Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ яхшироқ 'Ўн йил аввал қўлида имконияти борлар ота-онал | bakiroo

Қишлоқ яхшироқ

"Ўн йил аввал қўлида имконияти борлар ота-оналарини қийналмасликлари учун қишда шаҳарга, домга юборишарди. Иситиш тизими, иссиқ сув бор деб.

Ҳозир қўлида имконияти борлар ота-оналарини қишлоққа юборишаяпти. Кўмирда исийдиган печка, сандал бор деб".

Иқтибос шу кунларда қишлаш учун ота-онасини туғилган қишлоғига юборган одамга тегишли.

Домда печка ёқолмайсан,, ўтинда овқат қилолмайсан. Домда пахталик, қалин кўрпа йўқ.

Ўзи кризис даврларда қишлоқда яшовчанлик ва имконият доим юқори бўлади. Ҳар қалай оч қолмайсан, совуқдан ўлмайсан. Яқин тарихимиз 92-94 йилларда шаҳарларда одамлар кўпроқ қийналган.

100 йил аввал одамлар шаҳарлардаги уруш, очлик ва қаҳратондан қишлоқларга қочишган.

Шаҳар бу тараққиёт, ўсиш, барқарорлик борлигида ва энг асосийси, давлат ўз вазифаларини бажараетганида танланадиган яшаш макони.

Эртанги кунга ишонч йўқлигида, ҳаммаси ўзингга ва фақат ўзингга ташлаб қўйилганида жон сақлаш учун қишлоқ яхшироқ.

@the_bakiroo