Саккизинчи марта ва бу охиргиси эмас Кеча тунда Қўшма штатлар Федерал захира тизими ставкаси 0,25 фоиз бандига оширилди. Энди ставка коридори 4,50-4,75%ни ташкил этади. Мазкур қадам ўтган йили мартда бошланган қаттиқлаштириш сиёсатининг давоми ва саккизинчи қадами ҳисобланади. Захира тизимининг қатъий ҳаракатлари ва сигналлари натижасида инфляция деярли жиловланди ва пасайишда давом этмоқда. Иқтисодий ўсишга кутилганидан ортиқ путур етгани йўқ. Рецессия хавотирлари тарқамоқда. Бозорлар Федерал захиранинг кутилган қарорини нейтрал қабул қилишди. Доллар индекси деярли ўзгармади. 15.0K views08:00