Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent viloyati prokuraturasi

Telegram kanalining logotibi toshvilprokuraturasi — Toshkent viloyati prokuraturasi T
Telegram kanalining logotibi toshvilprokuraturasi — Toshkent viloyati prokuraturasi
Kanal manzili: @toshvilprokuraturasi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.17K
Kanalning ta’rifi

Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 10:06:15 “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференция орқали ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилаётган масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, уларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда прокуратура органларининг фидойи ходимлари фаолияти ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 августдаги Фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди: 9 нафар ходим II даражали “Шон-шараф” ордени, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.

Тадбирда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров томонидан мукофотланганларга ушбу медаллар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокурор томонидан рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, 2021 йил якуни бўйича ўтказилган касбий танловлар бўйича "Энг яхши прокурор" (Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов), "Энг яхши терговчи" (Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Умаров) ва "Энг яхши давлат айбловчиси" (Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Зеба Кенжаева) номинациялари бўйича ғолиб деб топилган ходимлар тақдирланди.

@uzbprokuratura
168 viewsА А, 07:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:06:15
119 viewsА А, 07:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:06:14
110 viewsА А, 07:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:06:14
106 viewsА А, 07:06
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:14:49
Янгийул тумани прокурори М.Рашидов бошчилигида туман сектор рахбарлари хамда туман ташкилотлари иштирокида Халқобод маҳалласи 2-сектор биноси ҳовлисида "Раҳбар ва ёшлар" сайёр қабули утказилди.

Кабулда ёшларнинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, ижобий хал этиш чоралари курилди, шурингдек ёшларга хозирда яратилаётган имкониятлар ва янги яратилган буш иш уринлари хакида маълумот берилди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
698 viewsDavron, 09:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:03:24 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан прокуратура органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлари ҳам мукофотланди:

II даражали “Шон-шараф” ордени билан

Юлдашев Эркин Туракулович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Бўриев Хайрулла Рахимбердиевич - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар прокурори

Рахимов Шерзод Бахтиёрович - Наманган вилояти Уйчи тумани прокурори

Саттаров Фуркат Аблфатович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Хатамов Жахонгир Жураевич - Самарқанд вилояти прокурори

«Шуҳрат» медали билан

Вахидов Бахтиёр Мухаммаджонович - Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи

Тошхўжаев Ўткирбек Аминжонович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

Умарова Зилола Умар қизи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Эшназаров Муродқосим Хамзаевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Барча ҳамкасбларимизни юксак мукофотлар билан табриклаймиз!

@uzbprokuratura
279 viewsА А, 18:03
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:02:03
Оҳангарон шаҳри 2-секторида фаолият самарадорлиги ошмоқда

@uzbprokuratura
289 viewsА А, 18:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:42:39 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПРОКУРАТУРАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Дастлабки терговда Н.Д 05.06.2018 йилдан 16.12.2019 йилга қадар Тошкент вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, ўринбосари, бўлим бошлиғи, бош иқтисодчиси ҳамда «Abror-tex ta’minot» МЧЖ норасмий раҳбари М.Х ва бошқа МЧЖлар билан тил бириктириб, Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2019 йилдаги 852-ф-сонли фармойишига кўра, 2018-2019 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурлари доирасида янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган мактабгача таълим ташкилотларига жиҳозларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида тендер ўтказмасдан, махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан, қиммат нархларни танлаб, «Abror-tex ta’minot» МЧЖ, «Profi elit food» МЧЖ, «Хур техно» МЧЖ, «Ободон мебеллари» ХК, «Fotima Zuhra tex biznes» МЧЖларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб, шундан 1 млрд. 368 млн. 187 минг сўмлик пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, расмий ҳужжатларни сохталаштирганлиги сабабли ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган.

Тергов давомида Н.Д томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 300 млн. сўм пул маблағи тўланган.

Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 09.09.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Н.Днинг ҳаракатлари ЎзР ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, ЖКнинг 59,62-моддасига асосан 26.537.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 25.05.2022 йилдаги ажрими билан ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандига асосан ЖПКнинг 84-моддаси 2-қисмига асосан жазо тайинланмаган.
Мазкур суд қарорлари билан келишилмаганлиги сабабли Тошкент вилоят прокурори томонидан 28.07.2022 йилда Олий судга кассация тартибида протест киритилган.

Шунингдек, бюронинг Ўртачирчиқ тумани бўлими иш юритувига судининг 02.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, судланган Н.Дга 5 млн. сўм гаров пули ҳамда 300 млн. сўм пулини қайтариш бўйича ижро иши келиб тушган.

Кассация протести ҳамда адвокатларнинг шикоятлари келиб тушганлиги сабабли, 16.08.2022 йилда Олий суд раиси ўринбосари томонидан ЖПКнинг 504-моддасига асосан мазкур жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар барча ижро варақалари тўхтатилган.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
434 viewsDavron, edited  16:42
Ochish/sharhlash
2022-08-26 14:24:07
Паркент тумани Прокурори назоратидаги муаммолар ҳал бўлмоқда!

Прокурор Ш.Акбаров “Обжувоз” маҳалласида сайёр қабул ўтказганди. Унда ҳал этилиши вақт талаб қилинадиган муаммолар билдирилганди.
Прокурор томонидан назоратга олинган мурожаат ҳал бўлиб, унинг кўчаси 4 метр кенгликда, 50 метр узунликда шағаллаштириб берилди. Яна бир фуқаро Т.Муҳиддинов электр энергияси учун 5 ой аввал тўлов қилганлигини, аммо тўлов шу кунга қадар абонент ҳисоб рақамига тушмаганлигини айтганди. Шундан сўнг, асоссиз қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилди.
“Гулбоғ”дан З.Нуриддинов, Э.Мажлимов “Боғбон” ва “Гулзор” кўчаларини чанг ва лой бўлиб кетаётганлиги учун шу кўчаларни асфальт ва шағаллаштиришда сўраган ёрдами юзасидан “Боғбон” кўчаси 20 метр узунликда асфальтлаштирилиб, “Гулзор” кўчаси 50 метр узунликда шағаллаштириб берилди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
668 viewsDavron, 11:24
Ochish/sharhlash
2022-08-26 14:20:50
2-СЕКТОР.

Оҳангарон туман прокурори, сектор раҳбари Иқболжон Қамбаров "Шовғоз" МФЙда истиқомат қилаётган фуқаролар билан учрашув ўтказди.

Қабулда иштирок этган фуқароларнинг муаммолари тингланди. Хусусан, кредит ажратиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар бўлди. Қабул қилинган мурожаатлар юзасидан тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига вазифалар тақсимланди ва ижроси назоратга олинди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
524 viewsDavron, 11:20
Ochish/sharhlash