Get Mystery Box with random crypto!

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Telegram kanalining logotibi uchquduq_tumani_axborot_xizmati — УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ У
Telegram kanalining logotibi uchquduq_tumani_axborot_xizmati — УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 6.46K
Kanalning ta’rifi

Web sayt:uchquduq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100046517252333
You tube: https://youtube.com/c/Uchquduq24
Instagram: https://www.instagram.com/uchquduq_tuman_axborot_xizmati
Twitter: https://twitter.com/uchquduqaxborot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 07:41:33 Азиз ва қадрли юртдошлар!!

Бугун 1 сентябрь, куз ойининг илк куни. Дунёда неъматлар бисёр. Энг катта неъмат эркинлик, мустақиллик неъматидир. Бошни тик кўтариб яшаш, ўз она тилингда сўзлаш, ўз топганларинг ўзингга буюриши. Ўзбекистон аҳли мана шу бахтга эришганига ҳам 31 йил бўлди. Абадиятга дахлдор йиллар - бу, тарихга муҳрланган кунлар - бу.

Азизларим байрам муборак!

Тарих тамаддунида ўз номини қолдира олган боболар юртида бугун келажак авлод шодиёнаси. Ҳар бир ўзбекистонликнинг уйида тўйлар бўлсин, тани соғлик, хотиржамлик сизларга ҳамроҳ бўлсин. Токи ҳар тонг нурли манзиллар сари отланар эканмиз шу юрт учун, шу эл учун хизматга шайланар эканмиз, халқимиз учун энг азиз байрамлардан бири ИСТИҚЛОЛ айёми севимли байрам бўлиб қолаверади.
Азизларим барчамизга Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин!

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
308 views04:41
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:40:49
272 views04:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:06:04 УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ pinned a photo
16:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:29:39
УЧҚУДУҚЛИК НАРГИЗА ЯНА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Навоий вилояти ҳокимлигининг тантаналар залида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол ва ташаббускор раҳбарлари тақдирланди.

Турли соҳа илғорларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Мусурманов тантанали топширди.

Тадбирда 19 нафар фаоллар тақдирланган бўлиб, улар орасидан Учқудуқлик "Согдиана" нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари Наргиза Рахманова ҳам жой эгаллади.

https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
833 viewsedited  15:29
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:52:49
ИСТИҚЛОЛ – БАХТУ, САОДАТИМИЗ!

Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туман аҳлига йўллаган табриги


Батафсил https://bit.ly/3KxIAGJ

https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
764 views14:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:50:11
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
610 views14:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:50:11
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
564 views14:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:50:11
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
512 views14:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:50:11
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
510 views14:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:50:11
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
540 views14:50
Ochish/sharhlash