Get Mystery Box with random crypto!

Бюджет паразити UzAuto Motors нархларни оширадими? Тўғриси, а | bakiroo

Бюджет паразити UzAuto Motors нархларни оширадими?

Тўғриси, аномал совуқдан бошқа бунга қарши тўсқинлик қиладиган ҳеч бир омилни кўрмаяпман. Антимонополия органи шол бўп қолган. Чўнтак Параламент соқов. Жамоатчилик ва истеъмолчилар фикри тўлиқ игнорда. Ўзи йил бошида монополист контрактацияни тўхтатган вақтдаёқ мақсадлар аниқ эди ва тепада келишиб олинган режаларни фақат Ўзбекистон ҳудудига кириб келган аномал совуқ бузиб юборди.

Совуқ юмшаши билан, паразитларнинг дастурлари ҳам ишлаб кетади, инвентаризация ҳам тугайди. Айтишларича, "етим қонун" бўйича ҳам, нархлар оширилмагунча ҳеч қандай янгилик бўлмайди.

Эътибор қилсангиз, нарх ошириш учун қўлланилаётган "методичка" бу сафар ўзгачароқ янграяпти. 2020 йилда ишлатилган "доллар ошди" деган баҳоналар ўтмайди, доллар жойида. 2022 йилда ишлатилган манипуляция — "нархни оширамиз ва навбатларни йўқ қиламиз" деган ёлғон ҳам емайди.

Нимадир ўйлаб топиш керак эди ва улар ўйлаб топишди:

Эмишки, паразит монополистнинг барча имтиёзлари бекор бўлади ва UzAuto Motors ҳамма қатори солиқ ва бож тўлашни бошлайди, шу туфайли нархни оширмаса бўлмайди. Олдинга ўтиб айтиш мумкинки, ҳа, нархлар ошади, лекин паразит монополистнинг солиқ ва бож имтиёзлари очиқ ва ёпиқ қарорлар тарзида сақланиб қолади. Яъни навбатдаги марта ўзбекистонликлар чув туширилади.

Эслатиб ўтамиз 2022 йилнинг ўзида биргина утилизация йиғими бўйича (бошқа ёпиқ имтиёзларни қўя турайлик) паразит монополист 10.0 трлн.сўм атрофидаги йиғимни харидорлардан олиб, чўнтагида қолдирган ва бюджетга ўтказмаган (қайтанга бюджетдан 336 млрд.сўм субсидия олган) .

Янги нарх сиёсатига келсак, Кобальтнинг талаби Ласеттига, Ласеттининг талаби Ониксга кўчирилади. Эътибор қилган бўлсангиз, айнан Ониксга талаб ҳосил қилиш учунгина Ласеттининг люк вариантлари йўқ қилинди. Позиция орқали нарх ошириш ўйинлари давом этади. Чайқовчилик қилиб олиб сотилаётган импорт автолар нархининг оширилиши электрокар ва гибридлар учун жой очади.

Шундай экан, йўқ парламент, йўқ рақобат, йўқ қонунлар шароитида абсолют чорасизлик давом этади. Ягона умид санкциялардан. Паразитнинг айрим операциялари ва етказиш каналлари санкциялар қўллаш ёки бу бўйича ҳаракатлар бошлашга туртки бўлиши мумкин. Фақат бунинг учун чуқур суриштирув ва ўрганишлар давом этиши зарур.