bakiroo

Telegram kanalining logotibi the_bakiroo — bakiroo
Kanaldagi mavzular:
Highlights
Богдорчилик
Ипотекабанк
Вклад
Омонат
Qulay
Zar
Agrozamin
Ботга
Таҳлил
All tags
Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 37.24K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Реклама учун: @the_bakiroo_reklamabot
Мурожаат-бот: @the_bakiroo_bot

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-02-03 16:05:48 Тошкентдан кейин Наманган ҳам “ишсизликдан холи ҳудуд”га айланади

Вилоятда 500 минг аҳоли бандлиги дастурини секторлар кесимида тақсимлаб, вилоятни “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича “йўл харита”си тузилади. Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга иш ўрни яратиш бўйича топшириқлар берилган.

Демак, Жамшид Қўчқоров ва Азиз Воитов 67 мингта доимий ва 135 мингта мавсумий;

Беҳзод Мусаев ва Шерзод Қудбиев 176 минг;

Жамшид Ходжаев ва Лазиз Қудратов 45 минг иш ўрни яратиши керак.

Қудратилла Рафиқов ва Зулайҳо Маҳкамов камида 12 минг нафар аёлнинг фарзанди янги боғчаларга боришини инобатга олиши, биринчи галда уларни ишлаши учун шароит қилиб бериш зарур.

Юқоридаги рақамлар қўшилса, ҳукумат масъуллари кураторлигида жами 435 мингта иш ўрни яратилиши керак бўлади. Расмий статистикага кўра Наманган вилоятида 2022 йил бошига 119,3 минг нафар ишсиз бўлган.

Аввалроқ, 139 мингта расмий ишсиз бўлган Андижон вилоятида 470 мингда иш ўрни яратиш режалари маълум қилинганди.
6.1K views13:05
Ochish/sharhlash
2023-02-03 13:11:59 Инфляция прогнозлари ҳам қайта кўриб чиқилиши керак

Аномал совуқ ва энергетик кризис оқибатлари фақат иқтисодий ўсишга эмас, нархларга ҳам жиддий таъсир кўрсатди ва кўрсатмоқда.

Буни тан олмаслик бошни қумга тиқволиш билан баробар. Ўтган эпохада 8%лик ўсиш қандай латифалар туғдирган бўлса, ҳозирги 0,8%лик инфляция ҳам латифаларга ярайди холос.

Саноатдаги умумий йўқотишлар ҳисоби айтилди. Бу яхши. Лекин қишлоқ хўжалиги захиралари, чорва сонида қанча йўқотишлар бўлгани, қурилиш, транспортдаги тўхташлар ҳисоби айтилгани йўқ ҳали.

Буларнинг ҳаммаси нархларда акс этади.

https://t.me/davletovuztw/1378
10.8K viewsedited  10:11
Ochish/sharhlash
2023-02-03 11:37:51 Айрим рақамлар ҳақида

Давлат раҳбари катта ташвиш билан аномал совуқ оқибатида 7 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмагани ҳақида айтган. Бу жуда катта рақам. Номинал ўсиш билан ҳисоблаганда, 2023 йил 1-чорагида ЯИМ ҳажми 200 трлн.сўм атрофида бўлиши инобатга олинса, бу ЯИМнинг 3,5%и. Яъни ЯИМ ўсиши, агар экономика фавқулодда тезлашмаса, 3,5%гача эмас, 1,5%гача секинлашиши мумкин.

ЯИМнинг 30%и турли каналлар воситасида бюджет даромадларига кириши инобатга олинса, биринчи чоракда камида 2 трлн.сўм даромад камаяди (Бюджет кирими ва чиқими тўғрисидаги кунлик маълумотлар 15 январдан кейин тўхтатилган).

ЯИМнинг тикланишида энергетик ресурслар таъминоти тикланиши ҳаддан ташқари муҳим. Метан шохобчаларига етказиладиган газ миқдори 1 млн.кубдан 5 млн.кубгача етказилиши айтилган. Бизнес ва аҳоли учун бу жуда яхши мужда. Лекин барқарорлик ҳолатида шохобчаларга етказиладиган газнинг кунлик миқдори 7-10 млн.кубгачани ташкил этган. Яъни шартли октябрдаги мувозанатли ҳолатга бирданига қайтилмайди, тикланиш жараёни босқичма-босқич давом этади.
13.8K views08:37
Ochish/sharhlash
2023-02-03 11:09:23 "Антимонополия" — Маънавият қўриқчиси

Энди ҳар ким кучи етганига яраша-да. Монополистларга ғинг деёлмаса, рақобатга тўсқин бўлаётган ёки чеклаётган қарорларга қарши туролмаса. Нима қилсин? Овоз чиқариб, шовқин солиб, борлигини билдириб туриши керак.

Деталларга тўхталиш шарт эмас. Беҳзод Ҳошимов биргина мисол билан аниқ параллеллар келтирган.

Ҳаммаси тушунарли.
13.0K viewsedited  08:09
Ochish/sharhlash
2023-02-03 08:45:33 Европа Марказий банки ҳам ставкаларини 15 йиллик максимумгача кўтарди

Иккинчи йирик регуляторнинг ҳаракатлари Федерал захирадан анча орда қолаётган бўлсада, янграётган сигналлар деярли ўхшаш.

