Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-15 18:04:18Ипотеканинг ўсиш суръати пасайиб, қамрови қисқармоқда

2024 йилнинг дастлабки 3 ойида 14 506 қарздорга жами 3 521,4 млрд.сўмлик ипотека кредити ажратилган. Битта ипотека кредитининг ўртача қиймати 242,8 млн.сўмга етган.

Солиштириш учун 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида 15 111 қарздорга 3 259,8 млрд.сўмлик ипотека кредитлари ажратилганди (бир қарздорга ўртача 215,7 млн.сўм).

2024 йилнинг ўтган даврида ажратилган ипотека кредитларининг ўсиш суръати 8%гача тушган (2023 йилнинг шу даврида 15,3%).

Яна бир қизиқ тенденция — банклар ўз маблағлари ҳисобидан ипотека беришни қисқартирган. 2023 йилнинг биринчи чорагида банклар ўз ресурслари ҳисобидан 1 116,7 млрд.сўм ипотека беришган бўлса, жорий йилнинг 3 ойида бу миқдор 964,4 млрд.сўмга тушган.

Ипотекани қайта молиялаш компанияси ҳисобидан ипотека ажратиш ҳам кескин қисқарган (521,6 млрд.сўмдан 380,3 млрд.сўмгача).

Тижорий ипотеканинг ўртача ставкаси ўтган йили шу даврдаги 23,7%дан 24,5%гача кўтарилган.

Ипотека кредитлари ажратишнинг асосий юки яна Молия вазирлиги маблағларига туша бошлаган (2 176,7 млрд.сўм).

Яна бир ёмон тенденция — аёллар ипотека олишни камайтиришмоқда. 2024 йилнинг ўтган даврда атига 34% қарздорлар аёллар бўлган (ўтган йили 37%, 2022 йилда 41%).

Ипотека бозоридаги совушнинг бошлангани ҳали нархларга таъсир ўтказгани йўқ.
15.3K views15:04
Ochish/sharhlash
2024-04-15 08:00:06Ҳудудларда сезилган инфляция бўйича фарқлар кенгайиб, деярли 8 фоиз бандига етган

Март ойида Тошкентда 17,2%лик инфляция сезилган, Қорақалпоғистонда эса 9,3%. Фарқ 7,9%. Бу фарқлик охирги ойларда фақат кенгайиб бормоқда (февралда 7%, январда 6,2%).

Даромад гуруҳлари ўртасидаги фарқлар ҳам ошмоқда. Энг юқори, 15 млн.сўмдан ортиқ даромад эгалари 19,3%лик инфляция сезишган бўлишса, 2-3 млн.сўмлик даромад эгалари 11,6%лик инфляция сезгисини қайд этишган.

21%дан баланд инфляция сезганлар улуши Тошкентда 31%ни ташкил этган бўлса, Навоийда бундай пессимистлар атига 4%.
17.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-15 07:00:04Ўзбекистонликларнинг инфляция омиллари ўлароқ валюта курси ва монополиялардан хавотирлари кескин ортган

Март ойи сўровларига кўра, аҳоли орасида валюта курсининг ўзгариши (61%) ҳамда монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши (35%) хавотирларини билдирганлар улуши энг кўп, 5 фоиз бандига ўсган. Ўзбекистонликлар ярамас монополиялар чўнтакларни қандай қоқиштиришаётганини ўзларининг кундалик ҳаётларида кўриб, билиб туришипти.

Гарчи яқин истиқболда нархларнинг ошиши юз бериши эҳтимоли юқори бўлсада, ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши хавотирлари пасайган (50% респондентлар).

Бизнеснинг ҳам асосий хавотири валюта курсининг ўзгариши бўлиб турипти (61% респондентлар).

Тошкентда инфляцион кутилмалар аҳоли ўртасида 16,9%га етган (+1,2%). Ўтган ойда мутлақ пессимист бўлган Самарқанд вилоятида инфляцион кутилмалар аҳоли орасида (-2,2%) ҳам, бизнес орасида (-3,7%) ҳам кескин пасайиб кетгани савол туғдиради. Ўзбекистоннинг энг кам даромадли регионлари инфляция борасида энг оптимист бўлиб қолишмоқда.

Энг юқори даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари 19,2%га етган (2023 йил январдан кейинги максимум).

Қизиқ тарафи, умуман даромадга эга бўлмаганларнинг инфляцион кутилмалари (12,0%) 4 млн.сўмгача даромад эгалариникидан кўра ёмонроқ бўлиб қолган.

Миркомил Холбоев бой ва камбағал қатламлар ва ҳудудлар ўртасидаги бундай катта ҳалинчак фарқларни истеъмол корзинасидаги озиқ-овқатлар ва хизматлар улушидаги тафовутлар билан изоҳламоқда. Бу тўғри. Лекин фарқларга таъсир ўтказаётган яна бир муҳим омил бу ахборотларга эгалик даражаси ҳам. Шартли кам даромадли қатлам ва ҳудудлар нархлар қанчалик тез ўсаётганидан, содда қилиб айтганда, мутлақо бехабарлар ҳам (истеъмолчиларнинг нархлар ўсиши кутилмаларида, гарчи айни товар ва хизматларни истеъмол қилишмасада, бу тўғридаги ахборотларнинг ўрни анча баланд).
17.1K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-14 07:45:42 Мактаблардан қўлингизни тортинг: Мактаблар ҳудуди фақат таълим учун фойдаланилиши керак!

Мактаблар ҳудудидаги сотиб юборилган ер майдонларини қайтариш ўрнига қолганиниям сотиш янги тўлқин билан давом этадиган кўринади.

Тасдиқланганидан кейин маҳаллабай юришни бошлаган пойтахт ҳокимига сотиш мумкин бўлган ер майдонларини презентация қилишни бошлашган. Улар орасида илгари мактаб бўлган ва яна мактабга айлантирилиши кўзланган лицейнинг 27,5 сотихли ер майдони ҳам бор. Эмишки, бу жой ўлик ва фойдаланмаётган бассейн эмиш. Сотишдан тушган пулга маҳаллани ободонлаштириш ва мактабни таъмирлашга ишлатилармиш.

Ҳоким билан учрашувда ҳозир бўлганларнинг ҳеч бири мактаб майдонига тегмайлик, қурсак, ўрнига яна мактаб қурайлик демаган. Лоақал биронтаси туриб ўша сотмоқчи бўлган ер майдонининг пулига камида 500 ўринли янги мактаб биноси қурса бўладику, деб сўрамаган.

Агарда ҳозир шу битта мактаб мисолида ер сотиш бошланса, уни тўхтатиб қолиб бўлмайди. "Юнусобод тажрибаси" деган аҳмоқона методичка билан бутун Ўзбекистонга ёйилади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва уларнинг очофат шотирлари мактабларнинг ер майдонларига кўз олайтириб турибди. Доимгидек, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги оғзига толқон солиб ўтирипти.

Мактабларнинг бўш ҳудудига фақат таълим жараёнига оид бино ва иншоотлар қурилиши керак. бу бассейн, бу спорт зали, бу кутубхона бўлиши мумкин. Агар чуқур иқтисодий асосланса, давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий мактаб қуришни ҳам ўйлаб кўрса бўлади, ундан ортиқ эмас.

Ҳурматли қарор қабул қилувчилар, бюджет тизимидаги мактаблар, шифохоналар, университетлар макони "хусусийлаштиришдан" дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотиш қонун билан тақиқланиши зарур.

Мактаблардан қўлингизни тортинг, ҳурматсиз ерсотарлар. Ўзбекистон келажагига чанг солманг.
24.5K views04:45
Ochish/sharhlash
2024-04-13 14:30:00 "Автомобилсозлик соҳасида рақобат муҳитини яратиш"

Стратегияларни қайта ва қайта ўқишни яхши кўраман. Чунки стратегияларда жуда соғлом вазифалар ва ақлли мақсадлар қўйилади.

Юқорида сарлавҳага чиқарилган вазифа ҳам 2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумдан кейин қабул қилинган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида қора, ёғли ҳарфлар билан ўйиб ёзиб қўйилган.

Ҳозир, шу кунларда ғалатироқ эшитилади, лекин «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» деган ғоя ҳам илгари сурилган шу Стратегияда.

Ўқиб чиқинглар, ростанам қизиқ.
14.2K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:00:02 “Ёшлик-1” кони негизидаги 3-мис бойитиш фабрикаси қачон ишга тушади?

Ўтаётган ҳафтада геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши ва янги уруш ўчоқларининг пайдо бўлиш эҳтимоли олтин нархини мутлақ янги рекорд 2 430 долларгача, мис нархини эса 2 йиллик максимум 9 600 долларгача кўтарди.

Табиийки, бундай қулай конъюнктура доимий сақланиб турмайди.

Шу ўринда, Ўзбекистонда аср лойиҳаси деб аталган, қарийб 5 млрд.долларлик Ёшлик-1 конини ўзлаштириш бўйича ишга тушириш муддатларини айни контекстда эслаб кетмаса бўлмайди.

Гап шундаки, лойиҳанинг 2 млрд.долларлик қисми — "Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш" ўтган йили сентябрда юз бериши керак эди. Давлат дастурида белгиланган бу муддат ўтиб кетганига 7 ойдан ошди. Фабрика ишга тушгани йўқ.

Фабрика қурилишини қимматчи пудратчига тендерсиз топширишда (Ўзбекистоннинг ҳамма билган ягона пудрат қиролига) асосий омил ўлароқ айнан вақтдан ютиш бўлганди. Лекин амалда вақтдан ҳам, пулдан ҳам ютқазилмоқда. 7 ойга ва бундан кейинги кечикишлардан бой берилаётган молиявий манфаатлар қанча? Уни ким қоплайди? Битимларда бу кўзда тутилганми?

