Get Mystery Box with random crypto!

Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

Telegram kanalining logotibi termiztumanhokimligi — Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati T
Telegram kanalining logotibi termiztumanhokimligi — Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati
Kanal manzili: @termiztumanhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.11K
Kanalning ta’rifi

Termiz tumani hokimligining rasmiy axborot kanali
Veb sayt: www.tertu.uz
Facebook: www.facebook.com/termiz.tuman.hokimligi
Telegram: https://t.me/termiztumanhokimligi
Twitter: @TermizX
Murojaat uchun: @termizt_hokimga_Murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 17:21:50 Республикамиз бўйлаб янги ўқув йили бошланиш арафасида Миллий гвардия «Қўриқлаш» бўлинмалари томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, ўрта таълим, мактабгача таълим муассасаларининг хавфсизлиги ўрганилди, ҳамда техник қўриқлаш воситаларининг созлиги текширувдан ўтказилди.
Бугунги кунда, «Қўриқлаш» бош бошқармаси томонидан 10297 та таълим муассасалари қўриқланиб келинмоқда.
Жумладан:
- 5398 та умумтаълим мактаблари;
- 656 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари;
- 3959 та мактабгача таълим муассасалари;
- 284 та талабалар ётоқхоналари техник қўриқловга олинган.
— — — —
Накануне начала нового учебного года подразделениями «Охраны» Национальной гвардии изучен уровень обеспечения безопасности в высших и средних специальных образовательных учреждениях и дошкольных учебных заведениях, проверено состояние технических средств охраны.
На сегодняшний день 10 297 образовательных учреждений находятся под охраной Главного управления «Охраны».
В частности:
- 5398 общеобразовательных школ;
- 656 высших и средних специальных учебных заведений;
- 3959 дошкольных образовательных учреждений;
- 284 студенческих общежития находятся под технической охраной.
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter
55 views14:21
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:38:45
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Каналга уланиш https://t.me/termiztumanhokimligi
573 views13:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:48:00 Бугундан бошлаб фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ўзбеки
стон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш махсус электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чеки матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

Саёҳа
т харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:

авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
маданият ташкилотларига ташриф буюриш.

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристлар банк карталарига қайтарилади.

Каналга уланиш https://t.me/termiztumanhokimligi
364 views04:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:57:56
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
551 views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:57:56
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
363 views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:57:56
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
345 views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:57:56
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
311 views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:57:56
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
325 views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:22:11
105 ёшли Бибигул момо Холиярова: “Президентимиз менинг ёшимдан ҳам кўпроқ умр кўрсинлар”

https://uza.uz/posts/403794

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
361 views14:22
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:43:04
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда

Куз-қиш мавсуми бошланишига анча вақт бор. Аммо унга тайёргарлик ишлари ҳудудларда аллақачон бошлаб юборилган. Боиси, иситиш мавсуми тайёргарликни яхши кўради. Мавсум вақтида турли кўнгилсизлик, нохушликлар олди олиниши тадорик сифатига боғлиқ.

"Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти филиали томонидан ҳам 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бунинг учун ўтган йилги иситиш мавсумида газ босимида муаммо бўлган ҳудудлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилиб борилмоқда.

Иш жараёнида "Термизтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари аҳолига сифатли хизмат қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.0K views12:43
Ochish/sharhlash