Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanaldagi mavzular:
Mirziyoyev
Хотира
Marosim
Birinchiprezident
Ilm
Эълон
Матбуот
Hamkorlik
Sammit
Tdt
All tags
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.31K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
👉https://www.facebook.com/UZBBoshprokuraturasi

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2023-02-04 14:24:42 Бош прокуратура фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда "Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонларида белгиланган вазифалар ва судларда прокурор ваколатини таъминловчи соҳа ходимига қўйиладиган талаблар ҳақида ҳамда меҳнат қонунчилигини қўллашнинг муҳим жиҳатлари ва амалиётдаги муаммолар ҳақидаги масалалар бўйича қуйи прокуратура органлари ходимларининг малакаси ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида онлайн тарзда семинар-тренинг ўтказилди.

Унда прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департементининг ходимлари иштирок этди.

Унда биринчи навбатда, қонунда белгиланган фуқаролик ишларини кўришда иштирок этувчи прокурорлар тортишув, тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашига хизмат қилиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, прокурорлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда ва одил судловни таъминлашга кўмаклашишда қонунийлик, қонун устиворлигини таъминлаш учун эътиборни қаратиш зарур бўлган вазифалар ҳамда уларни амалга оширишда талаб қилинадиган масалаларга эътибор қаратилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.8K views11:24
Ochish/sharhlash
2023-02-04 14:24:42
4.3K views11:24
Ochish/sharhlash
2023-02-04 14:22:11 Тошкент ҳарбий прокуратураси шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат" мономарказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада Тошкент ҳарбий прокурори А.Бобоев, шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Умарова, Мудофаа вазирлиги ҳарбийларининг оилалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси З.Мансуровалар томонидан ўтказилаётган тадбир ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига қатор идора ва ташкилотларнинг кўплаб бўш иш ўринлари таклиф этилиб, жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Тадбирда иштирок этган 200 нафардан ортиқ қатнашчилардан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан жами 10 та мурожаат қабул қилинди, уларнинг 7 тасига қонуний тушунтиришлар берилиб, 2 та мурожаат жойида қаноатлантирилди ва 1 та мурожаат белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар соғликни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил қилинган тиббий кўрикдан бепул ўтказилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.9K views11:22
Ochish/sharhlash
2023-02-04 14:22:11
3.8K views11:22
Ochish/sharhlash
2023-02-04 11:15:43
Китоб тумани 2-секторида аҳоли муаммолари ечим топмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
7.2K views08:15
Ochish/sharhlash
2023-02-03 16:43:16 ​​Прокуратура органлари томонидан инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларнинг бошланишидан, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг реализациясига қадар бўлган жараёнда ташаббускорлар билан мунтазам алоқада бўлиш амалиёти жорий этилган.

Хусусан, 2022 йилда бевосита прокурорлар томонидан лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келган 2 677 та муаммолар (890 та кредит, 520 та электр, 233 та табиий газ, 223 та сув, 56 та рухсатнома, 41 та бино ва 714 та бошқа масалаларда) бартараф этилиши таъминланди.

Шу каби, 1 500 яқин янги лойиҳалар ишлаб чиқилишида ҳамда 1 446 та лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган ташаббускорлар аниқланишида кўмаклашилди.

Дастурлар доирасида шакллантирилган 6 мингдан ортиқ лойиҳалар (қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 100 та, ПҚ-212-сон Қарор доирасида 1 660 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 906 та, саноат соҳасида 580 та ва бошқа соҳаларда 330 та) назорат тартибида ўрганиб чиқилди.

Бундан ташқари, 318 та йирик лойиҳалар пост-мониторингдан ўтказилди, ушбу тадбир давомида 47 та тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, 9 та лойиҳаларни тўла қувватда ишлаши ҳамда 500 дан ортиқ иш ўринлари яратилишига эришилди.

Соҳада ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 123 та тақдимнома киритилди, 159 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда 271 таси расман огоҳлантирилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.7K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-02-03 16:00:51
Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов бошчилигида Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Нодир Агзамходжаев ҳамда Гулистон шаҳар сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимлари ўрганилди.

Хусусан, ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумида коммунал соҳа бўйича ҳолатини ўрганиш мақсадида умумтаълим мактабларининг иситиш тизими, кўмир захираси етарли эканлиги, электр тармоқларининг соз ҳолатда эканлиги кўздан кечирилди.

Мутасадди ташкилотлар раҳбарларига умумтаълим мактабларида иссиқлик тизими, синф хоналарнинг ҳолати, ўқувчиларнинг дарс машғулотларида иштирок этишлари учун яратилган шароитларни мунтазам ўрганиб бориш ва аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш чорасини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.1K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-02-03 15:53:10 Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Чилонзор туманида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Дастлаб, тумандаги 182-сонли умумтаълим мактабида синф хоналар иссиқлиги, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Сўнгра, Чилонзор деҳқон бозорида асосий озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжудлиги, нарх-наво барқарорлиги ўрганилиб, бозор маъмуриятига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, тумандаги 7 ва 363-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, яъни иситиш, ёритиш тизимларининг созлиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари захираси яратилганлиги ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, “Эл рус” бошқарув сервис компанияси томонидан аномал совуқ шароитида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва турлари ўрганилиб, фаолиятни такомиллаштириш учун рақамлаштириш чораларини кўриш ва аҳолига кўпроқ янги хизматлар кўрсатиш ҳақида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.9K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-02-03 15:12:19 ​​Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан фуқароларни кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, 2022 йилда ўтказилган 463 та назорат тадбирлари натижасига кўра, 1 726 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 1 078 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Шунингдек, протест келтириш йўли 301 нафар шахслар интизомий, 173 нафари маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, етказилган 272 млн. сўм зарар ихтиёрий қопланди, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 92 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур соҳада ўтказилган назорат тадбирларида 38 619 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 422 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланди, 274 нафар ногиронлар реабилитация техник воситалари билан таъминланди.

Бундан ташқари, "Аёллар дафтари” бўйича вилоят бўйича 37 403 нафар аёлларга 44 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам, 756 нафарига уй-жой олиш учун субсидия, 109 нафарига 65 млн. сўм ижара тўловлари тўлаб берилиши, 18 548 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 150 нафарига иссиқхоналар қуриб берилиши, 1189 нафарига тикув машиналари олиб берилиши, 131 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, соғломлаштирилиши таъминланди.

Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 859 нафар талабаларни 4,6 млрд. сўмлик контракт тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.0K views12:12
Ochish/sharhlash
2023-02-03 14:16:47
Қорақалпоғистон Республикасида профилактика инспекторлари ва психологлари учун ўқув-семинари ташкил қилинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.0K views11:16
Ochish/sharhlash