дея хабар беради Тожикистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси.
Ҳужжатлар Марказий Осиё минтақасида туристик ва маданий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Таҳлилларга кўра, Тожикистонга ташриф буюрган ўзбекистонликлар соғломлаштирувчи, экологик ва зиёрат туризмига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда.
Sputnik Uz | Расмий канали
https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
230 views12:35
2022-12-28 14:56:31
Ғарб ёлғон тарқатиб, Эронни парчалай олмайди – Раисий
Эрон Президенти АҚШ ва Ғарб давлатлари миш-мишлар ва ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали Эронда ҳукуматга қарши намойишларни кучайтираётганликда айблади.
Давлат етакчисининг баёнотини “Al-Alam” телеканали келтирди.
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
236 viewsedited 11:56
2022-12-28 14:37:21
Месси яшаган хона музейга айлантирилади
Қатардаги ЖЧда футбол юлдузи яшаган хонада 2 та бир кишилик каравот, стол, кресло ва диван мавжуд.
Ғоя муаллифлари 2022 йилги жаҳон чемпионати вақтида хонада бўлган ички ҳолатни имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Хона эшигида Аргентина герби ва “Л. Месси” ёзуви бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина финалда Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 1986 йилдан бери илк марта жаҳон чемпионига айланди.
Лионел Месси ҳам финал учрашуви, ҳам бутун турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Sputnik Uz | Расмий канали https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5
253 viewsedited 11:37