Get Mystery Box with random crypto!

​​Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан фуқароларн | Bosh prokuratura

​​Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан фуқароларни кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, 2022 йилда ўтказилган 463 та назорат тадбирлари натижасига кўра, 1 726 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 1 078 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Шунингдек, протест келтириш йўли 301 нафар шахслар интизомий, 173 нафари маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, етказилган 272 млн. сўм зарар ихтиёрий қопланди, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 92 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур соҳада ўтказилган назорат тадбирларида 38 619 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 422 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланди, 274 нафар ногиронлар реабилитация техник воситалари билан таъминланди.

Бундан ташқари, "Аёллар дафтари” бўйича вилоят бўйича 37 403 нафар аёлларга 44 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам, 756 нафарига уй-жой олиш учун субсидия, 109 нафарига 65 млн. сўм ижара тўловлари тўлаб берилиши, 18 548 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 150 нафарига иссиқхоналар қуриб берилиши, 1189 нафарига тикув машиналари олиб берилиши, 131 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, соғломлаштирилиши таъминланди.

Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 859 нафар талабаларни 4,6 млрд. сўмлик контракт тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook