Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Telegram kanalining logotibi the_bakiroo — bakiroo
Kanaldagi mavzular:
Караклпакстан
Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.36K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-24 16:29:06 Ўзбек амалдорларининг морали: етимларга мўлжалланган пулларга электромобиллар олинмоқда

Газета бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини янги автомашиналар сотиб олишга сарфлаётгани ҳақида ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси номидан тўртта «гибрид» BYD Song Plus сотиб олиш бўйича 1 миллиард 780 миллион сўмлик келишувлар амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан 768,3 миллион сўмга иккита BYD Song Plus DM-i (гибрид) ва 444,5 миллион сўмга яна бир ана шундай автомашина харид қилинмоқда.

Бухоро шаҳри ҳокимлиги «Меҳр дафтари» жамғармасидан 412 миллион сўмга электромобиль харид қилинмоқда. Автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификациядаги қувват захирасига асосланиб (520 км) бу BYD Song Plus EV Champion бўлиши мумкин.

Сурхондарё вилоятининг «Меҳр дафтари» жамғармасидан 156,3 миллион сўмга Chevrolet Gentra («гибрид» ёки электромобиль эмас) сотиб олиниши режалаштирилган.

Ҳокимият доим бузади, чекланмаганларнинг ҳокимияти чексиз бузади.

Тийиқсиз ҳокимларни тиядиган суд йўқ, парламент йўқ. Мораль ҳам йўқ.
21.1K views13:29
Ochish/sharhlash
2024-04-24 12:11:04 Давлат ижтимоий неъматлар яратиши, банклар эса солиқ тўлаши керак

Айримлар банкларнинг хосмас вазифаларга мажбурланаётгани бўйича ишларни давом эттириб, мактабларда банклар туалет қурса бўлмайдими, домқурар ўғрилар эгаллаётган паркларни банкларга бошқарувга берса бўлмайдими, деб ўйлашаётган бўлиши мумкин. Оёғи осмондан бўлиб кетган мантиқлар бошқарув услубини белгилаётган шу кунларда бу фикрларда гўёки жон бордек кўринади.

Лекин ижтимоий неъматларни давлат яратиши, парваришлаши керак. Парк бу ижтимоий неъмат. Мактаб бу ижтимоий неъмат. Ғалати эшитилсаям, жамоат туалетлари ҳам ижтимоий неъмат.

Банклар эса ўзининг классик функцияларини бажариб даромадлар топиши, табиийки, қанча кўп даромад топса, шунча кўпроқ солиқ тўлашлари зарур. Банклар хосмас вазифаларга қанча кўп чалғиса, шунча аҳволи оғирлашади, ўғирлик кўпаяди, камроқ солиқ тўлашни бошлайди.

Шунда Давлатнинг ўзи бажариши лозим бўлган вазифалари учун пул қолмайди, маблағ бўлмайди.

Мана шунақа ёпиқ зарарли ҳалқа.
17.2K viewsedited  09:11
Ochish/sharhlash
2024-04-24 09:30:21 Сўрайдиган саволлар кўпайган

Эртага Марказий банк бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади. Анъанага кўра, йиғилишдан кейин Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилади.

Албатта, кўпчиликни қизиқтирадиган масала бу асосий ставка билан боғлиқ. Айниқса энергетик тарифларнинг оширилиши инфляция билан боғлиқ қўшимча кутилмаларни яратади. 2 йил аввал Энергетика тарифлари ўзгаришининг инфляцияга таъсири 2,0%-2.4% атрофида баҳоланган эди (лекин у вақтда тушунарли сабабларга кўра тарифларнинг анча камтарроқ ўсиши режалаштирилганди). Эҳтимолки, ўзи бусиз ҳам қаттиқ ҳолатда қолаётган пул-кредит шароитида асосий ставкани оширишга ҳожат бўлмайди.

Яна бир омил бу чуқурлашаётган бюджет дефицитининг жорий операциялар ҳисоби мувозанати ёмонлашувига ўтказаётган таъсири ва миллий валюта курсига ошиб бораётган босими билан боғлиқ. Халқ ва бизнеснинг хавотирлари қанчалик ўринли? Ҳукумат ҳали бери ўзини ўзи бебилиска харажатлардан чекламоқчи, ўзини ўзи ихчамлаштирмоқчи эмас. Бундай шароитда регулятор нима қилади? Ихтиёрида қандай воситалар бор?

"Ўзбек банк тизими яна орқага қайтмоқда" деган асосли хавотирларга Марказий банкнинг муносабати қандай? Давлат банклари ёппасига, уларнинг ортидан хусусий банклар ҳам банкка хос бўлмаган вазифаларга ихтиёрий-мажбурий жалб қилина бошлаганига регуляторнинг муносабати негадир бетарафдек кўринмоқда? Ўзи бусиз ҳам маъмурий аралашув остида ёмонлашаётган активлар сифати нима бўлади? Бундай шароитда ўзбек банк тизими хорижий инвестициялар учун жозибадор бўладими? Хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган банкларга бу кетишда кимдир оғиз соладими ё сопини ўзидан чиқариб текинга берамизми?

Давлат банкларининг молиявий ҳисоботлари шаффофлиги ёмонлашаётгани, халқаро ва миллий стандартлар бўйича кўрсаткичлар каррасига фарқ қила бошлаганига, айниқса, 2023 йил охирида триллионлаб захиралар қайтарилиб банкларнинг молиявий кўрсаткичлари сунъий равишда "яхшилангани"ни Марказий банк бутунлай эътиборсиз қолдирди. Ўзи банкларнинг ҳозирги реал аҳволи қанақа? Юз бериши мумкин бўлган хатарлардан чиқа олишадими? Кредиторлар, омонатчилар хавотир олишни бошлашлари керакми?

Ё ҳаммаси назорат остидами?
16.4K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:30:47
Бизга янги бозорлар керак

Кўп бор таъкидланганидек, кенгайиб бораётган ишлаб чиқариш ва бизнес учун янги бозорлар сув ва ҳаводек зарур. Савдо ҳажми ошиши туфайли ички бозорлар тадбиркорлар учун торлик қилиб қолиши табиий. Имконият яратиб берилса, эркинлик бўлса, маҳаллий тадбиркорларга янги бозорларни эгаллаш учун ҳеч қандай имтиёз ёки субсидия керак бўлмайди.

Кеча Ивановода очилган Савдо-саноат палатасининг савдо уйи ҳам ўзбекистонлик тадбиркорларга ўз маҳсулотларини сотиш учун янги майдон бўлиб хизмат қилса, ажаб эмас. Айниқса, маҳаллий озиқ-овқат, текстиль, ҳунармандчилик буюмлари ва керамика маҳсулотларининг бозори жуда чаққон бўлиши кутилмоқда.

Эсингизда бўлса, яқинда Давлат раҳбари тўқимачиликда экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётганини қайд этиб, Европага экспортни кўпайтириш долзарб аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаганди. Навбатдаги ҳаракатларда айнан шу векторни устувор деб билиш керак бўлади.
16.6K views05:30
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:30:01 Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланишда давом этмоқда

Наврўздан кейин бир текис мустаҳкамлана бошлаган қўшниларимизнинг валюталари охирги 2 ҳафтада шу трендда давом этишмоқда.

6 апрелдан бугун 23 апрелгача бўлган даврда доллар курси:

Қозоғистонда 446,78 тенгедан 445,66 тенгегача;
Қирғизистонда 89,33 сомдан 88,90 сомгача;
Тожикистонда 10,9508дан 10,9309гача арзонлашди.

Қозоғистондаги кучли сув тошқинлари, Тожикистон мигрантларига нисбатан шимолдаги Мордор ўлкасида кучайиб бораётган босим ва тайзиқлар ҳам трендларни ҳозирча ўзгартиргани йўқ.

Бу даврда Ўзбекистонда доллар курси 12 685,08 сўмдан 12 711,0 сўмгача кўтарилди.
20.5K views13:30
Ochish/sharhlash
2024-04-23 15:37:44 Paynet эгасини топди: ёпиқ "хусусийлаштириш" давом этади

"Uzpaynet" МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши "New Industrial Technologies" компанияси назоратига ўтган.

Битим суммаси, санаси ва бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Bankers.uz'нинг ёзишича, устав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган, "Uzpaynet" МЧЖ назоратини олган "New Industrial Technologies" МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади.
Компания таъсисчилари сифатида иккита жисмоний шахс - Алекс Ли (60%) ва Мустафа Абдрахманов (40%) ҳисобланади. Мустафа Абдрахманов "Азия Альянс банк"нинг асосий акциядори "Asia Alliance Group" МЧЖнинг ҳам 77,6 % улушига эгалик қилади.

Давактив ўзининг методичкаси бўйича яна жим.

Paynet устида рўй берган воқеалар эски режимдаги каби янги режимда ҳам мулк ҳуқуқи бўйича вазият заррача ўзгармаганини намоён этади. Ўзбекистон исталган бизнес исталган вақтда тор-мор қилиниб, ёпиқ келишувларда инъом этиладиган улкан хатарларга эга макон бўлиб қолмоқда.
19.9K viewsedited  12:37
Ochish/sharhlash
2024-04-23 10:30:00 Газ импортига қарамлик ортаётганига қарамай, газ экспорти тўхтамаган

"Учта Ўзбекистонни боқадиган газга эга Ўзбекистонни" шимолдаги оғаларининг газ импортига ўтказиб қўйганлар иқтисодий мантиқдан ташқари бўлган шу ҳаракатни тушунтириб беришларидан умид қилманг.

Нима бўлгандаям, биргина март ойида 193,5 млн.долларлик газ импорт қилинган. Солиштириш учун, 2023 йилнинг 6 ойида тахминан шунча газ импорт қилинганди.

Газ қазиб олишнинг қисқариши ва импортнинг каррасига ошганига қарамай, ўтган ойда 18,7 млн.долларлик газ экспопрт қилинган.

Ташқи савдода импортнинг сунъий чекловлар билан қисила бошлагани унинг мундарижасида кўрина бошлаган. Хусусан, март ойида автомобиллар импорти 246,2 млн.долларни ташкил этган. Бу миқдор февралда 319,8 млн.доллар, январда 398,5 млн. доллардан иборат эди. Бу сиёсат Ўзбекистонда импорт билан шуғулланувчи расман иккита, бири автомобиль, иккинчиси электромобиль импорт қилувчи монополист чайқовчи қолиши билан якун топса керак.

Ўзи умуман, импортга тўсиқлар қўйиш билан уни чеклаш яқин горизонтда экспортни ҳам қисқаришига олиб келади. Дастлабки 3 ойда бу картина кўрингани йўқ, лекин йил охиригача тенденциялар яққол намоён бўлишни бошлайди.

Дарвоқе, товарлар импортига тақиқ ва тўсиқларнинг кенгайиши доим хизматлар импортининг потираб ўсишига олиб келади. Якунда хизматлар импортиниям бирон сохта предлог топиб ёпишга тўғри келади.
19.3K views07:30
Ochish/sharhlash
2024-04-23 07:00:03 Газ ва нефть қазиб олишнинг чўкиши қачон тўхтайди?

Бу саволга жавоб олиш учун сўроққа тутилиши лозим бўлганлар ҳеч бўлмаса шу мураккаб эврилиш кунларида юз кўрсатиши, хатоларни тан олишлари, мард бўлиб масъулиятни бўйнига олишлари керак эди. Лекин улар ҳозир жуда муҳим бўлган вазифа — халқ ва бизнес билан коммуникацияни йўлга қўйиш ўрнига орқаваротда беркиниб, соҳани шимолдаги оғалари фойдасига зимдан чўктиришда ва ўзлаштиришга асосланган самарасиз бошқарув билан иқтисодий деградацияни тезлаштиришни маъқул кўришмоқда.

Март ойи давомида газ қазиб олиш яна қисқарган. Ой давомида 3,9 млрд.кубдан камроқ газ қазиб олинган (ўтган йилнинг мартида 4,2 млрд.куб). Солиштириш учун, 5 йил аввал, ҳали ўнлаб газ конлари чўнтаклар ва шимолликлар фойдасига армуғон қилиб улгурилмаган 2019 йилнинг мартида 5,3 млрд.куб газ қазиб олинган.

Нефть қазиб олиш 60,6 минг тоннагача қисқарган, ўтган йилнинг мартига нисбатан чўкиш 7,6 минг тоннани ташкил этган.

Нефть қазиб олиш билан синхрон қулаётган бензин ишлаб чиқариш ҳажми 119.5 минг тоннани ташкил этган (ўтган йилнинг тегишли даври билан солиштирганда 1,9 минг тонна кам).

Саноат маҳсулотлари орасида цемент ишлаб чиқаришнинг 216,4 минг тоннага, 905,5 минг тоннагача қисқаргани эътиборни қаратмаслиги мумкинмас. Чунки цементчилар учун солиқлар 2024 йилда қарийб 4 баробарга камайтириб берилган эди.
19.2K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-22 15:33:13 Банклар хусусий тадбиркорлар сегменти учун курашга кирмоқда

Бизнес субъектлар орасида сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳамиятини давлат банклари ҳам англаб етаётган кўринади.

Бизнеснинг илк босқичи вакиллари — якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаш лозимлигини тушунган Халқ банки айнан ЯТТлар учун қулай ва имтиёзли шартлар асосида махсус тарифлар таклифини* ишлаб чиққан. Маълум қилинишича, Халқ банкида асосий ҳисобварақ очган тадбиркорлар дебет айланмалар ва нақд пул чиқим амалиётлари бепул асосда бўлади. ЯТТлар учун корпоратив карта ҳам бепул берилади.

Бундан ташқари, ЯТТ учун банкнинг амалда кредит фоизлари тушириб берилади, қачонки:
— 2 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилса, 2% бандга; 
— 3 ва ундан ортиқ қўшимча ишчи ўрни учун 4% бандга.

* Таклиф шартлари ҳақида батафсил
20.3K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-04-22 13:17:27
Жампиқ қалъа - Амударёнинг ўнг соҳилида жойлашган кўҳна ёдгорлик.

Ўрта асрларда порт шаҳар вазифасини бажарган ушбу калъа деворлари паҳсадан барпо этилган. Илк бинолари IV асрга тегишли деб айтилса, хозирда сақланиб қолган харобалар IX-XI асрлада қурилган девор қолдиқлари ҳисобланади. Қалъа давлат муҳофазасига олинган объектлар қаторига киритилган, бироқ туристларни қабул қилишга доим тайёр.

Жампик калъа - это старинный архитектурный памятник, расположенный на правом берегу Амударьи.

Это строение, которое в средние века служило портовым городом, было построена из глинобитных кирпичей. Хотя считается, что ее ранние постройки относятся к IV веку, сохранившиеся руины представляют собой остатки стены, построенной в IX-XI веках. Крепость включена в список объектов, находящихся под охраной государства.

Если вы бывали в этой местности обязательно делитесь своими фото в комментариях!

Геолокация - #Караклпакстан

Обуна бўлинг!
14.1K views10:17
Ochish/sharhlash