Get Mystery Box with random crypto!

Монополист нафақат импортдан, ҳатто ўзи ишлаб чиқарган минилга | bakiroo

Монополист нафақат импортдан, ҳатто ўзи ишлаб чиқарган минилган машиналар рақобатидан ҳам қўрқади

Кўпчилик ўйлайдики, амалдаги Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун фақат импортга тўсиқ қўйишга қаратилган деб. Йўқ, фақат бу эмас.

Мазкур ярамас қонун нормалари монополист ва ўғри олигархларни нафақат импортдан, балки фуқароларнинг фуқаролардан мулкчилигидаги товарларни кредит ҳисобига сотиб олишини ҳам чеклайди. Тушунтираман.

Масалан, сизнинг 30 млн.сўм пулингиз бор. Янги ласеттининг олдиндан 50%ини тўлашга ҳам етмайди ва салондан чиқишини бир йилдан кўпроқ кутишниям истамайсиз. Нима қиласиз? Танишингиздан ё бозордан келишиб 120 млн.сўмга минилган ласетти оласиз. Сиз ўйлайсиз, банклар сизга қолган 90 млн.сўм кредитни тўғридан-тўғри бера оладими? Йўқ. Йўқ. Ва яна йўқ. Чунки Қонун билан (15-модда) бу тақиқланган.

Танишингиз ёки бозордаги сотувчи аввал ўз ласеттисини реализация қилувчи юридик шахс - ўртамчи комиссионерга сотиши керак. Ўртамчи комиссионернинг хизмати эса камида 7-10 фоиз бўлади. Кейин сиз банк кредити ҳисобига комиссионердан минилган ласеттини сотиб оласиз. Албатта комиссионернинг хизмат ҳақи машина нархи устига минади. Якунда минилган автомобиль кредит ажратилган вақтда сизга келишилган, 120 млн.сўмга эмас, 130-132 млн.сўмга айланади. Табиийки, фоизларниям 130-132 млн.сўм учун тўлайсиз.

Бўлиб тўлаш (рассрочка) ёки лизинг шартларидаги вазият эса янаям оғир. Йиллик 12%, йиллик 14% дейилгани билан, бу фоизлар қолдиққа эмас, автомобилнинг бутун қийматига, бутун давр бўйича ҳисолбланади. Амалда бундай схемалар бўйича реал ставкалар йиллик ҳисобда 60%дан ошиб кетади.

Бу ишларнинг ҳаммаси иккиламчи бозордаги минилган автомобиллар доим қиммат бўлиши, демакки, вақти вақти билан дефицит яратиб туриладиган монополист маҳсулотларига талаб тинимсиз юқорилаб бориши учун қилинган. Айнан шунинг учун ҳам тақиқларни бекор қилишга оид ўзгартиришларни 4 йилдан буён қабул қилмай. пайсалга солиш давом этмоқда. Ҳатто бу ҳақида Президент фармони бўлса ҳам.