Маълумот ўрнида, охирги 7 йилда вақтдан ютамиз, дея тендерсиз, каррасига қимматлаштирилган мега лойиҳаларнинг биронтаси ўз муддатида ишга туширилмаган. Ўзи бу усул шунчаки каррасига қимматлаштирилган лойиҳани тендерсиз ўтказиб олишнинг бир методичкасига айланиб қолганми?

Янги давр бошланган илк умидли йилларда бир долзарб шиор бўларди: Талаб - муддат, замон - шиддат. Шу шиорни яна эсга олиш вақти келди.
17.2K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-12 17:00:06Иқтисодий ўсиш секинлашади

Осиё тараққиёт банкининг навбатдаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2024 йилда 5,5%гача секинлашади. Молия институти хизматларнинг ўсиши 5,5%гача, қишлоқ хўжалигида ўсиш 3,5%гача "совушини" кутмоқда.

Инфляция кўрсаткичи қаттиқ пул-кредит сиёсатига қарамай, деярли ўзгаришсиз, 10% даражасида қолади.

Бюджет дефицити 4% даражасида прогноз қилинган. Тўлов баланси дефицити кенгайишда давом этиши ва 5%ни ташкил этиши қайд қилинган.
19.2K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2024-04-12 16:08:35
Техникага 50% гача чегирмалар!

Рамазон Ҳайит муносабати билан Radius да смартфон ёки маиший техника харид қилсангиз - сизни ёқимли чегирмалар кутмоқда!

‍ Шошилинг, акция 9 - 14 апрел кунлари амал қилади!

781133533 712003100
Сайт Radius.uz | Instagram | Telegram | Реклама
18.0K views13:08
Ochish/sharhlash
2024-04-12 15:20:01Банкрот деб эълон қилинган ва Ривалдонинг қарзини ўзбек ҳалқи бўйнига илган Zeromax "болаларидан" бири NeftGazMontaj 20 йиллигини нишонламоқда экан

Компания ўзининг ўсиб чиққан илдизларини яна бир бор эслатишни унутмаган:

"2004 йилда ташкил этилган NeftGazMontaj МЧЖ ҚК хорижлик ва ўзбек таъсисчилар, жумладан, Zeromax GmbH ва «Тошнефтгазқурилиш» ОАЖ, «Бухорагазсаноатқурилиш» ОАЖ ҳамда бошқа бир қатор маҳаллий корхоналарнинг биргаликдаги фаолияти натижаси бўлди" дейилади реклама ҳуқуқлари асосида тарқатилган релизда.

Маълумот учун, айнан Zeromax акциядори бўлган NeftGazMontaj МЧЖ Бунёдкор (Қурувчи) футбол клубининг муассиси ҳисобланган. Ҳатто жамоа ташкил бўлган вақтда "Нефтегазмонтаж-Курувчи" деб аталган.

2010 йилда банкрот деб эълон қилинган Zeromax миллиардлаб қарзларидан қутулиб қолган. Бу жараён нафақат Ўзбекистон учун, бутун Европа иттифоқи учун аср афераларидан бири ҳисобланади. Zeromax'дан қарзини ундира олмаган Ривалдо ва Денильсонларнинг қарзи охири Ўзбекнефтегаз бўйнига, яъни ўзбекистонликлар гарданига осилганидан хабарингиз бўлса керак.

Яна бир қизиқ тарафи NeftGazMontaj МЧЖнинг 100%лик таъсисчиси ўлароқ Давактивнинг Тошкент шаҳар бошқармаси кўрсатилган. Ва МЧЖ яна бир мутлақо тасодифга кўра, SANOAT ENERGETIKA GURUHI ва унга аффилланган бизнес тузилмалар билан бир манзилда, Бунёдкор кўчаси 47 уйдан қўним топган.
19.6K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2024-04-12 07:00:03Қозоғистон хорижликлар учун бензин нархини оширмоқчи

Қўшниларимиз ёқилғи баланси мувозанатини таъминлаш ва "кулранг" экспорт каналларини қисқартириш учун 92 ва 93 октанли бензин нархини хорижликлар учун 205 тенгедан 245 тенгегача оширишмоқчи.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат фуқаролари учун нархлар ўзгаришсиз қолади (205 тенге). Мазкур қарор шимолдаги агрессорнинг нефтни қайта ишлаш заводлари бирин кетин ишдан чиқаётгани ва сув тошқинлари фонида ёқилғига талабни ошаётгани туфайли Қозоғистон бензинига босимни кучайтираётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Айтиш керакки, 92/93 бензин учун нархлар оширилгани билан Ўзбекистонликлар учун барибир жозибадор бўлиб қолади. 245 тенге бу 6 945 сўм дегани.

Шимолдаги севимли оғалари билан биргаликда шўрпешона ўзбекистонликларни аёвсиз қоқиштираётган маҳаллий монополия ва олигархиянинг Ўзбекистондаги ўрнатиб олган аждарҳо нархлари нафақат минтақада, дунёда ҳам энг қимматларидан ҳисобланади.
22.1K views04:00
Ochish/sharhlash