Get Mystery Box with random crypto!

Uchtepa tuman hokimligi

Telegram kanalining logotibi uchtepahokimligi — Uchtepa tuman hokimligi U
Telegram kanalining logotibi uchtepahokimligi — Uchtepa tuman hokimligi
Kanal manzili: @uchtepahokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.13K
Kanalning ta’rifi

Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber
Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot
© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 16:08:41
Тумандаги 123-умумтаълим мактаби янги қиёфада

Ушбу таълим даргоҳи учун қўшимча 500 ўқувчи ўринга мўлжалланган бино фойдаланишга топширилди.

Бу болажонлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.


https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
489 views13:08
Ochish/sharhlash
2022-09-01 12:13:34
Учтепа туманидаги "Қозигузар" маҳалласида жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни сингдириш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёллар орасидан кўча етаксчиларини сайлаш тартиби бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н. Умарова, Учтепа тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Арипова, туман “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, "Қозигузар" маҳалласи фаол аёллари кўча бошилари иштирок этдилар.


https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
894 views09:13
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:54:48
Учтепа тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман "Нуронийлар" кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида кекса-нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, ногирон кексаларга Тошкент шаҳар "Нуроний" жамғармаси томонидан беғараз ёрдам сифатида ногиронлик арвачаси ва эшитиши мосламаси ҳам топширилди.


https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
722 views08:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:54:39
Учтепа туманидаги 341-давлат мактабгача таълим ташкилотида интерактив хона ташкил этилди.

Эътиборли томони шундаки, бундай хона пойтахт боғчалари ичида ягонадир.


https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
1.3K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:30:36
"Шарқ юлдузи" маҳалласида Мустақиллик байрами катта тантана қилинди.


https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
1.1K views05:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:00:04Азиз учтепаликлар!

Авваламбор, мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами –Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан Сизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни ва барча тумандошларимизни самимий муборакбод этаман!

Бундан қарийб ўттиз бир йил илгари, халқимиз ўзининг кўп йиллик орзу ниятларига эриша олди. Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга танилмоғи учун асосий омил бўлди.

Ўзбекистонимиз ҳам ўз ўрнида жаҳонга юз тутмоқда.

Ўтган 31 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Сизни ва сиз орқали яқинларингизни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида нишонланаётган халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий қутлайман!

Мустақиллигимизни мустахкамлаш, олдимизда турган барча соҳаларда улкан вазифаларни рўёбга чиқаришда олиб бораётган масъулиятли ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Камоли эҳтиром билан,

Учтепа тумани ҳокими Фарход Абдуллаев
2.5K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:23:03
Мустақиллик байрами барчага муборак бўлсин!

https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
1.4K views03:23
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:01:02
https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
1.2K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 04:30:59
https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
1.0K views01:30
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:40:37
Навбатдаги янги футбол майдони фойдаланишга топширилди

Мустақиллик байрами арафасида тумандаги 109-умумтаълим мактабида янги футбол майдони фойдаланишга топширилди.

Ушбу майдончанинг очилиш маросимида мактаб маъмурияти, туман кенгаши депутатлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
936 views10:40
Ochish/sharhlash