Get Mystery Box with random crypto!

Метан заправкалар трансформациясига гувоҳ бўлишимиз мумкин Ўқ | bakiroo

Метан заправкалар трансформациясига гувоҳ бўлишимиз мумкин

Ўқувчилардан бири онлайн платформаларда сотувга қўйилган метан заправкалар сони бирдан кўпайиб қолганига эътибор қаратмоқда.

Бунга ҳайрон бўлмаслик керак. Охирги ўн йилликларда Ўзбекистонда гуркираб кенгайган бизнес, энг юқори маржиналлик ва бозор капитализацияси кузатилган соҳа охирги ойларда жуда оғир дамларни бошдан кечирмоқда.

Расмий рақамларга кўра ойига 200 млн.куб, йилига 2,5 млрд.куб (норасмий рақамлар янада кўпроқ) газ сотган бизнес мана қозонни сувга ташлаганига яқинда икки ой бўлади. Метан заправкаларнинг аксари кредитларда ё аффилланган бизнеслар пул оқими учун гаровларда экани ҳисобга олинса, туман истиқболда янада қуюқлашади.

Лекин ҳар қандай бизнесда бўлгани каби метан заправкалар ҳам ушбу кризисни Янги Имкониятлар учун чақириқ деб қабул қилишлари керак. Трансформация, яъни бензин сотуви, суюлтирилган газ сотуви билан диверсификация яратса бўлади. Ва албатта, кунлар исиб, импорт йўлга қўйилиб, газ таъминоти тикланган тақдирда ҳам, ресурслар учун кураш аввалгидек бўлмаслиги ҳисобга олиниши даркор. Газ энди қимматроқ тўлаганники бўлади.