Кеча Европа Марказий банки ставкасини 0,5 фоиз бандга ошириб, 3,00%гача етказди. Еврорегулятор қаттиқлаштириш сиёсатини шу билан тўхтатмоқчи эмас.

Янграган баёнотларга қараганда баҳорда яна 0,5 фоиз банди қадами ва ёзда битта битта шундай қадамда фоизларнинг оширилишини кўришимиз мумкин бўлади. Гарчи Иттифоқда инфляция икки хоналидан бир хонали кўрсаткичга қайтган бўлсада, жараён жуда секин кетмоқда.
14.4K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-02-02 17:11:58 "Бизга қўнғироқ қилишмади"

Наманган вилоятидан бўлган бир гуруҳ ватандошларимиз Англияда қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш бўйича танловга рўйхатдан ўтишган. Лекин уларга ҳеч ким эртадан танлов ва шу ерга келасан, деб қўнғироқ қилмаган.

Агентликнинг талаб ҳаддан ташқари юқори бўлган Европа мамлакатлари бўйича иш таклифларининг барча босқичларида очиқлик, шаффофлик ва тескари алоқа тизимини бутунлай ўзгартириш керак бўлади.

Танловларда рўйхатдан ўтган ва ўтиш истагидаги ватандошларимизнинг асосий шикояти мулоқот ва диалогнинг йўқлиги, унданам ёмони аниқликнинг мавжуд этмаслиги билан боғлиқ.

P.S. Фарғоналиклар ҳам бизга қўнғироқ қилишмади деб чиқишмоқда.
17.6K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2023-02-02 15:41:40 Абсурд абсурд туғади: Эртага бўладиган танловга водийлик номзодлар телефон орқали хабардор қилинмоқда

Миграция агентлиги “Водийликларни эшик қисганми” сарлавҳасида эълон қилинган ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслигини баён қилган ҳолда, қўшимчасига қуйидагиларни маълум қилмоқда:

"Англияда қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш бўйича... Водий вилоятларидан рўйхатдан ўтган фуқаролар учун танловлар 3, 4 ва 5 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган. Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари филиаллари ходимлари телефон орқали хабардор қилинмоқда".

Танлов эртага 3 февраль куни бошланади. Хабар 2 февраль 17:20да қўйилган. Танлов ўтказиладиган манзил, алоқа рақами, ҳеч нима йўқ.

Мендан кетгунча, эгасига етгунча. Реакция бўлдими? Бўлди.
8.0K views12:41
Ochish/sharhlash
2023-02-02 13:56:49Ўзбекистон Саудия ва Бурунди ўртасида

The Economist нашри 2022 йил якунларига кўра Демократия индексини тақдим этган. Бу сафарги ҳисобот "Фронтбўйи демократияси ва Украина учун кураш" деб номланган.

Янги ҳисоботда Ўзбекистон 149- ўринда қайд этилган. Бешта кўрсаткич бўйича йиғма индекси 2,12ни ташкил этган ва уч йилдан буён яхшилангани йўқ. Ўзбекистон ҳисоботда авторитар режим дея таснифланган. 2019 йилда энг ёмон қизил рўйхатдан чиққанимиздан кейинги рангимиз ўзгармаган. Рўйхатда олдимизда Бурунди, ортимизда эса Саудия.

2022 йилда демократия индекси энг ёмонлашган давлат Россия (-22 ўрин). Деярли қўшнига айланганмиз.

Энг демократик деб кўрсатилган давлатлар: Норвегия, Янги Зеландия ва Исландия.

Энг ёмон учлик: Афғонистон, Мьянма ва Шимолий Корея.

Индексга кўра постсовет маконида энг демократик давлат Эстония (27-ўрин). Энг авторитари эса Туркманистон (161- ўрин).
12.1K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash
2023-02-02 11:00:09 Саккизинчи марта ва бу охиргиси эмас

Кеча тунда Қўшма штатлар Федерал захира тизими ставкаси 0,25 фоиз бандига оширилди. Энди ставка коридори 4,50-4,75%ни ташкил этади.

Мазкур қадам ўтган йили мартда бошланган қаттиқлаштириш сиёсатининг давоми ва саккизинчи қадами ҳисобланади. Захира тизимининг қатъий ҳаракатлари ва сигналлари натижасида инфляция деярли жиловланди ва пасайишда давом этмоқда. Иқтисодий ўсишга кутилганидан ортиқ путур етгани йўқ. Рецессия хавотирлари тарқамоқда.

Бозорлар Федерал захиранинг кутилган қарорини нейтрал қабул қилишди. Доллар индекси деярли ўзгармади.
15.0K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-02-02 07:00:04Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар сони сезиларлича камайган

2022 йилда фақат 27 220 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган. Бу 2021 йилга нисбатан 15%га кам.

Украинага нисбатан агрессия ва қонхўрликлар ўзбекистонликларни ҳушёр торттирган кўринади. Ўтган йили сентябрда бошланган мобилизация эса Россия фуқаролигини олиш тўғри ўлимга етакловчи каналга айланганини кўрсатди.

Россия фуқаролигига эгалик қилиш зарарли активга ҳам айланиб бўлди.
16.7K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash