Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдан кейин Наманган ҳам “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлан | bakiroo

Тошкентдан кейин Наманган ҳам “ишсизликдан холи ҳудуд”га айланади

Вилоятда 500 минг аҳоли бандлиги дастурини секторлар кесимида тақсимлаб, вилоятни “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича “йўл харита”си тузилади. Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга иш ўрни яратиш бўйича топшириқлар берилган.

Демак, Жамшид Қўчқоров ва Азиз Воитов 67 мингта доимий ва 135 мингта мавсумий;

Беҳзод Мусаев ва Шерзод Қудбиев 176 минг;

Жамшид Ходжаев ва Лазиз Қудратов 45 минг иш ўрни яратиши керак.

Қудратилла Рафиқов ва Зулайҳо Маҳкамов камида 12 минг нафар аёлнинг фарзанди янги боғчаларга боришини инобатга олиши, биринчи галда уларни ишлаши учун шароит қилиб бериш зарур.

Юқоридаги рақамлар қўшилса, ҳукумат масъуллари кураторлигида жами 435 мингта иш ўрни яратилиши керак бўлади. Расмий статистикага кўра Наманган вилоятида 2022 йил бошига 119,3 минг нафар ишсиз бўлган.

Аввалроқ, 139 мингта расмий ишсиз бўлган Андижон вилоятида 470 мингда иш ўрни яратиш режалари маълум қилинганди.